Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   100
Bog'liq
pdf

Қисқача тарихий маълумот. Милоддан аввал Зарафшон суви 
Амударёга қуйилган, деган фикр бор. Зарафшоннинг қуйи оқимида, академик 
Я.Ғ. Ғуломов бошчилигида, ўтган асрнинг 50-йилларида ўтказилган 
археологик тадқиқотлар бу фикрни тасдиқлайди. Ушбу археологик 
қазишмалар натижасида Зарафшон дарёсининг музлик давридан сўнг, 
милоддан аввалги IV минг йилликкача, Амударёга қуйилганлигини кўрсатувчи 
излар борлиги аниқланди. Бироқ, қадимги юнон манбаларида, масалан, 
Александр Македонскийнинг тарихчиси Квинт Курций Руф, географ 
Страбон (милоддан. аввалги I аср), тарихчи Аррианлар (милоддан. аввалги II 
аср охири - I аср бошлари) «Политимет (Зарафшон) серсув бўлишига 
қарамай, қумга сингиб кетади», деб ёзишган.
Лекин, Ҳофизи Абру (1362-1431 йиллар, асли исми Шаҳобиддин Абдуллоҳ 
ибн Лутфуллоҳ ал-Ҳавофий) ўзининг “Зубдат ат-Таворих” (Тарихлар 
қаймоғи) асарида, юқоридагилардан фарқли равишда, қуйидагича ёзади: 
“Оби Кўҳак (Зарафшон) суви тошганда Амударёга етиб боради”. Демак, 
Зарафшон ўтмишда, маълум гидрометеорологик шароитларда, Амударёга 
қуйилган. Зарафшон сувининг Амударёга қуйилиши кейинчалик ҳам бир неча 
бор такрорланганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Масалан, бундай ҳодиса, 
юқорида айтиб ўтилганидек, охирги 100 йилликда энг кўп сувли ҳисобланган 


69 
1969 йилнинг тўлинсув даврида ҳам рўй берган. Шу йили Зарафшон суви 
Амударёгача етиб борган.
Ҳақиқатан ҳам узоқ ўтмишда Зарафшон Амударёнинг энг йирик ўнг 
ирмоқларидан бири бўлган. Бироқ, Зарафшон воҳасида қадимдан суғорма 
деҳқончиликнинг бунёдга келиши ҳамда унинг тоборо ривожланиб бориши 
ва шу мақсадда дарё сувидан кенг миқёсда фойдаланиши натижасида у 
аллақачонлар Амударёдан ажралиб қолган. Шу туфайли ҳозирги кунда 
Зарафшон ҳам, унга қўшни жойлашган Қашқадарё ҳам Амударёга етиб 
келмайди. Шу боисдан бу дарёларни мустақил гидрографик объектлар деб 
ҳисоблаш мумкин 

56, 155, 201, 202

.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling