Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Зарафшон дарёси оқимининг иқлимий


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   100
Bog'liq
pdf

6.3. Зарафшон дарёси оқимининг иқлимий
омилларга боғлиқлиги 
Зарафшон Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари халқ хўжалиги 
турли тармоқларининг сувга бўлган эҳтиёжини таъминлайдиган асосий 
дарёлардан бири ҳисобланади. Шундай экан, мазкур дарё гидрологик режими 
ва оқими ҳақидаги ҳар қандай миқдорий ўзгаришларни иқлимий омилларга 
боғлиқ ҳолда баҳолаш, уларнинг сабабларини аниқлаш ҳар икки давлат, 
айниқса, мустақил республикамиз - Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор 
ривожланишида жуда катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. 
Ўтган XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, дунё миқёсида, иқлим 
ўзгариши натижасида, ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бориши кузатилмоқда 

10, 25, 40, 41, 193, 194

. Бу жараён Ўрта Осиё регионига, шу жумладан, 
Зарафшон дарёси ҳавзасига ҳам тегишлидир. Дарё ҳавзасида ҳаво 
ҳароратининг кўтарилиши қандай оқибатларни келтириб чиқариши ва ундан 
тегишли амалий хулосаларга келиш жиддий гидрометеорологик тадқиқотлар 
ўтказишни талаб этади. Айниқса, сувга бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ортиб 
бораётган арид иқлимли мамлакатимиз шароитида ушбу йўналишдаги 
тадқиқотларнинг амалий аҳамияти беқиёсдир.
Ўрта Осиё дарёлари оқимининг шаклланишига иқлимий омиллар, 
жумладан, атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳароратининг таъсирини ўганишга 
оид дастлабки тадқиқотлар ўтган XX асрнинг бошларида Э.М. Ольдекоп 
томонидан амалга оширилган. Ўша даврдаёқ у Туркистон дарёларини учта, 
яъни тоғлардаги музликлар, қор қоплами ва аралаш сувлар ҳисобига 
тўйинадиган 
дарёлар 
типларига 
ажратган. 
Унинг 
таъкидлашича, 


102 
музликларнинг эришидан ҳосил бўлган сувлардан тўйинадигин дарёларнинг 
оқими миқдори ҳаво ҳароратига, қор сувларидан тўйинадиган дарёларда 
атмосфера ёғинлари миқдорига, аралаш сувлардан тўйинадиган дарёларда 
эса ҳам ҳаво ҳароратига, ҳам атмосфера ёғинларига боғлиқдир [132]. 
Мазкур муаммо билан жиддий шуғуллланган тадқиқотчилар орасида ўз 
илмий-ижодий фаолиятини Тошкентда бошлаган Л.К. Давидов алоҳида ўрин 
эгаллайди. Унинг 1927 йилда эълон қилинган “Колебания водоносности рек 
Средней Азии” номли ишида олим Ўрта Осиё дарёлари йиллик оқимининг 
тебраниши, уларнинг қайси типга мансублигидан қатъий назар, ҳавзага ёққан 
ёғинлар миқдорига боғлиқ, деб таъкидлайди [70]. Олимнинг ушбу хулосаси 
унинг кейинги йилларда чоп этилган илмий асарларида ҳам ўзгармайди. 
Гидрометеорологик нуқтаи назардан муҳим бўлган ушбу муаммони ўрганиш 
бўйича кейинчароқ В.Л. Шульц томонидан бажарилган тадқиқотларда Л.К. 
Давидовнинг илмий хулосалари тўлалигича ўз исботини топди [201]. 
Шундай қилиб, ўтган XX асрнинг 50-йилларида Ўрта Осиё тоғ дарёлари 
оқими миқдорини белгиловчи иқлимий омиллар ҳақида ўз даврининг йирик 
олимлари қуйидаги икки хил фикрни ўртага ташладилар: 
1) дарёлар оқими миқдорининг йиллараро ўзгаришига иқлимий омиллар, 
яъни атмосфера ёғинлари ёки ҳаво ҳароратининг таъсири даражаси уларнинг 
тўйиниш манбалари билан боғлиқ эканлигини таъкидловчи Э.М.Ольдекоп 
томонидан билдирилган фикрлар; 
2) дарёлар йиллик оқими миқдорининг ўзгариши, уларнинг қайси типга 
мансублигидан қатъий назар, ҳавзага ёққан атмосфера ёғинлари миқдорига 
боғлиқ, деб таъкидланадиган, Л.К. Давидов томонидан илгари сурилган ва 
В.Л. Шульц томонидан қўллаб-қувватланган фикрлар. 
Мана шу икки хил нуқтаи назарга аниқлик киритиш мақсадида М.Н. 
Большаков ва Е.В. Петряшовалар ўтган асрнинг 70-йилларида махсус 
тадқиқотларни амалга оширдилар. Натижада улар Ғарбий Тяншан дарёлари 
оқимининг йиллараро тебранишини белгиловчи асосий омилларни ҳисобга 
олган ҳолда, уларни қуйидаги уч гуруҳга ажратди [39]: 


103 
1) оқим миқдорининг йиллараро ўзгариши асосан атмосфера ёғинлари 
йиллик йиғиндисининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган дарёлар; 
2) оқим миқдорининг йиллараро тебраниши йиллик ёғинлар йиғиндиси 
ва иссиқлик режими ўзгаришининг биргаликдаги таъсирида бўлган дарёлар;
3) оқим миқдорининг йиллараро тебраниши асосан қор ва музликлар 
эриши давридаги иссиқлик баланси, яъни ҳаво ҳароратининг ўзгариши билан 
боғлиқ бўлган дарёлар. 
Дарёларни юқоридаги гуруҳлаш натижаларидан кўриниб турибдики, 
М.Н. Большаков ва Е.В. Петряшоваларнинг дарёлар оқими миқдорининг 
йиллараро тебранишини белгиловчи асосий метеорологик омиллар ҳақидаги 
фикрлари Э.М. Ольдекоп хулосалари билан деярли мос тушади. 
Ушбу монографияда мазкур муаммолар Зарафшон ҳавзаси дарёлари 
мисолида ўрганилди. Ишда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга 
ошириш учун гидрологик ва метеорологик маълумотлар тўпланди. Улар 
Зарафшон дарёсининг ўртача ойлик ва йиллик сув сарфлари (Дупули 
гидрологик пости бўйича) ҳамда ҳавзада жойлашган Дехауз, Шаҳристон ва 
Анзоб довони метеорологик станцияларида қайд этилган атмосфера 
ёғинларининг ойлик ҳамда йиллик йиғиндиларидир. Бундан ташқари ҳаво 
ҳароратининг ўзгаришлари Зарафшон дарёси ҳавзасидан четда жойлашган 
“Федченко музлиги” метеорологик станцияси маълумотлари асосида 
ёритилди. Ихтиёримиздаги, яъни бизда мавжуд бўлган сув сарфини кузатиш 
маълумотлари 1914-1996 йилларни, атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳарорати 
маълумотлари эса 1920-2007 йилларни қамраб олади.
Тўпланган гидрометеорологик маълумотларни таҳлил қилиб, улардан
махсус статистик ҳисоблашларни бажариш учун зарур бўлган, тадқиқот 
даврига мос келадиган, қисмигина танлаб олинди. Ҳисоблаш ишларини 
амалга ошириш учун базавий давр сифатида 1961-1990 йилларни қамраб 
олган 30 йиллик оралиқ олинди. Ушбу базавий даврни танлашда таниқли 
гидрометеоролог олимлар В.Е. Чуб, Т.М. Мухторов ва бошқаларнинг 
тадқиқотларида билдирилган фикрларга амал қилдик 

193, 194




104 
Танлаб олинган ҳисоб даври, яъни 1961-1990 йиллар оралиғида 
Зарафшон дарёсининг Дупули гидрологик постида кузатилган ўртача йиллик 
сув сарфларининг энг катта қиймати 1973 йилда 201 м
3
/сек ни, минимал 
қиймати эса 1982 йилда 116 м
3
/сек ни ташкил этди. Ушбу ҳисоб давридаги 
ўртача кўп йиллик сув сарфи эса 153 м
3
/сек га тенг бўлди. Дарёда ўртача 
йиллик сув сарфларининг йиллараро бундай ўзгариши Зарафшон 
ҳавзасининг гидрометеорологик шароити, аниқроғи, атмосфера ёғинлари ва
ҳаво ҳароратининг миқдорий ўзгаришлари билан боғлиқдир [218, 220]. 
Юқорида баён этилган фикрларни ҳисобга олган ҳолда, қуйида, дастлаб, 
Зарафшон дарёси ҳавзасида атмосфера ёғинлари миқдорининг баландлик 
бўйича ўзгариши ҳақида тўхталиб, сўнг дарё оқимининг ҳосил бўлишига 
атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳароратининг таъсирларини алоҳида-алоҳида 
кўриб чиқамиз. Шундан кейин уларнинг дарё оқимининг ҳосил бўлишига 
биргаликдаги таъсирини статистик баҳолашга ҳаракат қиламиз. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling