Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Ҳавзада амалга оширилган гидрологик кузатишлар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
2.1. Ҳавзада амалга оширилган гидрологик кузатишлар
Зарафшон дарёси ҳавзасида илк мунтазам гидрологик кузатишлар 1914 йилдан бошланган. Шу йили Зарафшон дарёсида, Дупули кўпригидаги, Зарафшоннинг чап тармоғи ҳисобланган Қорадарёда, Қўштегирмон қишлоғи яқинидаги, унинг ўнг тармоғи бўлган Оқдарёда, Пайшанба қишлоғи яқинидаги гидрологик постлар иш фаолиятини бошлаган. Ушбу гидрологик постлардаги кузатишлар 20-йилларнинг бошларигача давом этган бўлиб, уларда, кузатиш пунктининг мақоми, яъни разрядига боғлиқ ҳолда, сув сатҳи, сувнинг ҳарорати, сув сарфи, муаллақ оқизиқлар оқими ва сувнинг кимёвий таркиби мунтазам кузатиб борилган (2.1 - 2.5-жадваллар). Юқорида санаб ўтилган гидрологик постлар, яъни гидрологик кузатиш жойларининг фаолияти 1923 йилдан қайта тиклана бошланди. Масалан, 1923 йилда Зарафшоннинг Дупули кўпригида қайта тикланган кузатишлар 90- 27 йилларнинг ўрталаригача узлуксиз давом этди. Шундан кейин, 1924 йилдан бошлаб, Зарафшонда Оқ-Қорадарё сув тақсимлаш иншоотида, Қорадарёда Чўпонота яқинида, Қўштегирмон қишлоғи яқинида, Оқдарёда Оқ-Қорадарё сув тақсимлаш иншооти яқинида, Пайшанба қишлоғида гидрологик кузатиш ишлари йўлга қўйилди. Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқларида гидрологик кузатиш ишлари 30-йилларда янада ривож топди. Бу жараён 40-йилларнинг бошларигача, аниқроғи, Ватан урушигача давом этди. Зарафшон ҳавзасида гидрологик кузатиш ишлари ўтган XX асрнинг 50- ва 60-йилларидан янада кенг йўлга қўйилди. Шу йилларда Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида, биргина Мастчоҳдарёнинг ўзида, Деҳауз (1955 йилдан), Худгифболо (1962 йилдан), Пахут (1974 йилдан) ва Фотма (1965 йилдан) қишлоқлари яқинида гидрологик постлар очилди ва уларда мунтазам гидрологик кузатишлар амалга оширила бошланди (2.1-жадвал). 2.1-жадвал Мастчоҳдарёнинг Фандарё билан қўшилишигача бўлган қисмидаги гидрологик постлар ҳақида маълумот Т/р Дарё Гидрологик постлар F, км 2 H ўрт , м Кузатиш йиллари 1 Мастчоҳдарё Деҳауз қишлоғи 780 3820 1955-1961 2 Мастчоҳдарё Худгифболо қишлоғи 1100 3700 1962-2000 3 Мастчоҳдарё Пахут қишлоғи 4300 3370 1974-2000 4 Мастчоҳдарё Фотма қишлоғи 4530 3345 1965-1968 5 Мастчоҳдарё Фандарёнинг қуйил. 4650 3330 1932-1941, 1949-1964 6 Самжон Худгифболо қишлоғи 51,1 3970 1962-1975 7 Гузи Пид қишлоғи 205 3280 1966-1975 8 Мадрушкент Матсчоҳ қишлоғи 34,1 3830 1961,1962 9 Риёмут Риёмут қишлоғи 31,8 3420 1961,1962 10 Каллахона Постигав қишлоғи 86,3 3330 1959,1960 11 Сурхат қуйилиши 104 3120 1959-1963 12 Оббурдон Оббурдон қишлоғи 35,3 3260 1951-1953 13 Даштиоббурдон Ронч қишлоғи 91,5 4050 1965-1975 14 Засунтака Засун қишлоғи 34,7 2810 1953-1975 Ҳавзада мунтазам гидрологик кузатишлар ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб Зарафшоннинг Фандарё, Яғнобдарё, Искандардарё каби нисбатан 28 йирик ирмоқлари билан бир қаторда, унинг Самжон, Мадрушкент, Оббурдон, Тагоб каби кичик ирмоқларида ҳам йўлга қўйилди ёки давом эттирила бошланди (2.2-жадвал). 2.2-жадвал Зарафшон дарёсига Фандарё ва ундан кейин қуйиладиган ирмоқларидаги гидрологик постлар ҳақида маълумот Т/р Дарё Гидрологик постлар F, км 2 H ўрт , м Кузатиш йиллари 1 Фандарё Пёте қишлоғи 2990 3390 1965-2000 2 Фандарё қуйилиши 3230 3270 1933-1941, 1947-1964 3 Яғнобдарё Марзич қишлоғи 1340 3380 1935-1938 4 Яғнобдарё Такфон қишлоғи 1490 3350 1935-1974, 1977-2000 5 Яғнобдарё Равот қишлоғи 1570 3330 1936 6 Дижикруд қуйилиши 112 3180 1941-1952 7 Анзоб қуйилиши 61,0 3600 1973-1975 8 Пшанза қуйилиши 79,2 3220 1952-1975 9 Искандардарё кўлдан чиқиши 760 3520 1929-2000 10 Хазормеч Летовка қишлоғи 170 3660 1930-1949 11 Саритоғ қуйилиши 537 3480 1930-1935, 1937-1975 12 Серима қуйилиши 23,9 3400 1930-1935, 1937-1941 13 Пасрутдарё Пинион қишлоғи 340 3250 1935-1975 14 Зарафшон Хушикат қишлоғи 8020 3160 1965-1973 15 Зарафшон Дупули кўприги 10200 3100 1914-1996 16 Хушикат Хушикат қишлоғи 60,7 1951,1952 17 Тагоб Урмитан қишлоғи 43,9 2540 1962-1975 18 Киштутдарё Киштут қишлоғи 572 3080 1932-1936 19 Киштутдарё Зерифшор қишлоғи 792 3010 1932-1942, 1945-2000 20 Дарёуреч Кўлёли қишлоғи 162 2880 1949-1975 21 Сариқўтонсой Ёри қишлоғи 51,8 2090 1954-1975 22 Мағиёндарё Сужина қишлоғи 1100 2660 1914-1920, 1923-2000 Гидрологик кузатишлар ҳақида юқорида баён этилган фикрлар Зарафшон дарёсининг тоғли, аниқроғи, Тожикистон Республикаси қисмига тегишлидир. Унинг Ўзбекистон Республикаси қисмида, яъни Зарафшоннинг ўрта ва қуйи оқимларида ҳам ўтган асрнинг 10-йилларидан бошлаб қатор 29 гидрологик кузатиш постлари фаолият кўрсатган. Уларнинг кўпчилиги ҳозирги кунда ҳам иш фаолиятини давом эттирмоқда (2.3-жадвал). 2.3-жадвал Зарафшон дарёси ҳамда унинг Оқдарё ва Қорадарё тармоқларидаги гидрологик постлар ҳақида маълумот Т/р Дарё Гидрологик постлар F, км 2 H ўрт , м Кузатиш йиллари 1 Зарафшон Равотхўжа тўғони қуйи бьефи 12300 - 1939-41, 48-50, 1984-2010 2 Зарафшон Тўқай қишлоғи 12300 - 1948-1950 3 Зарафшон Темирйўл кўприги 12300 - 1929-1942 4 Зарафшон Оқ-Қорадарё сув тақсимлагичи - - 1924-29, 1940, 1941, 1945-80 5 Қорадарё (чап тармоғи) Чўпонота - - 1924-29, 1940, 1941, 1945-2010 6 Қорадарё Жарости қишлоғи - - 1927-42, 1949-70 7 Қорадарё Каттақўрғон шаҳри - - 1949-50, 1957-70 8 Қорадарё Қўштегирмон қишл. - - 1914-21, 1924-29 9 Қорадарё Хатирчи қишлоғи - - 1938-42, 1949-65, 1967-2010 10 Оқдарё (ўнг тармоғи) Оқ-Қорадарё сув тақсимлагичи - - 1924-41, 1945-72, 1999-2010 11 Оқдарё Лойиш шаҳри - - 1958-1970 12 Оқдарё Иштихон шаҳри - - 1927-42, 1950-62 13 Оқдарё Пайшанба қишлоғи - - 1914-20, 1924-30 14 Оқдарё Хатирчи қишлоғи - - 1938-41, 1949-66, 1968-2010 15 Зарафшон Хатирчи қишлоғи - - 1938-1944 16 Зарафшон Зиёвуддин қишлоғи - - 1938-2010 17 Зарафшон Навоий шаҳри - - 1967-2010 18 Зарафшон Ҳазора қишлоғи - - 1925-42, 47-90, 2005-2007, 2010 19 Зарафшон Хархур қишлоғи - - 1945-1946 20 Зарафшон Вобкент шаҳри - - 1934-1936 21 Зарафшон Зармитан қишлоғи - - 1925-1929 22 Зарафшон (Қоракўлдарё) Дуаба қишлоғи - - 1929-1942, 1947-1964 23 Зарафшон (Қоракўлдарё) Маханкўл қишлоғи - - 1935-1942, 1947-1957 24 Зарафшон (Қоракўлдарё) Қоракўл шаҳри - - 1925-1942, 1947-1963 Изоҳ: - - маълумот йўқ. 30 Зарафшон дарёси ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида, В.Е. Чуб маълумотларига кўра, Зарафшоннинг ўзи билан қўшиб ҳисоблаганда, 13 та дарёдаги 38 пунктда гидрологик кузатишлар олиб борилган. Унинг қайд этишича, ҳавзанинг Ўзбекистон сарҳадларидаги сув ресурсларини баҳолашда Ўзбекистон ҳудудидаги 15 та ва Тожикистон ҳудудидаги 2 та гидрологик постлар маълумотларидан фойдаланиш мумкин. Чунки, Ўзбекистон ҳудудидаги қолган 23 та гидрологик кузатиш пунктлари Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқларида, оқимнинг сарфланиш қисмида, фаолият кўрсатади 194 . Монография устида ишлаш жараёнида юқорида келтирилган В.Е. Чуб маълумотларига аниқлик киритилди. Жумладан, ҳавзанинг Ўзбекистон қисмида ўтган йиллар давомида, Зарафшон дарёсининг ўзи билан қўшиб ҳисоблаганда, 14 та дарёдаги 42 та гидрологик постларда кузатишлар олиб борилган. Уларнинг 24 таси бевосита Зарафшон дарёси ҳамда унинг Оқдарё ва Қорадарё тармоқларида фаолият кўрсатган бўлса, қолган 18 та гидрологик постлар ҳавзадаги кичик дарёларда жойлашган (2.3 ва 2.4-жадваллар). Зарафшон дарёси гидрологик режимининг дарё узунлиги бўйича ўзгаришини ўрганиш мақсадида ўтган асрнинг 20- ва 30-йилларида очилган гидрологик постларда кузатишлар, афсуски, атиги 5-10 йил давом этган. Масалан, Зармитан гидрологик постида кузатишлар 1929 йил, Вобкент гидрологик постида 1936 йил, Темирйўл кўпригида 1942 йил билан якунланган. Лекин, ижобий ҳолат сифатида қайд этиш лозимки, Зарафшон дарёси ва унинг тармоқларидаги Равотхўжа, Чўпонота, Хатирчи, Зиёвиддин, Навоий, Ҳазора каби гидрологик постларда кузатишлар ҳозирги кунга қадар давом эттирилмоқда (2.3-жадвал). Ушбу гидрологик постлар маълумотлари Зарафшон дарёси гидрологик режимининг, шу жумладан, дарё оқими миқдорининг макон ва замонда ўзгаришларини аниқ баҳолашга ҳамда уларни прогнозлашга имкон беради. Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмидаги дарёлари ва сойларида фаолият кўрсатган ва кўрсатаётган гидрологик постларнинг кўпчилигида 31 кузатиш ишлари ўтган XX асрнинг 40-йилларидан бошланган. Уларга Ургутсойдаги Ургут шаҳри яқинидаги, Сазағонсойдаги Сазағон қишлоғи яқинидаги гидрологик постлар мисол бўлади. Ушбу гидрологик постларнинг айримлари ўз иш фаолятини ҳозиргача давом эттирмоқда. Кейинчалик, 50- йиллардан бошлаб, Кафлатунсойда Омонқўтон қишлоғи, Тегирмонсойда Сағишмон қишлоғи яқинидаги гидрологик постларда кузатишлар йўлга қўйилди (2.4-жадвал). 2.4-жадвал Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмидаги дарёлар ва сойлардаги гидрологик постлар ҳақида маълумот Т/р Дарё Гидрологик постлар F, км 2 H ўрт , м Кузатиш йиллари 1 Ургутсой Ургут шаҳри 25,1 1670 1949-89, 2006, 2008-2010 2 Ургутсой қуйилиши 56.1 1400 1946-1980 3 Омонқўтонсой Омонқўтон қишлоғи (юқори) 24,3 1610 1958-1969 4 Омонқўтонсой Омонқўтон қишлоғи (қуйи) 57,8 1400 1969-2010 5 Кафлатунсой Омонқўтон қишлоғи 26,6 1580 1958-1969 6 Оқдарё (Оғалиқ) қуйилиши 70,9 1390 1985-2010 7 Сазағонсой Сазағон қишлоғи 26,8 1450 1949-2000 8 Қорасув Коса қишлоғи 120 1040 1959-1962 9 Тегирмонсой Сағишман қишлоғи 39,3 1140 1959-1984 10 Тўсинсой Қорақия қишлоғи 893 1120 1963-1984 11 Тўсинсой Қорақия қишлоғи 893 1120 1985-1991 12 Тўсинсой Эгарчи қишлоғи 1100 940 1938-1962 13 Тўсинсой қуйилиши 1100 940 1991-2010 14 Оқтепасой Оча қишлоғи 43,8 1570 1963-2010 15 Қорағачсой Мавлон қишлоғи 34,7 - 1978-2010 16 Кўксаройсой тоғдан чиқиши 247 1070 1976-1985 17 Майдонсой Олмаота қишлоғи 62,5 - 1982-2005 18 Бегларсой Янги Оқчоб қишлоғи 180 1340 1964-2010 Изоҳ: - - маълумот йўқ; - дарё оқими Тўсинсой сув омбори ёрдамида бошқарилган. Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб гидрологик кузатишлар Омонқўтонсой (Омонқўтон қишлоғи, қуйи), Тўсинсой (Қорақия қишлоғи), Тўсинсой (қуйилиши), Оқтепасой (Оча қишлоғи) ва Бегларсой (Янги Оқчоб 32 қишлоғи) каби дарёларда амалга оширила бошланди. Шунингдек, 70- йиллардан Қарағочсой (Мавлон қишлоғи) ва Кўксаройсой (тоғдан чиқиши) дарёларида ҳам гидрологик кузатиш ишлари йўлга қўйилди (2.4-жадвал). Жадвалда келтирилган Тегирмонсой (Сағишмон қишлоғи), Тўсинсой (Қорақия қишлоғи), Кўксаройсой (тоғдан чиқиши) дарёлари ва сойларида айрим сабабларга кўра гидрологик кузатишларда узилишлар мавжуд. Шу туфайли мазкур дарёларда, шу жумладан, Тегирмонсой (Сағишмон қишлоғи), Кўксаройсой (тоғдан чиқиши) дарёларидаги гидрологик постларда амалга оширилган кузатиш йиллари сони нисбатан кам. Буни Кўксаройсой (тоғдан чиқиши) дарёси мисолида кўришимиз мумкин. Ушбу дарёда гидрологик кузатишлар қисқа вақт, яъни 10 йилга (1976-1985 йиллар) тўғри келади. Шунингдек, Ургутсойда (қуйилиши) 1946-1980 йилларда, Омонқўтонсойда (Омонқўтон қишлоғи, юқори) 1958-1969 йилларда, Кафлатунсойда (Омонқўтон қишлоғи) 1958-1969 йилларда, Қорасувда (Коса қишлоғи) 1959-1962 йилларда гидрологик кузатишлар амалга оширилган бўлиб, улар ҳам қисқа қаторлидир (2.4-жадвал). Ишда ушбу қисқа қаторлар, махсус гидрологик ҳисоблаш усулларини қўллаш асосида, узайтирилди. Ўрганилаётган ҳавзанинг Ўзбекистон қисмидаги кичик дарёлар ва сойларда фаолият олиб борган 18 та гидрологик постларнинг сув тўплаш майдонлари ва уларнинг ўртача баландликлари бўйича тақсимланишини таҳлил қилиш ҳам муҳимдир. Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида гидрологик кузатишлар амалга оширилган ва биз мазкур ишда танлаб олган дарёларнинг сув тўплаш майдонлари 25,1-1100 км 2 қийматлар оралиғида ўзгаради. Сув тўплаш майдонларининг энг кичик қиймати, яъни 25,1 км 2 Ургутсой (Ургут ш.) га тўғри келади. Энг катта сув тўплаш майдони эса 1100 км 2 га тенг бўлиб, Тўсинсой дарёсига тегишлидир. Шунингдек, кўпчилик дарёларнинг сув тўплаш майдонлари 100 км 2 дан кичикдир. Уларга Тегирмонсой (Сағишмон қишлоғи) - 39.3 км 2 , Сазағансой (Сазаған қишлоғи) - 26,8 км 2 ва башқалар киради (2.4-жадвал). 33 Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмидаги дарёлар ва сойлар сув тўплаш майдонларининг ўртача баландликлари 930 1710 м оралиқда ўзгаради. Сув тўплаш майдонларининг ўртача баландлиги жиҳатидан энг кичик қиймати Тўсинсойга тўғри келиб, 930 м ни ташкил қилса, энг каттаси эса 1710 м баландликка тенг бўлиб, Ургутсой (Ургут ш.) дарёсига тегишлидир. Ҳавзасининг ўртача баландлиги бўйича кейинги ўринларда Омонқўтонсой (Омонқўтон қишлоғи, қуйи ва юқори постлар), Оқтепасой (Оча қишлоғи) ва бошқалар туради (2.4-жадвал). Умуман олганда, Зарафшон дарёси ҳавзасида турли йилларда 78 та гидрологик постларда кузатишлар олиб борилган бўлса, шундан 42 таси Ўзбекистон қисмидаги, қолган 36 таси Тожикистон ҳудудидаги дарёлар ва сойларга тўғри келади. Бироқ, Зарафшон дарёси, унинг ирмоқлари гидрологик режимини ўрганишда ва уларнинг сув ресурсларини баҳолашда Ўзбекистон худудидаги 15 та ва Тожикистон худудидаги 21 та гидрологик постлар маълумотларидан фойдаланиш мумкин. Лекин, улар орасида ҳам Зарафшондаги Дупули, Мағиёндарёдаги Сужина, Бегларсойдаги Янги Оқчоб каби узун қаторга эга бўлган гидрологик постлар сони камдир. Юқорида қайд этилганидек, ҳавзанинг Ўзбекистон қисмидаги дарёлар ва сойлар сув ресурсларини баҳолашда қисқа кузатиш қаторларини тегишли гидрологик ҳисоблаш усулларини қўллаш ёрдамида узайтириш талаб этилади. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling