Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


тизмаси шарқдан ғарбга томон чўзилган бўлиб, унинг энг юқори  нуқтасининг баландлиги 3194 м га етади. Зарафшон тизмаси


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   100
Bog'liq
pdf

тизмаси шарқдан ғарбга томон чўзилган бўлиб, унинг энг юқори 
нуқтасининг баландлиги 3194 м га етади.
Зарафшон тизмаси ҳам шарқдан ғарбга томон 370 км га чўзилган. 
Тизманинг шарқий қисми, Фандарёга қадар, кучли кесилган бўлиб, баъзи 
чўққилари 4500-5000 м гача кўтарилган. Энг баланд нуқтаси Чимтарға 
чўққиси (5494 м) ҳисобланади ва у тизманинг марказий қисмида жойлашган. 
Мағиёндарёдан ғарб томонга қараб тизманинг баландлиги пасайиб боради. 
Унинг Чақилкалон (2388 м), Қоратепа (2209 м) номли тармоқлари мавжуд. 


19 
Улар Зарафшон ва Қашқадарё водийларини ажратиб туради. Қоратепа 
тизмасидан шимоли-ғарбда энг баланд нуқтаси 1112 м бўлган Зиёвиддин-
Зирабулоқ тизмалари жойлашган.
Зарафшон тизмасидаги Такала (4537 м) чўққисидан жанубга томон 
Ҳисор тизмаси бошланади. Бу тизма шарқдан ғарбга томон 200 км га 
чўзилган. Тизманинг шарқий қисмида айрим чўққиларнинг баландлиги 5000 
м гача боради, унинг ғарбий қисмидаги чўққилар 4500 м дан ошмайди. 
Баландлиги 3379 м бўлган Анзоб довони шу тизмадан ўтади. 
Умуман олганда, Туркистон ва Ҳисор тоғ тизмаларининг шарқий 
қисмлари, Зарафшон тизмасининг эса Фандарё ва Киштутдарё водийлари 
оралиғидаги қисми жуда баланддир. Юқорида қайд этилганидек, Туркистон 
ва Зарафшон тизмаларининг айрим чўққилари 5000 м дан ҳам баланд, Ҳисор 
тизмасининг баъзи чўққилари эса деярли 5000 м гача етади. Шунинг учун 
ҳам бу тизмалар ва уларнинг чўққилари жуда катта майдонларда, узоқ вақт 
давомида қор билан қопланиб ётади ва музликларга жуда бой.
Зарафшон дарёси юқори қисмида музликлар ҳаракати натижасида 
вужудга келган анча кенг (ўлчамлари 4-5 км атрофидаги) водийга эга. Бу 
ерларда Зарафшон дарёси ўз ўзанини чуқурлаштириб, террасалар ва 
қайирлар ҳосил қилган (1.2-расм).
1.2-расм. Зарафшон дарёси водийсидаги террасалар 
Зарафшон водийсининг шарқий тоғли қисмида 6 та терраса бор. Шу 


20 
туфайли дарё Панжикент шаҳригача бўлган 300 км масофада тор ва чуқур 
водийда оқади. Бу ерларда водийни шимол ва жанубдан чегаралаб турувчи 
Туркистон ва Зарафшон тизмалари ундан тик кўтарилиб туради. Ғарбга 
томон, аниқроғи Киштутдарёнинг Зарафшонга қуйиладиган ерида водий 
кенгая боради. Дарё Ўзбекистон ҳудудига ўтгач, бу жараён янада сезиларли 
кечади. Зарафшоннинг ўрта ва қуйи оқимларида водийнинг кенглиги айрим 
жойларда, жумладан, Бухоро воҳасида 60-70 км гача етади.
Юқоридагиларга хулоса қилиб айтганда, Зарафшон дарёси ҳавзасини 
оқим ҳосил бўлиши нуқтаи-назардан бир-биридан кескин фарқ қиладиган 
икки қисмга ажратиш мумкин. Уларнинг биринчи, яъни тоғли юқори 
қисмида Зарафшон дарёси оқимининг асосий қисми шаклланади. Ҳавзанинг 
иккинчи, яъни қуйи қисмидаги дарёлар ва сойлар оқими паст тоғлар 
ёнбағрларида ҳосил бўлади. Уларнинг ҳиссаси дарёнинг умумий оқимида ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга эмас. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling