Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   100
Bog'liq
pdf

 
7.2-жадвал 
Зарафшон дарёси ҳавзасидаги метеорологик кузатиш пунктлари
ва уларда қайд этилган ўртача йиллик ёғин қатлами 
Т/р 
Кузатиш 
пункти 
H, м 
X, мм 
Т/р 
Кузатиш 
пункти 
H, м 
X, мм 
Метеостанциялар ва постлар 
16 
Лянглиф 
2340 
263 

Навоий
346 
188 
17 
Дехауз 
2560 
263 

Каттақўрғон
518 
325 
18 
Қирионте
2680 
620 

Самарқанд 
670 
311 
19 
Шаҳристон
3140 
322 

Ургут 
990 
509 
20 
Анзоб довони 
3200 
285 

Панжикент 
1020 
354 
21 
Анзоб довони 
3380 
1620 

Иори 
1160 
365 
Йиғинди ёғин ўлчагичлар 

Кштут 
1400 
375 
22 
Риомут (№8а) 
2000 
232 

Сангистон 
1500 
194 
23 
Ланглиф(№5а) 2360 
220 

Такфон 
1730 
174 
24 
Сабах
2560 
380 
10 Пинион 
1780 
267 
25 
Сурхат
2880 
675 
11 Обурдон 
1880 
160 
26 
Арғсой 
2900 
512 
12 Риомут 
1960 
271 
27 
Мурасой 
3120 
544 
13 Искандаркўл 
2200 
253 
28 
Тро музлиги 
3340 
475 
14 Мадрушкент 
2250 
191 
29 
Волонгидароз 3350 
733 
15 Марғиб 
2280 
536 
30 
Скачков музл. 3500 
780 
 
Изоҳ: H - метеорологик кузатиш пункитининг баландлиги; X – ўртача 
кўп йиллик ёғин миқдори. 
Кўриниб турибдики, ишда гидрометеорология хизмати тизимида ҳамда 
бошқа тармоқ муассасаларида ягона усулда амалга оширилган кузатиш 
маълумотларидан фойдаланилди. Шунингдек, тармоқ илмий тадқиқот 
институтлари ҳамда дала-тадқиқот экспедицияларининг материаллари ҳам 
махсус қабул қилинган комплекс гидрометеорологик кузатиш усуллари ва 
қурилмалари ёрдамида аниқланган бўлиб, улар ишда фойдаланилган 
маълумотлар манбаининг ишончлилигини таъминлайди.
Юқорида келтирилган жадвал маълумотлари асосида Зарафшон дарёси 
ҳавзасидаги метеорологик кузатиш пунктларида қайд этилган ёғин миқдор-


108 
ларининг баландлик бўйича ўзгариши графиги чизилди (7.1-расм). 
1
­расм. Зарафшон дарёси ҳавзасидаги метеорологик пунктларда 
қайд этилган ёғин миқдорларининг баландлик бўйича ўзгариши. 
Нуқталар яқинидаги сонлар 1­ жадвалдаги метеопунктларнинг
тартиб рақамларига мос келади.
23
14
13
12
11
10
9
8
7
6
5
3
2
15
4
1
30
29
21
18
25
20
19
24
28
26
27
17
16
22
y = -3E-11x
4
+ 4E-07x
3
- 0,0011x
2
+ 1,2833x - 103,22
R
2
= 0,4656
0
200
400
600
800
1000
1200
1400
1600
1800
0
500
1000
1500
2000
2500
3000
3500
4000
Баландлик, м
Ё
ғи
н 
ми
қд
ор
и,
мм
7.1-расм. Зарафшон дарёси ҳавзасидаги метеопунктларда қайд 
этилган ёғин миқдорларининг баландлик бўйича ўзгариши. 
 
Нуқталар яқинидаги сонлар 7.2-жадвалдаги 
метеопунктларнинг тартиб рақамларига мос келади. 
Ушбу графикдан кўриниб турибдики, Зарафшон дарёси ҳавзасида ёғин 
миқдорларининг баландлик бўйича ғарбдан шарққа томон ўзгаришини 
тўртинчи даражали полином билан қуйидагича ифодалаш мумкин: 
X = -3E – 11

H
4
+ 4E – 07

H
3
– 0,0011H
2
+ 1,2833

H – 103,22 
ифодада: X – ёғин миқдори, мм да; H – метеопунктнинг баландлиги, м да. 
Графикда акс этиб турганидек, Зарафшон дарёси ҳавзасининг қуйи ва 
ўрта қисмларида, аниқроғи, Навоийдан Ургут тоғларигача, яъни ҳавзанинг 
текисликлик қисмидан тоғли қисмига томон ёғин миқдори ортиб боради. 
Масалан, Навоий метеорологик станциясида (мутлақ баландлиги 346 м) 
ўртача кўп йиллик ёғин миқдори 188 мм, Каттақўрғон сув омборида (518 м) 


109 
325 мм, Самарқандда (670 м) 311 мм ни ташкил этади. Ушбу ҳудудда йиллик 
ёғиннинг асосий қисми (95 – 98%) куз, қиш ва баҳорга тўғри келади. Ёзда 
йиллик ёғин миқдорига нисбатан бор йўғи 2,0 – 5,0% ёғин тушади.
Ўрта ва Қуйи Зарафшонда қишда ёғиннинг бир қисми қор кўринишида 
ёғади. Лекин, ҳароратнинг юқори бўлиши туфайли қор қоплами узоқ 
турмайди, тез эриб кетади. Қишда қор қоплами қалинлиги текисликларда 
ўртача 7

15 см, тоғли ҳудудларда эса 30

50 см гача етади. Текисликларда 
барқарор қор қоплами қисқа муддат, яъни 15-20 кун атрофида сақланиб 
турса, тоғларда бу муддат 2-3 ойга чўзилади. 
Дарё ҳавзасининг тоғли қисми, яъни Зарафшон водийсига кириб бориш 
билан, 1000-2000 метр баландликлар оралиғида, ёғин миқдори секин-аста 
камая боради. Мазкур баландликларда ёғин миқдорининг минимал қиймати, 
яъни 174 мм ёғин миқдори, баландлиги 1730 метрга тенг бўлган Такфон 
метеорологик постида қайд этилган [155]. 
Дарё ҳавзасида ёғин миқдори 2000 метр атрофидаги баландликлардан 
бошлаб яна орта боради. Зарафшон водийсида шу баландликларга тўғри 
келадиган ёғин миқдори ўртача 300 миллиметрга яқин бўлса, 3000 метр 
баландликларда ушбу кўрсатгич икки мартага ортиб, 600

700 мм ни ташкил 
этади. Демак, 2000

3000 метр баландликлар оралиғида ёғин миқдорининг 
градиенти 30-40 мм га тенг бўлади.
Таҳлиллар натижасида шу нарса маълум бўлдики, Зарафшон ҳавзасида 
баландлик яна 500 метрга ортганда, аниқроқ қилиб айтганда, 3500 метр 
баландликларда 900

950 миллиметр ёғин ёғади. Ушбу рақамлар, дарё 
ҳавзасида баландликнинг янада ортиши билан ёғин градиентининг жадал 
суратларда ўсишидан, яъни унинг қиймати 3000

3500 метр оралиқларда 50-
60 мм гача ортишидан дарак беради. 
Юқоридаги дастлабки таҳлиллар натижаларига таянган ҳолда, Зарафшон 
дарёси ҳавзасининг тоғли қисмида ёғин миқдорининг баландлик бўйича 
ўзгаришини батафсил ўрганиш мақсадида, ушбу ҳудудни икки қисмга 
ажратдик. Унинг биринчи қисми ғарбдан шарққа томон чўзилган Зарафшон 


110 
водийсига тегишли бўлса, иккинчи қисми эса Фандарё ҳавзасига тегишлидир. 
Шу ҳолатни ҳисобга олиб, 7.2-жадвалда келтирилган метеорологик пунктлар 
жойлашиш ўрнига қараб, ҳар икки дарё ҳавзаси бўйича тақсимланди. Уларга 
тегишли бўлган метеорологик ҳамда баландлик маълумотлари асосида 
гиетографик эгри чизиқлар чизилди (7.2 ва 7.3-расмлар). 
Зарафшон дарёси ҳавзасининг биринчи, яъни унинг ўрта ва баланд тоғли 
қисмларида ёғин миқдорининг баландлик бўйича ўзгариши 7.2-расмда 
келтирилган. Ушбу расмдан кўриниб турибдики, ёғин миқдори ғарбдан 
шарққа томон баландликка мос ҳолда ортиб боради. Бунда Зарафшон дарёси 
ҳавзасига хос бўлган “орографик қопча” хусусияти намоён бўлади. Ёғин 
миқдорининг баландликка боғлиқ ҳолда ўзгаришини ифодаловчи регрессия 
тенгламасининг аниқлиги R = 0,801

0,067 қийматга тенг бўлган корреляцион 
нисбат билан баҳоланади.
2­ расм. Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли қисмида ёғин 
миқдорининг баландлик бўйича ўзгариши 
y = 0,0013x
1,5854
R
2
= 0,6418
100
200
300
400
500
600
700
800
900
1000
1000
1500
2000
2500
3000
3500
4000
Баландлик, м
Ё
ғ
и
н
м
и
қ
д
ори

м
м
7.2-расм. Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли қисмида ёғин
миқдорининг баландлик бўйича ўзгариши 
Зарафшон дарёсининг энг йирик ирмоғи ҳисобланган Фандарё ҳавзаси 


111 
ўзига хос орографик хусусиятларга эга. Бу ҳолат ҳавзанинг барча 
томонлардан тоғ тизмалари билан, жумладан, ғарбдан - Чимтарға, жанубдан - 
Ҳисор ва шимолдан Зарафшон тоғ тизмалари билан ўраб олинган ботиқ 
кўринишида эканлигида акс этади. Таъкидлаш лозимки, охирги икки тоғ 
тизмалари Фандарёнинг асосий ташкил этувчиси бўлган Яғнобдарё 
ҳавзасининг шарқий қисмида бир-бирига туташиб кетади.
Фандарё ҳавзасида ёғин миқдорининг баландлик бўйича ўзгаришини 
ўрганиш мақсадида, юқорида қайд этилганларни ҳисобга олиб, 10 та 
метеорологик пунктларда ўлчанган ёғин миқдорларининг ўртача кўп йиллик 
қийматларидан фойдаландик. Ушбу боғланишни ифодалайдиган гиетографик 
эгри чизиқ, яъни ёғин миқдорининг баландлик бўйича ўзгаришини 
ифодалайдиган регрессия тенгламаси R = 0,91

0,036 қийматга тенг бўлган 
корреляцион нисбат билан характерланади (7.3-расм).
3­расм. Фандарё ҳавзасида ёғин миқдорининг 
баландлик бўйича ўзгариши
y = 0,0004x
1,7939
R
2
= 0,8293
100
200
300
400
500
600
700
800
900
1000
1000
1500
2000
2500
3000
3500
Баландлик, м
Ё
ғи
н
м
и
қд
ор, 
м
м
7.3-расм. Фандарё ҳавзасида ёғин миқдорининг
баландлик бўйича ўзгариши 
Зарафшон дарёси ҳавзасида ёғин миқдорларининг баландлик бўйича 
ўзгаришини ифодалайдиган, юқорида келтирилган гиетографик эгри 
чизиқлар ҳам илмий, ҳам амалий аҳамиятга эга. Уларнинг илмий аҳамияти 


112 
ўрганилаётган дарё ҳавзасида атмосфера ёғинларининг баландлик бўйича 
ўзгариш қонуниятларини очиб беришга имкон берса, амалий аҳамияти эса 
улардан ёғин миқдорларининг баландлик зоналари бўйича тақсимланишини
аниқлашга доир гидрологик ҳисоблашларда фойдаланиш мумкинлигида акс 
этади. Иккинчи томондан, ушбу графиклар ўтган XX асрнинг 70-йилларида 
М.И. Геткер ва бошқаларнинг 

53, 55

Зарафшон дарёси ҳавзасида ёғин 
миқдорининг баландлик бўйича ўзгаришини аниқлаш мақсадида таклиф 
этган боғланишларига нисбатан аниқлиги билан ажралиб туради. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling