Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Ҳавзанинг Ўзбекистон қисми табиий
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3.1. Зарафшон дарёси ва унинг тармоқлари
- Оқдарё
- Тойқир
4.3. Ҳавзанинг Ўзбекистон қисми табиий
гидрографик тармоқлари Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмидаги табиий гидрографик тармоқлар Зарафшон дарёси, унинг ўрта ва қуйи оқимидаги тармоқлари ҳамда Туркистон ва Зарафшон тизмаларининг ғарбий тармоқлари ёнбағирларидан Зарафшон воҳаси томон оқиб тушадиган кичик дарёлар ва сойлардан иборат. Қуйида уларнинг ҳар бирига гидрографик тавсиф берамиз. 4.3.1. Зарафшон дарёси ва унинг тармоқлари Зарафшон дарёси Равотхўжа тўғони яқинида қўшни Тожикистон ҳудудидан оқиб чиқиб, мустақил Ватанимиз - Ўзбекистан Республикаси сарҳадларига кириб келади. Мамлакатимиз ҳудудида дарё Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидан оқиб ўтади. Самарқанд шаҳри яқинида, унинг шимоли-шарқидаги Чўпонота тепалиги ёнида, Зарафшон икки тармоққа - Оқдарё (ўнг, узунлиги 131 км) ва Қорадарё (чап, узунлиги 127 км) га ажралади. Ушбу икки тармоқ Миёнкўл оролини ҳосил қилиб, Навоий вилоятининг Хатирчи тумани маркази - Янгирабод шаҳарчаси яқинида бирлашади ва яна Зарафшон номини билан оқади. Зарафшон сувининг 70- 75% қисми унинг Қорадарё тармоғидан оқади. Бу оралиқда атрофдаги тоғлардан дарёга кўплаб сойлар оқиб тушади. Бу сойлар сувининг озлиги ва суғоришга олиниши натижасида улар Зарафшон дарёси ва унинг тармоқларигача етиб келмай, қуриб қолади. Навоий шаҳри яқинида, Бойқут ва Тошработ қишлоқлари оралиғида, дарё водийси анча тораяди. Сўнг жануби-ғарбий йўналишда оқиб, Қизилқум чўлининг шарқий чегараларига кириб боради. Бу ерда дарё Бухоро, сўнг 68 Қоракўл воҳаларидан оқиб ўтади. Мана шу оралиқда, яъни Қоракўл шаҳригача дарё Қоракўлдарё деб ҳам аталади. Қоракўл шаҳридан 3 км юқорида қурилган тўғон – сув тақсимлагичда Зарафшон суви каналларга бўлиб юборилади. Тўғондан қуйида дарё ўзани яна икки тармоққа ажралади: чапдагиси (каттароғи) Тойқир, ўнгдагиси эса Сарбозор деб аталади. Ҳар икки тармоқнинг юқори қисми суғориш канали сифатида хизмат қилади. Суғоришдан ортган ва экин майдонларидан чиққан қайтарма сувлар Тойқир ўзани орқали Денгизкўлга қуйилади. Зарафшоннинг Сарбозор тармоғи ҳам Қоракўл воҳасида анча масофада оқиб ўтади. Лекин, қуйи оқимида унинг ўзани кўпинча қуруқ бўлади. Аниқ қилиб айтганда, ҳозирги кунда Зарафшон Амударёга етиб бормайди. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling