Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Фандарё Яғнобдарё билан Искандардарёнинг қўшилишидан ҳосил
бўлади. Фандарёга Мастчоҳдарё билан қўшилгунга қадар фақат биттагина йирик ирмоқ - Пасруддарё келиб қуйилади. Бу дарё Зарафшон тизмасидаги Қазноқ музлигидан бошланади, ҳавзанинг сув тўплаш майдони, Пинион гидрологик постидан юқорида, 340 кмІ га тенг. Фандарёнинг узунлиги узунлиги 24,5 км, ҳавзасининг умумий майдони 3230 кмІ га тенг бўлиб, ўртача баландлиги 3270 м га тенг. Фандарё ҳавзасининг 4000 м дан баланд бўлган жойлари Яғнобдарё ҳавзасида 7,7 фоизни, Искандардарё ҳавзасида 13,3 фоизни ва бутун Фандарё ҳавзасида эса 9,9 фоизни, 3500 м дан баланд жойлар эса мос равишда 32,1, 44,5 ва 34,5 фоизни ташкил этади 155 . Фандарёда сув апрель ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб кўпаяди, максимал ўртача ойлик сув сарфи июль ойига тўғри келади. Шульц коэффициенти ( ), яъни июль-сентябрь давридаги оқимнинг март-июнь давридаги оқимга бўлган нисбати, 1,30 га тенг. Фандарёда минимал сув сарфлари февраль ойининг охири - март ойининг бошларида кузатилади. Фандарёнинг қуйилишида ҳисобга олинган ўртача кўп йиллик сув сарфи 62,7 мі/сек, оқим модули эса 19,4 л/сек кмІ га тенг. Ушбу ракамлардан кўриниб турибдики, нисбий сувлилиги, яьни оқим модули бўйича Фандарё Мастчоҳдарёдан устун туради. Яғнобдарё Искандардарёга нисбатан анча серсув бўлиб, унинг бош ирмоғи Ҳисор ва Зарафшон тизмалари қўшилган жойдаги, 3650 метр баландликда жойлашган, кичкина музликдан бошланади. Дарё Зарафшон ва Ҳисор тоғ тизмалари оралиғида, Мастчоҳдарёга деярли параллел ҳолатда, яъни шарқдан ғарбга томон оқади. Унинг узунлиги 120 км, ҳавзасининг майдони Такфон қишлоғидан юқорида 1490 кмІ га, ўртача баландлиги эса 3350 м га тенг. 63 Яғнобдарё ҳавзасининг энг юқори қисми кенглиги 20 км атрофидаги улкан цирк майдонига ўхшайди. Ҳавзанинг бу қисми дарёнинг умумий тўйинишида фаол иштирок этади, чунки бу ерда дарё ўзанига ҳар томондан абадий қор ва музлик сувларидан тўйинадиган бир қанча майда ирмоқлар келиб қуйилади. Яғнобдарё ҳавзасининг иккита энг йирик музликлар ўчоғи ҳам худди шу ерда жойлашган. Яғнобдарёда тўлинсув даври апрель ойининг ўрталарида бошланади, максимал сув сарфлари июнь ойида кузатилади, лекин июль ойининг сув сарфлари ҳам июнь ойиникидан унча кам бўлмайди. Дарёда сув миқдори августдан бошлаб кескин камая бошлайди ва бу камайиш февраль-март ойларига қадар давом этади. Яғнобдарёда июль-сентябрь ойларидаги оқим миқдори йилликка нисбатан 46,4 фоизни ташкил этади. Дарёда июль-сентябрь ойларидаги оқим миқдорининг март-июнь ойларидаги оқимга нисбати 1,08 га тенг. Такфон қишлоғи ёнида Яғнобдарёнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи 31,9 мі/сек, оқим модули 21,4 л/сек кмІ га тенг. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling