Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2.2. Кўллари
Мағиёндарё Зарафшон дарёсининг охирги энг йирик чап ирмоғи бўлиб,
узунлиги 67 км га тенг. Ҳавзасининг майдони, Сужина қишлоғидан юқорида, 1100 км 2 га, ўртача баландлиги эса 2660 м га тенг. Мағиёндарё Ҳисор тоғ тизмасининг шимолий ёнбағрларидан оқиб тушадиган бир қанча сойларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бу ирмоқлардан энг узуни Дараикалон номи билан Ҳисор тизмасидаги кичикроқ музликлардан бошланади. Ғизанапоён кишлоғидан ўтгач, Мағиёндарёга унинг йирик ўнг ирмоғи бўлган Шинк дарёси келиб қуйилади. Мастчоҳдарё билан Фандарёнинг қўшилиш жойидан Мағиёндарёнинг қуйилиш жойигача бўлган оралиқда Зарафшонга ўнгдан Хушнат, Искандарсой, Вишкентсой, Лангарсой, Киштутдак, Вишитсой, Жехинсой, 65 Қизхонасой, Каттасой, Остонасой, Учқўлсой, Ойбодом ва Шингоя сойлари, чапдан эса Зирофатсой, Мадмсой, Вашансой, Роватсой ва Совурсойлар қуйилади. Лекин, уларнинг кўпчилиги кичик ва кам сувли бўлганлиги учун, Зарафшонга етиб кела олмайди. Шу туфайли кам сувли даврларда, аксарият ҳолларда, уларнинг ўзани қуруқ бўлади 201, 202 . Юқорида баён этилганларга ҳулоса қилиб айтганда, Зарафшон дарёси Тожикистон ҳудудига қарашли юқори оқимида Туркистон ва Зарафшон тоғ тизмалари оралиғида ёнбағирлари баланд ва тик кўтарилган, кўпчилик жойларида дара ва тангилардан иборат тор водийда жуда тез оқади. Дарё водийси йирик ирмоқлар келиб қўшиладиган жойлардагина бир оз кенгаяди. 4.2.2. Кўллари Зарафшон дарёси ҳавзасида А.М. Никитин томонидан жами 85 та кўллар ҳисобга олинган бўлиб, уларнинг умумий майдони 364,9 км 2 ни ташкил этади. Лекин, улар баландлик бўйича нотекис тақсимланган. Масалан, ҳавзанинг текислик, яъни 500 м гача бўлган баландликларида 19 та кўл ҳисобга олинган бўлса, қолган 66 та кўллар 1500 м дан юқори баландликларда – тоғларда жойлашган (4.3-жадвал). 4.3-жадвал Зарафшон ҳавзасида кўллар сони ва майдонининг баландлик зоналари бўйича тақсимланиши 129 Кўллар Баландликлар, м 0-500 1501- 2000 2001- 2500 2501- 3000 3001- 3500 3501- 4000 4001- 4500 Жами Сони 19 3 7 9 30 16 1 85 Майдони 356,12 0,79 5,61 0,47 1,36 0,52 0,04 364,91 Изоҳ: 501-1500 м баландликлар оралиқларида кўллар мавжуд эмас. Зарафшон ҳавзаси тоғли қисмининг 3001-3500 м баландликлар оралиғи кўллар сонининг кўплиги билан ажралиб туради. Ушбу кўлларнинг асосий қисми морена келиб чиқишли бўлганлиги учун, уларнинг сув юзаси майдонлари ҳам унча катта эмас. Бу фикрлар 3500 м баланликдан юқорида жойлашган кўпчилик кўллар учун ҳам тегишлидир. 66 Ҳавзанинг тоғли қисмида қулама келиб чиқишли кўллар ҳам кўплаб учрайди. Улар сув юзаси майдони ҳамда сув ҳажмининг нисбатан катталиги билан морена келиб чиқишли кўллардан ажралиб туради (4.4-жадвал). 4.4-жадвал Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида жойлашган кўлларнинг морфометрик кўрсаткичлари Кўллар H, м F, км 2 F к , км 2 V, 10 6 м 3 L к , км B, км h, м L қ , км B ўрт B мак h ўрт h мак Морена кўллари Кўликалон 2832 10,4 0,60 2,05 1,50 0,40 0,60 3,4 11,8 5,12 Зиёрат 2820 4,2 0,01 0,008 0,26 0,04 0,06 1,0 2,4 0,70 Чуқурак 2455 15,6 0,03 0,08 0,29 0,10 0,14 2,6 6,0 0,77 Буюнкўл 2500 2,1 0,02 0,09 0,17 0,12 0,13 4,5 9,5 0,46 Аловуддин 3540 18,3 0,07 0,09 0,63 0,11 0,25 1,3 5,0 1,34 Чапдара-2 2780 42,4 0,10 0,42 0,52 0,19 0,45 4,2 14,0 2,00 Чапдара-3 2780 - 0,02 0,06 0,32 0,06 0,11 3,0 11,0 0,82 Қулама кўллар Искандаркўл 2190 760 3,40 172 3,26 1,04 -* 50,6 72,0 - Aзорчашма 2400 128,7 0,93 25,1 2,05 0,45 - 27,0 45,0 - Маргузар 2139 186,8 1,12 25,3 2,65 0,42 - 22,6 46,7 - Хўрдак 2080 192,2 0,02 0,09 0,20 0,10 - 4,5 9,6 - Нофин 1779 258,5 0,50 4,76 2,75 0,18 - 9,5 41,3 - Гушор 1701 277,1 0,10 0,73 0,77 0,13 - 7,3 15,0 - Соя 1598 280,3 0,07 1,17 0,62 0,11 - 16,7 37,2 - Нижигон 1558 306,3 0,05 0,38 0,75 0,67 - 7,6 20,0 - Изоҳ: H – кўлнинг денгиз сатҳига нисбатан жойлашиш баландлиги; F – сув тўплаш майдони; F к – сув юзаси майдони; V – сув ҳажми; L к – узунлиги; B – кенглиги; h – чуқурлиги; L қ – қирғоқ чизиғи узунлиги; -* – маълумот йўқ. Зарафшон ҳавзасидаги қулама кўллар орасида Искандаркўл ноёб сув объектларидан бири ҳисобланади. Искандаркўл денгиз сатҳидан 2190 м баландликда жойлашган бўлиб, унинг ўлчамлари унча катта эмас. Кўлнинг сув юзаси шакли ўзига хос кўринишга эга бўлиб, сув юзаси майдони 3,4 кмІ, узунлиги 3,26 км ва ўртача кенглиги эса 1,04 км га тенг. Кўлнинг ўртача чуқурлиги 51 м, энг чуқур жойи 72 м ва кўлдаги тоза чучук сув ҳажми эса 172 млн. мі ни ташкил этади 129 . 67 Умуман олганда, Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида жойлашган барча кўллар, келиб чиқиши, яъни генезисидан қатъий назар, тоза чучук сув манбалари ҳисобланади. Келажакда уларни ўрганишда масаланинг шу томонига алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling