Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   100
Bog'liq
pdf

5.5. Кўллари 
 
Зарафшон воҳасида суғориладиган экин майдонларининг кенгайиши ва 
улардан чиқадиган оқова ҳамда қайтарма сувлар миқдорининг йилдан-йилга 
ортиб бориши натижасида кўплаб янги кўллар пайдо бўлди. Юқорида 
эслатиб ўтилганидек, Зарафшон дарёси ҳавзасининг текислик, яъни денгиз 
сатҳидан 500 м баландликкача бўлган ҳудудларида А.М. Никитин томонидан 
19 та кўл ҳисобга олинган. Уларнинг умумий майдони 356,12 км
2
ни ташкил 
этади (4.3-жадвал). Ушбу кўлларнинг барчаси асосан коллектор-зовурлар 
сувидан, каналлар ҳамда Зарафшон дарёсининг қуйи оқимидаги тармоқлари 
келтириб қуядиган ташлама сувлардан ва ер ости сизот сувларидан тўйинади. 
Шу туфайли улар ирригация-ташлама кўллари деб номланади.
Зарафшон воҳасидаги ирригация-ташлама кўлларининг энг йириклари 
Денгизкўл, Шўркўл, Порсонкўл, Қорақир, Оёқоғитма, Сомонкўл, Кунжакўл, 
Хожикобкўл, Зомонбобо ва Шўрқоқ кўлларидир. Ушбу кўллардан ташқари 


91 
ҳудудда нисбатан кичик ўлчамлардаги кўллар ҳам кенг тарқалган. Ҳозирги 
кунда уларнинг сони 40 дан ортади. Бу кўлларнинг кўпчилигида йилнинг 
маълум фаслларидагина сув бўлади, баъзи кўллар эса сув кам бўлган 
йилларда умуман қуриб қолади. Илгаридан мувжуд бўлган Денгизкўл, 
Шўркўл каби кўлларнинг майдони эса йил сайин катталашиб бормоқда. 
Ўрганилаётган ҳудуд бўйича фақат Денгизкўлнинг морфометрик 
кўрсаткичлари маълум бўлиб, улар ҳам ўтган асрнинг 80-йилларига 
тегишлидир (5.16-жадвал).
5.16-жадвал 
Денгизкўлнинг морфометрик кўрсаткичлари 

129

Жойлашиш 
баландлиги, 
H, м 
Сув 
юзаси 
майдони, 
F
к 
, км
2
Сув 
ҳажми, 
V,
10

м

Узунлиги, 
L
к
, км 
Кенглиги, км 
Чуқурлиги, м 
B
ўрт 
B
мак 
h
ўрт 
h
мак
181,5 
267 
0,27 
43,3 
6,17 
9,0 
10,1 
22,0 
 
Изоҳ: H - жойлашиш баландлиги, денгиз сатҳига нисбатан. 
 
Денгизкўл Бухоро вилоятининг Олот туманида, денгиз сатҳига нисбатан 
181,5 
м баландликда жойлашган. Кўл косаси тектоник ботиқда 
жойлашганлиги учун А.М. Никитин уни тектоник келиб чиқишли кўллар 
типига киритган. Лекин, ҳозирги кундаги тўйиниш шароитига кўра, 
Денгизкўл ҳудуддаги энг йирик ирригация-ташлама типидаги кўл 
ҳисобланади. Кўлнинг сув юзаси майдони 267 км
2
, энг кенг жойи 9,0 км, 
ўртача кенглиги эса 6,17 км ни ташкил этади. Кўлда тўпланган сув ҳажми 
0,27 млн. м
3
, ўртача чуқурлиги 10,1 м, энг чуқур жойи эса 22,0 м га тенг. 
Таъкидлаш лозимки, кўлнинг ушбу ўлчам кўрсаткичлари динамик характерга 
эга бўлиб, йил фасллари бўйича ва йиллараро ўзгариб туради

129

.
Шўркўл Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган. У 
Марказий Бухоро ҳамда Бош Қоракўл коллекторларидан қуйиладиган 
қайтарма сувлар ҳисобига тўйинади. Шўркўлдан Бош Бухоро коллектори 
оқиб чиқади ва бу коллектор ўз сувини Амударёга қуяди.
Қорақир кўли Бухоро вилоятининг Пешку туманида жойлашган бўлиб, 


92 
асосан, Шимолий коллектордан тўйинади. Маълумки, Шимолий коллектор 
Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Шофиркон, Ромитан, Пешку туманларидаги 
экин майдонларида ҳосил бўладиган қайтарма сувларни тўплаб, шу туманлар 
сарҳадларидан оқиб ўтади. Шу масофада у, Қорақир кўлидан ташқари, бир 
нечта кўлларни тўйинтиради.
Оёқоғитма кўли Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида жойлашган. 
Бу кўл Оғитма ташламасидан оқиб келадиган сувлар ҳисобига тўйинади. 
Шунингдек, Бухоро вилоятининг Жондор туманида Зомонбобо кўли, 
Қоракўл тумани ҳудудида эса Шўрқоқ кўли ҳосил бўлган. Булардан ташқари, 
Зарафшон воҳасининг қуйи қисмида ирригация-ташлама келиб чиқишли 
кўллар кўплаб учрайди. Афсуски, уларнинг аксарият қисми ҳозирги кунгача 
гидрографик ва гидрометеорологик нуқтаи назардан яхши ўрганилмаган.
Зарафшон воҳасидаги ирригация-ташлама кўлларининг ўлчамларига оид 
нисбатан янги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза 
қилиш давлат қўмитаси томонидан 2008 йилда эълон қилинган “Миллий 
маърузада” келтирилган 

128

. Ушбу манбада фақат Бухоро вилоятига 
тегишли кўллар келтирилган (5.17-жадвал). 
5.17-жадвал 
Бухоро вилоятидаги ирригация-ташлама кўлларининг ўлчамлари 
Т/р 
Кўллар 
Сув манбаи, 
коллектор 
Сув юзаси 
майдони, 
км

Сув ҳажми, 10
6
м
3
01.01.2007 й. 01.01.2008 й. 
Бухоро вилояти

Денгизкўл 
Параллел
336,0 
1,75 
1,37 

Қорақир 
Шимолий
44,5 
68,5 
62,3 

Хадича 
Қоровулбозор 
113,0 
210,8 
183,2 

Оёқоғитма 
Оғитма 
17,51 
2,2 
1,8 

Тузкон 
МБК 
57,0 
63,0 
56,0 

Маданкўл 
ГВСТ 
19,3 


Бухоро вилоятидаги энг йирик ҳисобланган Денгизкўл ўлчамларини 
А.М. Никитин маълумотлари билан солиштирсак, унинг сув юзаси майдони 
қарийб йигирма йил давомида 1,26 марта катталашганлигига гувоҳ бўламиз. 
Шунингдек, ирригация-ташлама кўллари ўлчамларининг йил фасллари ва 


93 
йиллараро ўзгариб туришини ҳисобга олсак, 5.17-жадвалда келтирилган 
маълумотлар аниқлик киритишни талаб этади.
Зарафшон ҳавзасидаги ирригация-ташлама кўлларнинг сув баланси 
масалалари А.М. Никитин томонидан ўрганилган. Ушбу тадқиқотларда 
муаллиф 1977-1981 йилларга тегишли бўлган маълумотлардан фойдаланган. 
Бажарилган ҳисоблашлар натижаларига кўра, уч йил, яъни 1979-1981 йиллар 
давомида Денгизкўл сув балансининг кирим қисми 2 млрд. 618 млн. м
3
ни, 
чиқим, яъни кўлдан бўладиган сарфланиш ҳажми эса 814 млн. м
3
ни ташкил 
этган. Уларнинг фарқи 1 млрд. 804 млн. м
3
га тенг бўлиб, бу рақам кўлдаги 
сув заҳирасининг шунча миқдорга ортганлигини кўрсатади (5.18-жадвал). 
5.18-жадвал 
Зарафшон ҳавзасидаги ирригация-ташлама кўлларнинг сув баланси 
Кўллар 
Кузатиш 
йиллари 
Кирим,
фоиз
м
3
6
10
Чиқим,
фоиз
м
3
6
10

V, 
10
6
м
3
V
к

жами 
V
ч
Z
жами 
Денгизкўл 1979-81 
96
2511
4
107
100
2618
0
0
100
814
100
814
1804 
Шўркўл 
1977-81 
99
439
1
2
100
441
86
403
14
66
100
469

Қорақир 
1977-80 
95
304
5
16
100
320
0
0
100
310
100
310
10 
 
Изоҳ: V - коллектор-зовур сувлари ҳажми; X - ёғин миқдори; Z – 
буғланиш; 

V – кўлдаги сув заҳирасининг ўзгариши.
Зарафшон воҳасида суғориладиган ерлар майдонининг кенгайиши ва 
улардан ҳосил бўладиган қайтарма оқимнинг ортиши ҳисобига ҳавзадаги 
янгидан шаклланган кўллар майдони ва уларда тўпланадиган сув ҳажми 
йилдан-йилга ортиб бормоқда. Масалан, А.М. Никитин маълумотларига кўра 
Қуйи Зарафшондаги кўллар майдони 13 йил, яъни 1970-1982 йиллар 
оралиғидаги қисқа муддат давомида уч марта катталашган.
Зарафшон воҳасининг ўрта ва қуйи оқимларида ирригация-ташлама 
келиб чиқишли янги кўлларнинг ҳосил бўлиши ёки мавжуд кўллар 
ўлчамларининг ўзгариши ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Шу ҳолатни 


94 
ҳисобга оладиган бўлсак, воҳадаги ирригация-ташлама кўлларининг 
гидроморфометрик кўрсаткичларини ифодалайдиган, юқорида келтирилган 
рақамлар аниқлик киритишни талаб этади. Афсуски, уларнинг кўпчилигида 
гидрометеорологик мониторинг ишларининг йўлга қўйилмаганлиги, бу 
масалани ижобий ҳал этишга имкон бермайди.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling