Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қуйи Зарафшон
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг энг чекка ғарбий ва энг чекка шарқий
қисмларида ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати +10 0 С дан юқори бўладиган даврлар йиғиндиси 15-18 кунгача фарқ қилади. Ҳаво ҳароратларидаги бундай фарқларнинг асосий сабабларидан бири ҳар икки қисм эгаллаган ҳудудларнинг мутлақ баландликларидаги фарқларда бўлса, иккинчи сабаби - Ўрта Зарафшоннинг ғарбий қисмлари туташиб кетган Қизилқум чўлининг баҳорнинг ўрталари ва охиридан қизий бошлашидир. Ўрта Зарафшонда йилнинг илиқ даврларида ҳаво ҳароратининг юқорилиги ҳавода нисбий намликнинг паст бўлишига сабаб бўлади. Кундузги ўртача нисбий намлик 24% дан 61% фоизгача ўзгариб туради. Маълумки, иқлимнинг қуруқлигини билдирадиган мезонлардан бири атмосфера ҳавоси нисбий намлигининг 30% дан кам бўлган кунлар сонидир. Бундай кунлар Ўрта Зарафшоннинг ғарбида, масалан, Навоий шаҳрида ўртача 179,9 кунни, шарқида, масалан, Самарқанд шаҳрида эса 127,9 кунни ташкил этади [30]. Нисбий намликдаги кескин фарқлар апрель ойидан бошлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши билан сезиларли бўлади. Ҳаво намлигининг камайиши билан ўсимликлардан буғланиш, яъни транспирация жараёни кучаяди, бу эса ёз ойларида уларни тез-тез суғоришни талаб қилади. Ҳаводаги нисбий намликнинг камлиги туфайли ҳудуднинг ғарбий қисмида суғориш меъёри шарқий қисмига нисбатан анча юқоридир. Зарафшон дарёси ҳавзасининг ўрта қисмига тушадиган ёғинлар миқдори ҳам унинг ғарбий ва шарқий қисмларидан анча катта қийматларда фарқ 23 қилади. Масалан, унинг ғарбий қисмларида йиллик ёғин миқдори кам бўлиб, атига 120-150 мм га етади. Ғарбдан шарққа борган сари йиллик ёғинлар миқдори ортади. Масалан, йил давомида Навоий шаҳрига ўртача 180-200 мм ёғин тушса, Омонқўтонда ўртача кўп йиллик ёғин миқдори 900-950 мм ни ташкил этади. Маълумки, Қуйи Зарафшон ҳавзанинг бошқа қисмларига нисбатан жанубий кенгликларда жойлашган. Шу туфайли унинг иқлимий шароитлари ўзига хослиги билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Бу ерда январнинг ўртача ҳарорати илиқ бўлиб, +1 0 С дан -1,5 0 С гача тебранади. Ҳудудда мутлақ паст ҳароратнинг -25 0 С, айрим жойларда -27 0 С гача тушиши қайд этилган. Бу ерларда ҳақиқий қиш 1 ой атрофида давом этади. Лекин, ёзи иссиқ, жумладан, июлнинг ўртача ҳарорати +30 0 С, айрим жойларда +31 0 С, энг юқори ҳарорат +46 0 С гача кўтарилиши, баъзан ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Ҳудудда ҳаво анча қуруқ бўлиб, унинг нисбий намлиги ёзда 17-24 % атрофида бўлади. Қуйи Зарафшонда ёғин жуда кам тушади (95-122 мм), ёғинларнинг асосий қисми совуқ ярим йилликда ёғади. Ҳудудни ўраб турган Қизилқумда йиллик ёғин миқдори 100 мм га ҳам етмайди. Йил давомида шамолнинг ўртача тезлиги секундига 3 м дан (Когон) 5,4 (Женгелди) гача ўзгаради. Шамол кундузлари кучлироқ эсади. Масалан, Когонда июлда шамолнинг тезлиги секундига 5,2 м дан 6,3 м гача ортади. Шамол кўпроқ шимол (Қоракўлда 31 %, Жангелдида 24%) ва шимоли- шарқий (Женгелдида 40 %, Қоракўлда 24%) йўналишларда эсади. Энг кучли шамол тезлиги секундига 18-25 м гача боради, баъзан ундан ҳам ортади. Зарафшон ҳавзасининг текислик ва тоғли қисмлардан иборат эканлигини ҳисобга олган ҳолда, юқоридагиларга қўшимча сифатида, қуйидагиларни қайд этиш лозим: 1) ҳудуд ғарбдан шарққа томон чўзилган бўлиб, унинг ер сирти релъефи ҳам шарққа томон баландлашиб боради; 2) ҳавзанинг релъефидаги ушбу ўзгариш туфайли, унинг ҳарорат режими ва ёғинлар миқдори ҳам ғарбдан шарққа томон ўзгариб боради; 3) йиллик ўртача ҳаво 24 ҳарорати ҳавзанинг текислик қисмида 12 15 0 С ни, унинг тоғли қисмида эса 12 0,7 0 С ни ташкил этади; 4) ёзда водийнинг текислик қисмида иссиқ бўлиб, юқори ҳароратли кунлар узоқ давом этади, июль ойидаги ўртача ҳаво ҳарорати 25 29 0 С, тоғли қисмида эса 20 7,7 0 С атрофида бўлади; 5) энг юқори ҳаво ҳарорати текисликларда 44 46 0 С гача, тоғларда эса 33 0 С гача кўтарилади; 6) қиш ҳавзанинг текислик қисмида анча илиқ бўлиб, ҳаво ҳарорати январда ўртача 0 0 С дан -1,3 0 С гача, тоғли қисмида эса -3 0 С дан -10 0 С гача пасаяди, энг паст ҳарорат, яъни -35 0 С ҳавзанинг тоғли қисмида қайд этилган; 7) ҳавзада йиллик ёғин миқдори ғарбдан шарққа томон ортиб боради, жумладан, текисликларда 80-100 мм, Омонқўтон тоғларида 800-1000 мм, ҳавзанинг Зарафшон ва Туркистон тоғ тизмалари туташган шарқий чекка қисмларида эса 1500-2000 мм атрофида ёғин тушади, унинг асосий қисми совуқ ярим йиллика тўғри келади. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling