2
ИЎК:
КБК
П-
П- Ҳикматов Ф.Ҳ. ва бошқалар.
Зарафшон дарёси ҳавзасининг гидрометеорологик
шароити ва сув ресурслари. –Тошкент: «Fan va texnologiya», 2016, б.
ISBN 978
Муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган ушбу монография Зарафшон дарёси ҳавзасининг
гидрометеорологик режимини ўрганиш ва сув ресурсларини баҳолаш масалаларига бағишланган. Унда
Зарафшон ҳавзаси табиий шароитининг ўзига хос хусусиятлари дарёлар оқимининг ҳосил бўлиши нуқтаи
назаридан тавсифланган, дарёлар сув режими элементларини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар аниқланган,
дарёлар оқимининг йил давомида тақсимланиши ўрганилиб, уларнинг
йиллараро тебраниши ва
ўзгарувчанлиги статистик баҳоланган. Шунингдек, монографияда Зарафшон дарёси гидрологик режимининг
антропоген омиллар таъсирида ўзгаришининг миқдорий қийматлари келтирилган ҳамда ҳавзадаги
мавжуд
сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари ёритилган.
Гидрологлар, гидрометерологлар, географлар, гидротехниклар ҳамда олий ўқув
юртларининг
гидрометеорология соҳаси мутахассисликлари ўқитувчилари ва магистрантлари учун мўлжалланган.