Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Коллектор-зовур тармоқлари
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
5.4. Коллектор-зовур тармоқлари
Зарафшон воҳасидаги суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилашни коллектор-зовур тармоқларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Воҳада ўтган асрнинг ўрталарида мавжуд коллектор-зовур тармоқлари таъмирланди, Шимолий, Марказий Бухоро, Оғитма, Порсонкўл каби янги йирик коллектор 88 тармоқлари ишга туширилди (5.13-жадвал). 5.13-жадвал Зарафшон воҳасидаги йирик магистрал коллекторлар ҳақида маълумот Т/р Коллекторлар Ишга тушган йили L, км Q, м 3 /с Сув тўплайдиган туманлар Самарқанд вилояти 1 Сиёб 1961 35,15 10 Самарқанд 2 Бедона 1953 37,2 5 Булунғур 3 Катта Қорасув 1930 26,5 7 Булунғур, Жомбой 4 Қорасув 1933 43,1 20 Пайариқ Навоий вилояти 1 Шодибек 1953 61,1 5 Навбаҳор, Конимех 1 Дулдул 1953 48,8 18,5 Навбаҳор, Қизилтепа 3 Катта Зовур 1967 39,4 7 Қизилтепа Бухоро вилояти 1 Денгизкўл ташламаси 1956 126,4 70 Когон, Бухоро, Жондор, Қоракўл, Олот 2 Шимолий коллектор 1948 139,9 56,5 Ғиждувон, Шофиркон, Ромитан, Пешку, Вобкент 3 Марказий Бухоро коллектори (МБК) 1955 95,1 80 Вобкент, Бухоро, Ромитан, Жондор 4 Оғитма 1969 68,7 100 Шофиркон, Ғиждувон 5 Порсонкўл 1974 62 15 Олот, Қоракўл, Вобкент, Бухоро, Ромитан, Жондор 6 Бош сув тўплаш тракти (ГВСТ) 1991 155 74 Олот, Қоракўл, Жондор, Когон, Қоровулбозор 7 Бош Қоракўл 1967 15,52 5 Олот, Қоракўл 8 Марказий Олот 1956 16 5 Олот, Қоракўл 9 Жанубий Олот 1958 15,52 2,2 Олот Қоракўл 10 Ғарбий Қоракўл 1960 13,9 1,5 Олот, Қоракўл 11 Бибиширин 1948 139,9 46 Ғиждувон, Ромитан 12 Ғарбий Ромитан 1966 60,1 8 Ромитан, Жондор Изоҳ: L - коллекторнинг узунлиги, Q - сув ўтказиш қобилияти. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2007-2011 йиллар давомида Зарафшон воҳасининг суғориладиган ерларида шаклланган қайтарма сувлар, яъни коллектор- зовурлар оқими ҳажми 3035,2 4239 млн. м 3 оралиқда ўзгарган. Бу миқдордаги сувнинг жуда катта қисми Бухоро вилояти экин майдонларидан сув тўплайдиган коллектор-зовурларга тўғри келади (5.14-жадвал). 89 5.14-жадвал Зарафшон воҳасидаги вилоятларда шаклланадиган коллектор-зовур сувлари ҳажмининг 2007-2011 йиллар давомида ўзгариши Вилоятлар Коллекторлар узунлиги, км Коллектор-зовур сувлари ҳажми, млн. м 3 2008 2011 2007 2008 2009 2010 2011 Самарқанд 219,2 219,2 535,0 516,2 572,1 660,0 547,1 Навоий 217,0 217,0 559,2 553,5 574,0 555,0 574,7 Бухоро 622,6 718,4 2218,3 1965,5 2209,9 3024,0 2132,0 Ҳаммаси 1058,8 1154,6 3312,5 3035,2 3356,0 4239 3253,8 Изоҳ: жадвал ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотлари асосида тузилди 128 . Зарафшон воҳасида шаклланадиган коллектор-зовур сувлари сифатига тўлиқ баҳо бериш анча мураккаб. Чунки, бу борадаги доимий кузатувлар фақат даврий равишда бўлиб, асосан, сувнинг минераллашув даражасини аниқлаш бўйича олиб борилади. Коллектор-зовур сувларининг сифатига комплекс баҳо бериш учун келажакда уларнинг кимёвий таркиби ҳамда ифлосланишини барча мезонлар асосида ўрганишни, ифлослантирувчи зарарли моддалар миқдорини аниқлашни йўлга қўйиш лозим. Қуйида Зарафшон воҳасида жойлашган вилоятлар экин майдонларидан сув тўплайдиган коллектор-зовурлар тармоқлари суви минераллашув даражасининг 2008-2011 йиллардаги ўзгаришларини улардан иккиламчи фойдаланиш имкониятлари нуқтаи назаридан таҳлил қиламиз (5.15-жадвал). 5.15-жадвал Зарафшон воҳаси вилоятларида коллектор-зовур сувлари минераллашув даражасининг 2008-2011 йиллардаги ўзгариши Вилоятлар Минераллашув даражаси, г/л 2008 2009 2010 2011 Самарқанд 0,61-1,88 0,58-1,65 0,65-1,24 0,60-1,38 Навоий 1,45-2,84 1,60-3,60 1,53-3,11 1,60-3,80 Бухоро 2,40-5,60 2,70-5,10 1,96-5,98 2,21-6,01 Изоҳ: жадвал ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотлари асосида тузилди. 90 Зарафшон дарёси ҳавзасининг ўрта қисмида, яъни Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги суғориладиган ерларда ҳосил бўладиган коллектор-зовур сувларининг минераллашув даражаси Бухоро вилоятидагига нисбатан анча кичикдир. Масалан, 2008-2011 йиллар давомида Самарқанд вилоятидаги коллектор-зовур сувларининг минераллашув даражаси 0,55 1,88 г/л оралиғида ўзгарган. Навоий вилоятида эса минераллашув даражаси бироз юқори бўлиб, 1,45 3,8 г/л қийматларда ўзгарган. Юқоридаги 5.15-жадвал малумотларига таянадиган бўлсак, Самарқанд вилоятида 2007-2011 йиллар оралиғида ҳар йили ўртача 566,1 млн. м 3 ёки Навоий вилоятида эса ўртача 563,3 млн. м 3 ҳажмда минераллашув даражаси нисбатан кичик бўлган қайтарма сувлар ҳосил бўлади. Ҳар икки вилоятдаги қайтарма оқим миқдорини қўшиб ҳисобласак, 1129,4 млн. м 3 ҳажмдаги қўшимча сув ресурсларига эга бўламиз. Бу сувдан, келажакда, айрим турдаги қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда, иккиламчи ресурс сифатида бемалол фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling