Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   100
Bog'liq
pdf

Искандардарёнинг узунлиги 20 км, ҳавзасининг майдони 760 км
2

ўртача баландлиги эса 3520 м га тенг. Дарё баланд тоғлар орасидаги ботиқда 
жойлашган ҳушманзарали қулама кўл - Искандаркўлдан бошланади. 
Искандаркўлга қуйиладиган ирмоқларнинг энг йириклари Саритоғ ва 
Ҳазормеч дарёларидир. Улардан каттароғи Саритоғ бўлиб, у Зарафшон ва 
Ҳисор тизмаларидаги музликлардан бошланади. Ҳазормеч дарёси эса Ҳисор 
тизмасининг шимолий ёнбағирларидаги осилма музликлар ва қорликлардан 
тўйинадиган бир қанча майда сойларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. 
Искандардарёда сув миқдори кечроқ, аниқроғи апрель ойининг 
охирларидан кўпая бошлайди, максимал сув сарфлари июлда, минимал сув 
сарфлари эса март ойида кузатилади. Искандардарёда июль-сентябрь 
ойларида йиллик оқимнинг 55,8 фоизи оқиб ўтади. Дарёда июль-сентябрь 
ойларидаги оқим миқдорининг март-июнь ойларидаги оқимга нисбати 1,73 
гатенг. Искандардарёнинг Искандаркўлдан оқиб чиқиш жойидаги ўртача кўп


64 
йиллик сув сарфи 19,0 мі/сек га, оқим модули эса 25,0 л/сек

кмІ га тенг.
Киштутдарё – Зарафшоннинг Фандарёдан кейинги энг йирик чап 
ирмоқларидан биридир. У Ҳисор тизмасининг шимолий ва қисман Зарафшон 
тизмасининг жанубий ёнбағирларидан сув тўплайдиган Дарёуреч, Ворух ва 
Артуч дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Ҳавза майдонининг 
катталиги ва сувининг кўплиги жиҳатидан Дарёуреч Ворух ва Артуч 
сойларига нисбатан анча йирикдир. Ворух ҳавзасининг юқори ва ўрта 
қисмларида тоғ тизмалари анча баланд, уларнинг айрим чўққилари 5000 м 
дан ҳам юқорига кўтарилган. Шунга кўра ҳавзанинг бу қисмларида бир қанча 
музликлар мавжуд. Ворух ва Артуч дарёларининг қўшилиш жойидан 
бошлаб, 11,6 км масофа давомида дарасимон водийда оқиб боргач, 
Киштутдарё Зарафшон дарёсига қуйилади. Киштутдарё ҳавзасининг майдони 
792 км
2
ҳавзаси майдонининг ўртача баландлигн эса 3010 м. Дарёда 4000 м 
дан баланд бўлган жойлар ҳавзанинг 61 %, 3500 м дан баланд бўлган жойлар 
эса унинг 22,2 % қисмини ишғол этган. Дарёнинг ўртача кўп йиллик сув 
сарфи Зерифшор қишлоғи яқинида 7,32 м
3
/сек га, оқим модули эса 9,25 
л/сек·км
2
га тенг. Киштутдарё музлик-қор сувларидан тўйинадиган дарёлар 
қаторига киради ва унинг оқими йил давомида ойлар бўйича ана шу типдаги 
дарёларга хос равишда тақсимланган. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling