Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Ҳавзанинг Тожикистон Республикаси қисмида амалга
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
2.2.2. Ҳавзанинг Тожикистон Республикаси қисмида амалга
оширилган метеорологик кузатишлар Зарафшон дарёси ҳавзасининг баланд тоғли, яъни қўшни Тожикистон республикаси қисмида илк метеорологик кузатиш ишлари 1882 йилда Панжикентда бошланган. Шундан сўнг, ҳавзада ўтган XX асрнинг 30- йилларидан Дехауз (1929 йил), Искандаркўл (1930), Сангистон (1933), Киштут (1936), Мадрушкент (1936), Шаҳристон довони (1937) ва бошқа метеорологик кузатиш пунктлари фаолият кўрсата бошлади (2.5-жадвал). Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли қисмидаги метеорологик кузатиш пунктлари, яъни метеорологик станциялар, постлар ва ялпи ёғин 39 ўлчагичларнинг мутлақ баландликлари 1020 3500 м оралиқларида ўзгаради. Метеорологик кузатиш пунктларининг баландликлари, нам ҳаво оқимлари йўналишларига нисбатан жойлашиши ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда, уларда қайд этилган ўртача кўп йиллик ёғин миқдорлари 160 мм дан (Оббурдон) 1620 мм гача (Анзоб довони-2) оралиқда ўзгаради. 2.9-жадвал Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмидаги метеорологик кузатиш пунктларида қайд этилган ўртача йиллик ёғин миқдорлари 155 T/р Метеостанция, пост ва ялпи ёғин ўлчагичлар Жойлашиш баландлиги, м Кузатиш бошланган йил Ёғин миқдори, мм Энг кўп ёғин ёғадиган ойлар 1 Панжикент 1020 1882 354 III 2 Иори 1160 1955 365 III 3 Киштут 1400 1936 375 III 4 Сангистон 1500 1933 194 IV 5 Такфон 1730 1945 174 IV 6 Пинион 1780 1955 267 IV 7 Оббурдон 1880 1949 160 IV 8 Риомут 1960 1954 271 IV 9 Бўстонобод 1980 1949 702 IV 10 Риомут қ, №8 2000 1940 232 IV 11 Искандаркўл 2204 1930 253 IV 12 Мадрушкент 2250 1936 191 V 13 Марғиб қ 2280 1957 536 V 14 Лянглиф 2340 1950 263 V 15 Лянглиф қ, №5 2360 1940 220 V 16 Собох қ 2560 1959 380 V 17 Дехауз 2561 1929 263 V 18 Қирионт қ 2680 1957 620 V 19 Сурхат водийси 2880 1957 675 V 20 Арг водийси 2900 1959 512 V 21 Мура водийси 3120 1959 544 V 22 Шаҳристон дов. 3143 1937 392 V 23 Анзоб довони-1 3200 1942 285 V 24 Тро музлиги 3340 1960 475 V 25 Волонгидороз 3350 1957 733 V 26 Анзоб довони-2 3373 1959 1620 V 27 Скачков музлиги 3500 1956 780 V 40 Зарафшон ҳавзасининг баланд тоғли қисмида кузатилган ҳаво ҳароратларининг қийматлари ҳам катта оралиқларда ўзгаради. Ҳаво ҳароратининг қишдаги энг кичик қийматлари тоғ довонларида жойлашган метеорологик станцияларда қайд этилган. Масалан, Шаҳристон довонида ўртача кунлик ҳаво ҳарорати январь ойида -34 °С қийматда қайд этилган бўлса, Анзоб довони-2 метеорологик станциясида эса -36 °С гача пасайган. Шунингдек, энг юқори ҳарорат (+42 °С) Панжикент метеорологик станциясида ўлчанган (2.10-жадвал). 2.10-жадвал Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли қисмида жойлашган метеорологик станцияларда қайд этилган ўртача ойлик ва йиллик ҳаво ҳароратлари T/р Метеорологик станциялар Ҳаво ҳарорати, °C VII I йиллик мax мин 1 Панжикент 25,1 -1 12,3 42 -28 2 Сангистон 24 -2 11,4 40 -26 3 Искандаркўл 18 -6,1 6,4 34 -32 4 Дехауз 14,9 -7,4 4,1 30 -33 5 Шаҳристон довони 11,1 -8,9 0,7 25 -34 6 Анзоб довони-2 9,7 -12,1 -1,8 24 -36 Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли қисмида жойлашган барча метеорологик станцияларда ўртача ойлик ҳаво ҳароратларининг энг катта қийматлари июль ойига тўғри келса, энг кичик ўртача ойлик ҳароратлари эса январь ойига тўғри келади. Юқорида келтирилган таҳлиллардан кўриниб турибдики, Зарафшон ҳавзасининг тоғли ва текислик қисмларининг метеорологик шароитлари, жумладан, атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳарорати режими бир-биридан кескин фарқ қилади. Бу ҳолат ўрганилаётган ҳавзанинг тоғли қисмида дарёлар оқимининг ҳосил бўлишига, текислик қисмида эса унинг сарфланиш шароитларига ўз таъсирини кўрсатади. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling