Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Метеорологик кузатишлар ва уларнинг таҳлили
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2.1. Ҳавзанинг Ўзбекистон қисмида амалга оширилган метеорологик кузатишлар
- Самарқанд вилояти
2.2. Метеорологик кузатишлар ва уларнинг таҳлили Маълумки, Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли қисми қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудида, унинг тоғ олди ва текислик қисмлари эса Ўзбекистон Республикаси сарҳадларида жойлашган. Шу сабабдан дарё ҳавзасида барча турдаги метеорологик кузатишлар Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари гидрометеорология хизмати тизимига қарашли метеорологик станциялар ва постларда амалга оширилади. Қуйида ҳар бир республика ҳудудида жойлашган метеорологик станциялар, постлар ва бошқа турдаги кузатиш пунктлари фаолияти ҳақида алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтамиз. 34 2.2.1. Ҳавзанинг Ўзбекистон қисмида амалга оширилган метеорологик кузатишлар Зарафшон дарёси ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида республикамиз иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлган учта вилоят жойлашган. Уларга Самарқанд вилояти ҳудуди деярли тўлалигича, Навоий ва Бухоро вилоятларининг жануби-шарқий қисмлари киради. Зарафшон дарёси ҳавзасининг Самарқанд вилояти қисмида дастлабки стандарт метеорологик кузатишлар XIX асрнинг охири - XX асрнинг бошларида Самарқанд (1880 йил) ва Каттақўрғон (1901) шаҳарларида олиб борилган (2.5-жадвал). 2.5-жадвал Зарафшон дарёси ҳавзасининг Самарқанд вилояти қисмидаги метеорологик станциялар ва постлар ҳақида маълумот Т/р Метеорологик станциялар ва постлар Жойлашиш баландлиги H, м Кузатиш бошланган йил Ёғин миқдори, мм йиллик кунлик максимал 1 Кўлбости 400 1951 433 44 2 Каттақўрғон 485 1901 - - 3 Каттақўрғон сув омбори 518 1920 325 62 4 Митан 525 1951 386 44 5 Улус 530 1956 382 52 6 Дибаланд 600 1952 244 46 7 Даҳбед 645 1970 426 58 8 Нагорний 650 1951 366 60 9 Жом 650 1952 416 54 10 Самарқанд, шаҳар 695 1880 311 - 11 Жўш 720 1953 319 44 12 Самарқанд, АГМС 726 1932 360 41 13 Қўшрабод 728 1957 372 47 14 Жума 750 1951 389 47 15 Қорақудуқ 750 1951 370 42 16 Сазағон 800 1951 417 47 17 Оқчоб 810 1951 313 45 18 Наримонов 612 1927 399 53 19 Ургут 1090 1927 509 44 20 Омонқўтон 1266 1932 920 167 35 Кейинчалик, яъни ўтган асрнинг 20-йилларидан Каттақўрғон (ҳозирги Каттақўрғон сув омбори), Наримонов, Ургут, 30-йилларидан эса Самарқанд (АГМС), Омонқўтон каби шаҳарлар ва қишлоқларда метеорологик кузатишлар амалга оширила бошланди. Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган метеорологик кузатиш пунктлари сони 50-йилларда сезиларли даражада ортди (2.5-жадвал). Вилоят ҳудудида ўтган йиллар мобайнида 19 та метеорологик кузатиш пунктлари фаолият кўрсатган. Уларнинг мутлақ баландликлари 400-1266 м оралиқда ўзгаради. Ушбу метеорологик кузатиш пунктларида қайд этилган ўртача кўп йиллик ёғин миқдорлари, уларнинг жойлашиш баландлиги, нам ҳаво оқимларига нисбатан жойлашиш ўрни ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда 244 мм дан (Дибаланд) 920 мм гача (Омонқўтон) бўлган қийматлар оралиқларида ўзгаради. Вилоят ҳудуди бўйича кунлик максимал ёғин миқдорининг энг катта қиймати (167 мм) ҳам мазкур метеорологик кузатиш пунктида 1960 йил март ойида қайд этилган. Бу миқдордаги ёғинларнинг кучли сел тошқинларини келтириб чиқаришини ҳисобга оладиган бўлсак, келажакда уларни алоҳида тадқиқот объекти сифатида, гидрологик нуқтаи назардан ўрганиш фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашган Каттақўрғон сув омбори, Қўшрабод, Самарқанд ва Ургут метеорологик станцияларида атмосфера ёғинлари, ҳаво ҳарорати, туман, момоқалдироқ ва дўл ҳодисалари қайд қилиб борилади. Уларнинг айримларида, масалан, Самарқанд (АГМС) агрометеорологик станциясида агрометеорологик кузатишлар ҳам олиб борилади (2.5-жадвал). Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling