Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Ҳавзанинг табиий гидрографик тармоқлари
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
4.1. Ҳавзанинг табиий гидрографик тармоқлари ҳақида умумий маълумотлар Зарафшон дарёси ҳавзаси тоғли қисмининг табиий гидрографик тармоқлари В.Л. Шулц, О.П. Шеглова, М.А Насиров, А.М. Никитин, А.А. Абдулқосимов, Л.А. Алибеков, В.Е. Чуб ва бошқалар томонидан ўрганилган. Бироқ, дарё ҳавзасининг Ўзбекистон қисмидаги мавжуд табиий гидрографик тармоқлари, Р. Машрапов, А. Рахматуллаевларнинг тадқиқодларини ҳисобга олмаганда, алоҳида объект сифатида атрофлича ўрганилмаган. Ўрта Осиё дарё тармоқларининг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, улар нафақат ер усти оқар сувлари орқали, балки ер ости сувлари орқали ҳам бир-бири билан боғланмаган алоҳида, нисбатан майда берк ҳавзаларга бўлиниб кетади. Бу ҳолат, асосан, дарёларнинг тоғлардан бошланиб, дастлаб қирлар, адирларга, сўнг текисликларга оқиб чиқиши, текисликларнинг чўл иқлими, уларда инсоннинг хўжалик фаолияти (дарёлар сувининг суғоришга ва бошқа мақсадларда сарф бўлиши) ва маълум даражада улар жойлашган ҳудудларнинг ўзига хос орографияси оқибатидир. Ўрта Осиё ўлкасининг асосий сув ҳавзаларидан ажралиб қолган йирик дарёларига Зарафшон ва Қашқадарё ёрқин мисол бўлади. Бу дарёлар орографик белгилари ва гидрографик тузилишларига кўра, Орол денгизи 58 ҳавзасига, аниқроғи Амударё ҳавзасига тегишлидир. Зарафшон дарёси, юқорида қайд этилганидек, Туркистон, Зарафшон ва Олой тоғ тизмалари бириккан жой, яъни Мастчоҳ тоғ тугунидаги Зарафшон музлигидан Мастчоҳдарё номи билан бошланади. Мастчоҳдарёнинг бошланиш жойидан қарийб 189 км қуйида, унга чапдан Фандарё қўшилади ва дарё Зарафшон номини олади. Унга доимий қорликлар, музликлар ва булоқлардан бошланадиган 4200 га яқин ирмоқлар сув беради (4.1-жадвал). 4.1-жадвал Зарафшон ҳавзасидаги турли узунликдаги дарёлар ва сойлар сони, уларнинг йиғиндиси узунликлари [56] Узунликлар бўйича Дарёлар ва сойлар сони/ йиғинди узунлиги, км Дарёлар ва сойлар сони/ йиғинди узунлиги, % Ўрганилган дарёлар ва сойлар сони/ йиғинди узунлиги, км Гидрологик ўрганилган дарёлар ва сойлар сони дарё ва сойлар тури оралиқ, км Энг кичик <10 10-25 3933/7252 213/3155 93,04/54,40 5,08/23,66 1/9 7/88 2 23 Кичик 25-50 51-100 35/1258 7/520 0,84/9,44 0,17/3,90 10/305 5/210 9 8 Ўртача 101-200 201-300 301-500 2/270 - - 0,05/2,03 - - 2/270 - - 5 - - Йирик 501-1000 1000< 1/877 - 0,02/6,57 - 1/877 - 31 - Ҳаммаси 4191/13332 100/00 26/1759 78 Изоҳ: - - шу оралиққа мос келадиган узунликдаги дарёлар йўқ. Жадвалда келтирилганидек, Зарафшон дарёси ҳавзасидаги 4200 га яқин дарёлар ва сойларнинг атига, 26 таси гидрографик нуқтаи назардан батафсил ўрганилган. Ҳавзадаги бор йўғи 78 та дарё ва сойларда турли йилларда стандарт гидрологик кузатишлар йўлга қўйилган. Лекин, афсуски, ҳозирги кунда, маълум объектив ва субъектив сабабларга кўра, уларнинг кўпчилигида гидрологик кузатиш ишлари тўхтаб қолган. Бундай салбий ҳолат кўпроқ ҳавзанинг тоғли қисмига тегишлидир. Ушбу ишда олдимизга қўйилган асосий вазифалардан бири - Зарафшон 59 дарёси ҳавзасининг табиий гидрографик тармоқлари, жумладан, дарёлари, сойлари ва кўлларини гидрографик нуқтаи назардан ўрганиш ва имконият даражасида уларнинг гидроморфологик кўрсаткичларини миқдорий баҳолашдан иборатдир. Қуйида ушбу масалани, Зарафшон дарёси ҳавзасининг орографик белгиларини ҳисобга олган ҳолда, ўрганилаётган ҳудудни икки қисмга, яъни тоғли ва текислик қисмларига ажратган ҳолда кўриб чиқамиз. Маълумки, Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисми асосан қўшни Тожикистон Республикасида жойлашган бўлса, унинг қуйи қисми эса мустақил Республикамиз – Ўзбекистон сарҳадларига тегишлидир. 10> Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling