Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Дарёлар оқимининг ҳосил бўлишига таъсир этувчи
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
6.1. Дарёлар оқимининг ҳосил бўлишига таъсир этувчи
табиий географик омиллар Тоғ дарёлари оқимининг шаклланиши ва уни белгиловчи табиий географик омилларни тадқиқ этиш масалалари В.Г. Глушков, Э.М. Ольдекоп, Л.К. Давидов, Н.Л. Корженевский, В.Л. Шульц, О.П. Шеглова, А.Н. Важнов, М.Н. Большаков, А.М. Владимиров, И.С. Соседов каби олимларнинг фундаментал асарларида ёритилган. Бевосита Зарафшон дарёси ҳавзасининг табиий шароити, шунингдек, унинг гидрологик хусусиятлари эса Д.П. Соколов, М.А. Насиров, Х. Сиддиқов, А.А. Абулқосимов, Л.А. Алибеков, М.И. Геткер, В.Е. Чуб, А.С. Шетинников, В.Г. Коновалов, Л.М. Карандаева ва бошқалар томонидан ўрганилган. Бироқ, юқорида қайд этилган тадқиқотларда Зарафшон дарёси оқимининг ҳосил бўлишига таъсир этувчи табиий географик омиллар алоҳида ва атрофлича ўрганилмаган. Дарёлар оқимининг ҳосил бўлиши уларнинг ҳавзаларида кечадиган жуда мураккаб табиий жараёнлар натижасидир. Ушбу табиий жараёнлар ҳавзанинг географик ўрни, иқлим шароити, геологик тузилиши, рельефи, тупроқ ва ўсимлик қоплами, гидрографик тармоқлари (музликлари, кўллари, ботқоқликлари) каби қатор табиийгеографик омилларнинг ўзаро таъсирлашуви маҳсулидир. Дарё оқимининг ҳосил бўлишига, шунингдек, унинг сарфланишига, юқорида қайд этилган табиий географик омиллар билан бир қаторда, инсоннинг дарё ҳавзасида амалга оширадиган хўжалик 97 фаолияти ҳам жиддий таъсир кўрсатади 47, 79, 198 . Санаб ўтилган омиллар фақат дарё оқимининг ҳосил бўлиши ва унинг умумий миқдорига таъсир кўрсатибгина қолмайди. Бу омиллар дарё оқимининг йил давомида ва, шунингдек, ҳудудлар бўйлаб тақсимланишига ҳамда йиллараро ўзгаришига ҳам таъсир кўрсатади. У ёки бу омилнинг дарё оқимига бўлган таъсирини алоҳида кўрсатиш ва тадқиқ этиш жуда мураккаб вазифадир. Чунки, санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси биргаликда ҳаракат қилади, кўпчилик ҳолларда эса улар ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Лекин, “дарёлар – иқлимнинг маҳсулидир” 49 , деган тамойилга асосланадиган бўлсак, ҳозирги кунда иқлимий омилларнинг дарё оқимига таъсирини ўрганиш имкониятлари анча ортган. Масалан, Зарафшон дарёси ҳавзасида, олдинги бобларда кўрсатиб ўтилганидек, бир қанча метеорологик станциялар, постлар ҳамда йиғинди ёғин ўлчагичлар фаолият кўрсатади. Ушбу метеорологик кузатиш пунктларида тўпланган маълумотлар монографиянинг мазкур қисми ва кейинги бобларида белгиланган вазифаларни тўла бажаришга имкон беради. Маълумки, дарёлар тўйинишининг асосий манбаи атмосфера ёғинлари ҳисобланади. Дарё ҳавзасининг орографик ва иқлимий шароитлари, айниқса, ҳаво ҳароратининг таъсири натижасида атмосфера ёғинлари ер сиртига, яъни дарёлар ҳавзаларига ёмғир, қор ва бошқа кўринишларда ёғади. Ёмғир шаклида ёққан ёғинлар дарёларнинг тўйинишида бевосита иштирок этади. Агар ёғин қор кўринишида ёғса, унинг дарё оқимининг ҳосил бўлишидаги иштироки ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлади. Ер сиртининг, шу жумладан, Зарафшон дарёсининг баланд тоғли қисмларига ёққан қор бир ёз мавсумида эриб улгурмайди. Улар дарё ҳавзасининг қор заҳирасини бойитиб, тоғлардаги доимий қорликлар ва музликларни тўйинтиради. Ўз навбатида асрий қорликлар ва музликлар ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан эриб, Зарафшон дарёси ва ирмоқлари оқимининг ҳосил бўлишида иштирок этади. Ёмғир сувлари ҳамда қор ва музликларнинг эришидан ҳосил бўлган 98 сувларнинг бир қисми ер остига сизиб ўтиб, грунт ва ер ости сувларига қўшилади. Ер ости ва грунт сувлари ҳам, маълум гидрогеологик шароитларда, дарёлар ўзанига секин асталик билан қўшилади. Натижада дарёлар ўзанларида доимий сув бўлиши таъминланади 68, 79, 80 149 . Юқорида айтилган манбалардан ҳосил бўлиб, Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқларига қўшиладиган сув миқдори ҳавзанинг турли қисмларида турлича қийматларга эга бўлади. Шунингдек, уларнинг миқдорлари, дарё ҳавзасининг иқлим шароитига боғлиқ ҳолда, йил фасллари бўйича ўзгариб туради. Қор ва музликларнинг эриши, ёмғир ёғиши ҳисобига ҳосил бўлган сувларнинг бир қисми ер остига шимилади, бир қисми буғланади, фақат қолган қисмигина ер сиртида оқим ҳосил бўлишида иштирок этади. Ер сиртида оқим ҳосил бўлиши жараёни, ёмғирнинг ёғиш ёки қор ва музликнинг эриш жадаллиги ер остига шимилиш ҳамда буғланишнинг биргаликдаги жадаллигидан катта бўлгандагина кузатилади. Юқоридаги шартлар бажарилгандан сўнг ер сиртида ҳосил бўладиган оқим юза оқим ёки ёнбағирлар оқими дейилади. Бунда оқим жуда кичик жилғалар кўринишида бўлади. Ана шу кичик жилғалардан вақтинчали оқар сувлар, улар эса қўшилиб, ўзанда доимий оқувчи сойларни шакллантиради. Сойлар сувининг қўшилишидан дарёлар оқими ҳосил бўлади 149, 217 . Дарёларга ер ости сувлари ҳам келиб қўшилади. Демак, дарёлар оқими ер усти ва ер ости сувларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Ушбу ҳар икки турдаги сувларнинг асосий манбаи иқлимий омиллар, аниқроғи, атмосфера ёғинларидир. Қуйида шу масалалар устида тўхталиб ўтамиз. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling