Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
-боб бўйича асосий хулосалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
5-боб бўйича асосий хулосалар:
1. Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида антропоген гидрографик тармоқлар жуда қадимдан шакллана бошлаган. Мамлакатимиз ҳудудида археологлар томонидан аниқланган қадимги сув омборларининг қолдиқлари, минг йиллар олдин қурилган ва шу кунгача фаолият кўрсатаётган каналлар, ариқлар фикримизнинг ёрқин далилидир; 2. Зарафшон воҳасидаги сув омборлари орасида сув сиғими ҳамда сув юзаси майдонининг катталиги бўйича Каттақўрғон, Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари ажралиб туради. Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларида балиқчиликни ривожлантириш имкониятлари жуда катта. Чунки, уларнинг сув сатҳи режимида қисқа муддат ичида кескин ўзгаришлар кузатилмайди; 3. Ўрта ва қуйи Зарафшонда XX аср ўрталаридан бошлаб, суғориладиган ер майдонларини кенгайтириш мақсадида, кўплаб каналлар қурилди. Улар ёрдамида Зарафшон сувини вилоятлар ва туманлараро тақсимлаш Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига юклатилган. Мазкур бошқарма фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унинг таркибида Юқори Зарафшон сув узели бошқармаси, Зарафшон магистрал каналлар бошқармаси ва 8 та ирригация тизимлари бошқармалари ташкил этилган; 4. Воҳадаги коллектор-зовурлар тармоқлари сувининг минераллашув даражаси улардан иккиламчи фойдаланиш имкониятлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинди. Самарқанд ва Навоий вилоятларининг суғориладиган ерларида ҳосил бўладиган коллектор-зовур сувларининг минераллашув даражаси Бухоро вилоятидагига нисбатан анча кичикдир. 2008-2011 йилларда Самарқанд вилоятидаги коллектор-зовур сувларининг 95 минераллашув даражаси 0,55 1,88 г/л, Навоий вилоятида эса 1,45 3,8 г/л қийматларда ўзгарган. Шу йилларда Самарқанд вилоятида ҳар йили ўртача 566,1 млн. м 3 , Навоий вилоятида эса 563,3 млн. м 3 ҳажмда кам минераллашган қайтарма сувлар ҳосил бўлган. Улардан келажакда иккиламчи ресурс сифатида фойдаланиш имкониятлари мавжуд; 5. Зарафшон воҳасида қайтарма сувлар ҳажмининг ортиши ҳисобига, бу ерларда янгидан шаклланган кўллар майдони ва улардаги сув ҳажми йилдан- йилга ортиб бормоқда. Шу ҳолатни ҳисобга олсак, воҳадаги ирригация- ташлама кўлларининг гидроморфометрик кўрсаткичларини ифодалайдиган, юқорида келтирилган рақамлар аниқлик киритишни талаб этади. Афсуски, уларнинг кўпчилигида гидрометеорологик мониторинг ишлари умуман йўлга қўйилмаган. Бу эса масалани ижобий ҳал этишга имкон бермайди. 96 6-боб. ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ОҚИМИНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШИ ВА УНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР Ушбу бобда асосий эътибор дастлаб Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқлари оқими ҳосил бўлишининг табиий географик омилларини ёритишга қаратилди. Сўнг “дарёлар – иқлимнинг маҳсулидир” 49 , деган тамойилга асосланган ҳолда, ўрганилаётган дарё ва унинг ирмоқлари оқимининг шаклланишига иқлимий омилларнинг, шу жумладан, ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинлари таъсирининг умумий масалалари устувор йўналишда кўриб чиқилди. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling