Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухоро вилояти
Навоий вилояти ҳудудида дастлабки метеорологик кузатишлар 1929
йилдан Нурота метеорологик станциясида бошланган. Мазкур метеорологик станцияда дастлаб ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинларини кузатиш йўлга қўйилган бўлса, ҳозирги кунда ушбу станцияда комплекс стандарт метеорологик кузатишлар олиб борилмоқда. Вилоят ҳудудида кейинчалик Навоий (1931 йилдан), Томди (1932) каби метеорологик кузатиш пунктлари 36 фаолият кўрсата бошлади (2.6-жадвал). 2.6-жадвал Зарафшон дарёси ҳавзасининг Навоий вилояти қисмидаги метеорологик станциялар ва постлар ҳақида маълумот Т/р Метеорологик станциялар ва постлар Жойлашиш баландлиги H, м Кузатиш бошланган йил Ёғин миқдори, мм Йиллик Кунлик максимал 1 Мошиқудуқ 199 1952 154 36 2 Томди 236 1932 118 26 3 Оқбайтал 237 1951 99 30 4 Қуйимозор 244 1951 130 39 5 Бўзабой 297 1951 69 28 6 Оёққудуқ 300 1951 143 31 7 Конимех 320 1951 168 32 8 Кўлқудуқ 333 1951 92 43 9 Навоий 346 1931 188 33 10 Малик 360 1951 190 35 11 Нурота совхози 380 1956 246 58 12 Нурота 499 1929 237 47 13 Хатирчи 620 1970 245 53 Зарафшон дарёси ҳавзасининг Навоий вилояти қисмида атмосфера ёғинлари миқдори ҳавзанинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча кичикдир. Бу ҳолат вилоятнинг Қизилқумга туташиб кетган ҳудудларида янада яққол кўзга ташланади. Масалан, ҳудудда ўртача кўп йиллик ёғин миқдорларининг энг кичик қийматлари Бўзабой (69 мм), Кўлқудуқ (92 мм), Оқбайтал (99 мм) каби кузатиш пунктларида қайд этилган. Лекин, вилоятнинг тоғ олди ҳудудларида ўртача кўп йиллик ёғин миқдорлари бир мунча ортади. Масалан, Нурота метеорологик станцияси (237 мм) ҳамда Нурота совхози (246 мм) метеорологик постида қайд этилган ёғин миқдорлари фикримизнинг ёрқин далилидир. Вилоят ҳудуди бўйича ёғин миқдорининг энг катта кунлик максимал қиймати 58 мм га тенг бўлиб, Нурота совхози метеопунктида қайд этилган (1.4-жадвал). Ҳавзанинг Бухоро вилояти қисмида дастлабки метеорологик кузатишлар Шофиркон (1928 йилдан) ва Қоракўлда (1931 йилдан) бошланган. Кейинчалик улар қаторига Оёқоғитма, Бухоро (Когон), 37 Қоровулбозор каби метеорологик кузатиш пунктлари қўшилган (2.7-жадвал). 2.7-жадвал Зарафшон дарёси ҳавзасининг Бухоро вилояти қисмидаги метеорологик станциялар ва постлар ҳақида маълумот Т/р Метеорологик станциялар ва постлар Жойлашиш баландлиги H, м Кузатиш бошланган йил Ёғин миқдори, мм йиллик кунлик максимал 1 Оёқоғитма 184 1947 118 41 2 Мирзақальа 195 1952 135 27 3 Қоракўл 196 1931 113 32 4 Яккатут 208 1951 123 32 5 Жангелди 209 1951 89 27 6 Ҳожиканда 210 1951 139 29 7 Бухоро (Когон) 225 1951 129 35 8 Қоровулбозор 240 1955 145 49 9 Вобкент 240 1970 104 33 10 Шофиркон 240 1928 140 31 11 Ғиждувон - 1968 109 26 Зарафшон ҳавзасининг Бухоро вилояти қисмида ёғин миқдорлари анча кичик қийматларда қайд этилади. Вилоят ҳудуди бўйича ўртача кўп йиллик ёғин миқдорининг энг кичик қиймати Жангелдида (89 мм) қайд этилган бўлса, унинг энг катта қиймати, яъни 145 мм Қоровулбозорга тегишлидир. Ёғин миқдорининг бир кунлик максимал қиймати ҳам Қоровулбозорда қайд этилган бўлиб, 49 мм ни ташкил этади (2.7-жадвал). Юқорида қайд этилганларнинг таҳлилига асосан фикр юритадиган бўлсак, Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида ғарбдан шарққа томон ёғин миқдори, ҳаво ҳарорати ва бошқа иқлимий кўрсаткичларнинг қийматлари сезиларли даражада ўзгариб боради. Ҳудудга ёз ойларида Қизилқум чўлидан кучли қизиган ҳаво оқимлари кириб келади. Шу туфайли ҳаво ҳароратининг энг катта қийматлари ҳудуднинг ғарбий қисмларида, масалан, Қоракўл ва Бухорода 45 0 C гача кўтарилса, унинг шарқида, масалан, Ургутда 40 0 C дан ортмайди. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати июлда, Қоракўл ва Бухоро шаҳарларида 28 29 0 С ни, Ургутда эса 24,9 0 C ни ташкил этади (2.8-жадвал). 38 2.8-жадвал Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмидаги метеорологик станцияларда қайд этилган ўртача ойлик ва йиллик ҳаво ҳароратлари, о С Т/р Метео- станциялар Ойлар Ўрт. йил I II III IV V VI VII VIII IХ Х ХI ХII 1 Бухоро 0,6 2,9 8,7 17,4 22,6 27,8 29,2 26,3 20,9 13,7 7,3 2,9 15,0 2 Навоий -0,4 3,2 8,2 15,0 21,7 25,8 28,3 25,9 20,1 13,0 7,1 2,3 14,2 3 Каттақўрғон -1,9 1,8 7,2 13,9 20,0 24,9 27,2 25,1 19,1 11,0 5,9 1,4 13,0 4 Наримонов -1,2 1,3 7,1 14,1 19,9 24,4 27,0 25,2 20,2 13,1 7,0 2,5 13,4 5 Самарқанд 0,2 2,5 7,9 14,4 19,9 24,0 25,9 24,2 19,3 13,1 7,2 3,0 13,4 6 Ургут 0,5 1,6 6,8 12,3 17,5 21,9 24,9 23,0 18,0 11,8 6,7 3,0 12,2 7 Омонқўтон 0,6 0,9 5,3 11,5 16,5 21,3 24,0 22,8 17,9 12,0 6,9 2,8 11,8 Ҳаво ҳарорати маълумотлари келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, январь ойидан ташқари бошқа ҳамма ойларда Зарафшон воҳасининг ғарбий қисмларида ҳаво ҳарорати шарқига нисбатан юқоридир. Шу сабабли ҳам Хатирчи, Нарпай, Пахтачи туманларида барча турдаги деҳқончилик экинлари воҳанинг Жомбой, Булунғур, Тойлоқ, Ургут туманларига нисбатан 15-20 кун олдин пишиб етилади. Январь ойида ҳам умумий ҳолда водийнинг шарқий қисмида ҳарорат ғарбий қисмига нисбатан анча паст бўлади. Аммо ҳаво ҳароратларидаги бу фарқ иссиқ ёз ойлардагидек аниқ намоён бўлмайди. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling