Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   100
Bog'liq
pdf

1.4. Ҳавзанинг иқлим шароити 
 
Зарафшон ҳавзаси Б.П.Алисовнинг иқлим классификацияси бўйича 
Осиёнинг континентал субтропик иқлимига киради. Бу типдаги иқлимнинг 
асосий хусусиятлари ёруғлик ва иссиқликнинг катталиги, ёғин миқдорининг 
камлиги, кун, ой ҳамда фасллар давомида ҳаво ҳароратнинг кескин ўзгариб 
туришида акс этади [29].
Маҳаллий иқлимшунослар ҳудудни иқлимий жиҳатдан турлича 
районлаштирганлар. Масалан, ушбу йўналишдаги тадқиқотчилардан Е.М. 
Балашова ҳамда О.М. Житомирская Зарафшон ҳавзасини қуйидаги тўртта 
кичик иқлимий районга бўлган: 1) жануби-ғарбий; 2) Нурота; 3) Марказий 
Зарафшон; 4) шарқий тоғолди районлари [30].
Улардан фарқли равишда, Л.Н. Бабушкин ва А.В. Ҳисомовлар (1965) 
Жануби-ғарбий Ўзбекистонни иқлимий районлаштиришда Ўрта Зарафшонни 
қуйидаги иккита кичик иқлимий районга бўлишган: 1) Шимолий Самарқанд; 
2) Жанубий Самарқанд. Бу иқлимий районлаштиришларда чегаралар бир-


21 
бирига айнан мос келмайди. Лекин, уларни диққат билан таҳлил қилиб, 
солиштирганимизда, ажратилган районларда айрим умумий ўхшашликлар 
ҳам борлигига гувоҳ бўламиз 

29


Ҳавзанинг бундай иқлимий хусусиятлари унинг географик ўрни билан 
боғлиқ. Юқори ва Ўрта Зарафшоннинг Туркистон, Зарафшон ва Ҳисор тоғ 
тизмалари ҳамда уларниннг тармоқлари билан, Қуйи Зарафшоннинг эса 
шимол, ғарб, жануб ва шарқ томонлардан Қизилқум чўли билан ўраб 
олинганлиги ҳавзанинг иқлим шароитидаги ўзига хосликни келтириб 
чиқаради. Умуман олганда, ҳавзанинг ғарбидан шарқига борган сари ҳаво 
ҳарорати, ёғин миқдори ва иқлимнинг бошқа элементлари сезиларли 
даражада ўзгариб боради. Шу туфайли Қуйи, Ўрта ва Юқори Зарафшон 
ҳавзалари иқлимий кўрсаткичлари бўйича бир-биридан кескин фарқ қилади.
Ҳавзанинг Юқори Зарафшон, яъни Ҳисор-Олой қисми, тоғли ўлка 
бўлганлиги сабабли, бу ерлардаги тоғ тизмалари ёнбағирларида баландлик 
иқлим минтақалари яққол кўзга ташланади. Тоғ тизмалари ёнбағирларида, 
тоғ этакларидан бошлаб, юқорига қараб, бир қанча иқлим минтақалари 
алмашинади. Бироқ, ушбу иқлим минтақалари ҳавзани ўраб турган турли тоғ 
тизмалари ёнбағирларида, уларнинг экспозицияларига мос ҳолда, турли 
баландликларда жойлашган. 
Тоғ тизмаларининг денгиз сатҳидан 350-450 метргача баландликдаги 
ёнбағирлари, яъни тоғ этаклари, асосан, чўл иқлим минтақасига мос келади. 
Бу минтақада иқлим кескин континентал, ҳаво ҳароратининг кунлик ва 
йиллик амплитудаси катта, ёғингарчилик миқдори, нисбий намлик ва 
булутли кунлар кам. Қиш қисқа, унчалик совуқ эмас, ёз эса узоқ вақт давом 
этади, ҳаво ҳарорати анча юқори. Ёғингарчилик миқдори кам (350-500 мм). 
Тоғ тизмаларининг 1500 м баландликкача бўлган қисми (адир, паст тоғ, 
қисман тоғ этаги) да дашт иқлим минтақаси ўрин олган. Мазкур минтақада 
қиш қисқа, ёз узоқ давом этади. Июлнинг ўртача ҳарорати 20-25 
0
С. Энг 
юқори ҳарорат 35-40 
0
С гача кўтарилади. Ҳудуднинг ғарбий қисмидаги 
ҳарорат шарқий қисмига нисбатан юқорироқ. Январь ойининг ўртача 


22 
ҳарорати -5

-7 
0
С, абсалют минимум эса -25, базан -30 
0
С гача пасаяди. 
Ёғингарчиликнинг йиллик миқдори 700 мм ни ташкил этади. 
Денгиз сатҳидан 1500 метрдан 3500 метргача баландликларда типик тоғ 
иқлими ҳукум суради. Бу минтақада иқлим анча совуқ ва намроқ. Йиллик 
ёғингарчилик миқдори тизмаларнинг ғарб ва шимоли-ғарбга қараган баланд 
қисмларида 1000 мм дан зиёдроқ. Бу минтақадан янада баландроққа 
кўтарилсак, қор ва нивал иқлим минтақаси келади. Улар ҳавзадаги тоғ 
тизмаларининг энг баланд қисмларини ишғол этади. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling