Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 - боб бўйича асосий хулосалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   100
Bog'liq
pdf

6 - боб бўйича асосий хулосалар:
 
1. Зарафшон дарёси ва ирмоқлари оқимининг ҳосил бўлиши уларнинг 
ҳавзаларида кечадиган мураккаб табиий географик жараёнлар натижасидир. 
Ушбу жараёнлар дарёлар ҳавзаларининг географик ўрни, иқлим шароити, 
геологик тузилиши, рельефи, тупроқ ва ўсимлик қоплами, гидрографик 
тармоқлари каби қатор омилларнинг ўзаро таъсирлашуви маҳсулидир; 
2. “Дарёлар – иқлимнинг маҳсулидир” деган тамойилга асосланган 
ҳолда, ўрганилаётган дарё ва унинг ирмоқлари оқимининг шаклланишига 
иқлимий омилларнинг, жумладан, ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинлари 
таъсирининг умумий масалалари устувор йўналишда кўриб чиқилди; 
3. Зарафшон дарёси ва ирмоқлари оқимининг ҳосил бўлишига иқлимий 
омилларнинг таъсирини ўрганишда, дастлаб, ҳавзада атмосфера ёғинлари 
миқдорининг баландлик бўйича ўзгаришини тадқиқ этиш, сўнг дарё оқимига 
атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳароратининг алоҳида-алоҳида ҳамда 
биргаликдаги таъсирларини статистик баҳолаш лозимдир.


105 
7-боб. ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ОҚИМИНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШИГА 
АТМОСФЕРА ЁҒИНЛАРИ ВА ҲАВО ҲАРОРАТИНИНГ ТАЪСИРИ 
Мазкур бобда, дастлаб, Зарафшон дарёси ва ирмоқлари оқими ҳосил 
бўлишини белгиловчи гидрометеорологик шароитлар, шу жумладан, 
ўрганилаётган дарё ҳавзасида атмосфера ёғинларининг баландлик бўйича 
ўзгариши қонуниятлари кўриб чиқилди. Сўнг дарёлар оқимининг атмосфера 
ёғинлари ҳамда ҳаво ҳарорати билан боғлиқлиги масалалари таҳлил этилди. 
Тадқиқотнинг кейинги босқичида эса дарёлар оқимига ҳаво ҳарорати ҳамда 
атмосфера ёғинларининг биргаликдаги таъсири статистик баҳоланди. 
 
 
7.1. Дарё ҳавзасида атмосфера ёғинлари миқдорининг
баландлик бўйича ўзгариши
 
Маълумки, атмосфера ёғинлари миқдори жойнинг географик ўрни, 
атмосфера циркуляцияси, ер сирти рельефи каби омилларга боғлиқдир. 
Тоғли ҳудудларда ёғин миқдорига асосий таъсирни жойнинг абсолют 
баландлиги ва рельефи кўрсатади. Масалан, абсолют баландликнинг ортиши 
билан ёғин миқдори ҳам ортиб боради. Лекин, ҳар доим ҳам шундай 
бўлавермайди. Масалан, Шарқий Помир ва Шарқий Тяншанда абсолют 
баландлик катта бўлса-да, ёғин миқдори уларнинг ғарбий қисмларида 
жойлашган ёнбағирларга нисбатан камдир [109, 141, 142]. 
Ўрта Осиё дарёларининг, шу жумладан, Зарафшон дарёсининг оқими 
тоғли ҳудудларда шаклланади. Унинг сарфланиши эса, асосан, ҳавзанинг тоғ 
олди адирлари ва текисликларида рўй беради. Шу туфайли, Зарафшон дарёси 
оқими ҳақидаги аниқ гидрологик маълумотларга бўлган эҳтиёжни қондириш 
учун дарё ҳавзасида атмосфера ёғинлари миқдорининг баландлик бўйича 
ўзгариши қонуниятларини ўрганиш талаб этилади.
Таъкидлаш лозимки, тоғли ҳудудларда атмосфера ёғинларининг йиллик 
йиғинди миқдори билан бир вақтда, уларнинг йил давомида ойлар бўйича 
тақсимланиши ҳам баландликка боғлиқ ҳолда ўзгаради. Бир сўз билан 
айтганда, баландлик ортиши билан, энг кўп ёғин ёғадиган ойлар баҳордан 
ёзга томон сурилиб боради. Бу қонуният Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли 


106 
қисми учун ҳам хосдир (7.1-жадвал). 
7.1-жадвал 
Зарафшон ҳавзасида ўртача йиллик ёғин миқдорининг ҳамда энг 
кўп ёғин ёғадиган ойларнинг баландликка боғлиқ ҳолда ўзгариши 
Т/р 
Метеорологик 
станция 
Жойлашиш 
баландлиги,
м 
Йиллик ёғин 
миқдори,
мм 
Энг кўп
ёғин ёғадиган 
ойлар 

Анзоб довони 
3373 
379 


Шаҳристон довони 
3143 
392 


Дехауз 
2561 
270 


Искандаркўл 
2204 
258 
IV 

Сангистон 
1715 
193 
IV 

Панжикент 
810 
332 
III 

Самарқанд ш. 
726 
382 
III 
Зарафшон дарёси ҳавзасининг текислик ҳамда тоғ олди зоналарида, 
масалан, Самарқанд, Панжикент атрофларида энг кўп ёғинлар март ойида 
кузатилади. Ҳавзанинг 1700

2300 м баландликлари оралиғида жойлашган 
Сангистон ва Искандаркўл метеорологик станцияларида эса ёғинларнинг энг 
катта миқдори апрел ойига тўғри келади. Метеорологик станциялар 
жойлашган баландликларнинг янада ортиши билан энг кўп ёғинлар миқдори 
май ойига кўчади (7.1-жадвал).
Монографияда белгиланган асосий вазифалардан бири, яъни Зарафшон 
дарёси ҳавзасида атмосфера ёғинлари миқдорининг баландлик бўйича 
ўзгаришини ўрганиш мақсадида метеорологик маълумотлар тўпланди. Бу 
жараёнда ўрганилаётган дарё ҳавзасининг табиий географик тавсифи 
берилган манбалардан [29, 30, 53, 55], иқлимий маълумотномалардан [98, 
155], Ўзбекистон ҳамда Тожикистон республикалари гидрометеорология 
хизмати тасарруфидаги метеорологик станциялар, постлар ва йиғинди ёғин 
ўлчагичларда қайд этиб борилган маълумотлардан фойдаландик. Ушбу 
метеорологик маълумотлар базаси тармоқ илмий тадқиқот институтлари 
ҳамда махсус дала-тадқиқот экспедицияларининг ҳисоботларида Зарафшон 
дарёси ҳавзасига тегишли бўлган атмосфера ёғинлари ҳақида келтирилган 
материаллар билан тўлдирилди (7.2-жадвал). 


107 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling