Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   100
Bog'liq
pdf

3
йирик 
дарёларда км
3
 да ифодаланиши мумкин. 
Юқорида, ўнг томонда, келтирилган тенгламадан кўриниб турибдики
иқлимнинг дарё оқимига таъсир этувчи асосий элементлари атмосфера 
ёғинлари (Х) ва буғланишдир (Z). Бошқача қилиб айтганда, атмосфера 
ёғинлари миқдори ва буғланиш жадаллиги дарё ҳавзасида ҳосил бўладиган 
оқимнинг оз ёки кўп бўлишига бевосита таъсир кўрсатади. Ушбу хулосалар 
Зарафшон дарёси ҳавзаси учун ҳам тўла мос келади. 
Бир хил табиий географик шароитда дарё ҳавзасига қанча кўп ёғин ёғса, 


100 
оқим шунча кўп миқдорда ҳосил бўлади. Улар орасидаги боғлиқликни 
аналитик кўринишда қуйидагича ифодалаш мумкин: 
У
0
=
f

0
) . 
Бироқ, бу боғлиқлик ҳамма вақт ҳам кузатилавермайди. Чунки, оқим 
миқдорига фақат ёғиннинг оз ва кўп бўлиши таъсир кўрсатибгина қолмасдан, 
балки, унга ёғинларнинг йил давомида тақсимланиш хусусиятлари ҳам катта 
таъсир кўрсатади. Масалан, ёғиннинг кўп қисми йилнинг совуқ даврларида 
ёғса, у вақтда унинг анча қисми оқим сифатида дарёга келиб қўшилади, яъни 
дарё оқими билан ёғин ўртасида етарли даражада боғлиқлик бўлади.
Агар ёғиннинг асосий қисми йилнинг иссиқ фаслларида ёғса, унда 
ёғиннинг катта қисми буғланишга ва ер остига шимилишга сарф бўлади, 
ёғиннинг қолган қисмигина оқим ҳосил бўлишида қатнашади. Ҳатто айрим 
ҳудудларда, масалан, Ўзбекистоннинг текислик ва унга туташ тоғ олди 
адирларида йилнинг иссиқ вақтида ёққан кам миқдордаги ёғинлар баъзан ҳеч 
қандай оқим ҳосил қилмайди. Чунки, улар тўлалигича буғланишга ва ер 
остига шимилишга сарф бўлади. Мана шунга ўхшаш шароитларда дарё 
оқими билан унинг ҳавзасига ёққан ёғинлар ўртасида боғлиқлик бўлмайди. 
Юқорида айтиб ўтилганидек, дарё оқимига бевосита таъсир 
кўрсатадиган иқлимий омиллардан яна бири буғланишдир. Бу ерда шу 
нарсани ҳисобга олиш зарурки, буғланиш ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлиш 
билан бирга, маълум даражада, ёғин миқдорига ҳамда шамол ва унинг 
тезлигига боғлиқдир. Масалан, Зарафшон дарёси ҳавзасининг қуйи 
қисмидаги чўл районларида ҳаво ҳарорати ниҳоятда юқори, буғланиш учун 
шароит етарли, лекин буғланиш миқдори жуда кичик, чунки жуда оз 
миқдорда ёғин ёғади. Юқорида қайд этилганларга тескари ҳолат ҳам бўлиши 
мумкин ва у Ер шарининг шимолий районларида кузатилавди. Масалан, 
Шимолий Америка, Европа ва Осиё қитъаларининг шимолий қисмларида 
ҳам буғланиш миқдори кичик. Бироқ, бу ҳолат ушбу ҳудудларда ёғин миқ-
дорининг камлигидан эмас, балки ҳаво ҳароратининг пастлигидандир. 
Юқорида айтилганлардан қуйидагича хулоса чиқади: Зарафшон дарёси 


101 
ва ирмоқлари оқимининг асосий иқлимий омиллари бўлган атмосфера 
ёғинлари, ҳаво ҳарорати ва буғланишни алоҳида, бир­биридан ажралган 
ҳолда ўрганиб бўлмайди; ҳудди шу каби, ўрганилаётган дарё оқимининг 
ҳосил бўлишига таъсир этадиган бошқа иқлимий омиллар, жумладан
ҳавонинг намлиги, шамол ва бошқалар ҳам бир­бирига боғлиқ ҳолда, ўзаро 
доимий таъсирлашувда намоён бўлади. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling