Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Ўртача ойлик сув сарфларининг ҳаво


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   100
Bog'liq
pdf

7.3.2. Ўртача ойлик сув сарфларининг ҳаво
ҳарорати билан боғлиқлиги 
 
Зарафшон дарёси оқимининг ҳосил бўлишига ҳаво ҳароратининг 
таъсирини статистик баҳолаш мақсадида дарё оқими билан ҳаво ҳарорати 
ўртасидаги боғланишларнинг жуфт корреляция коэффициентлари аниқланди. 
Ҳисоблашлар дастлаб дарёнинг ўртача ойлик сув сарфлари билан дарё 


119 
ҳавзасида ёки ундан четда жойлашган метеостанцияларда ўлчанган ўртача 
ойлик ҳаво ҳароратлари маълумотлари асосида бажарилди (7.5-жадвал).
7.5-жадвал
Ўртача ойлик сув сарфлари билан ҳаво ҳароратлари орасидаги 
боғланишларни ифодаловчи жуфт корреляция коэффициентлари 
Метео- 
станциялар 
О й л а р 

II 
III 
IV 
V VI VII VIII IX 

XI XII 
Искандаркўл -0,08 -0,03 0,19 0,21 0,59 0,62 0,36 0,60 0,56 0,32 0,26 0,44 
Дехауз 
-0,07 0,05 0,28 0,22 0,55 0,63 0,34 0,61 0,54 0,32 0,26 0,33 
Шаҳристон 0,00 -0,07 0,25 0,47 0,70 0,73 0,40 0,70 0,46 0,31 0,36 0,21 
Анзоб дов. 
0,00 0,06 0,27 0,30 0,62 0,66 0,35 0,69 0,56 0,30 0,34 0,29 
Федченко м. 0,02 -0,03 0,34 0,42 0,54 0,72 0,44 0,61 0,67 0,27 0,26 0,37 
Жадвалда келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш кейинги 
ҳисоблашларда асос сифатида қабул қилинадиган репрезентатив 
метеорологик станцияни аниқлашга имкон беради. Ушбу жадвалдан кўриниб 
турибдики, барча метеорологик станциялар маълумотлари асосида 
ҳисобланган жуфт корреляция коэффициентларининг энг катта қийматлари 
асосан май-сентябрь ойларига тўғри келади. Аслида шундай ҳам бўлиши 
керак эди, чунки бу даврда дарё оқимининг шаклланишида ҳаво ҳарорати 
таъсирида эриган қор ва музлик сувларининг ҳиссаси катта бўлади.
Ўрта Осиё тоғ дарёлари, хусусан, Амударё ва Сирдарёнинг баланд 
тоғлардаги қор ва музликлардан тўйиниши, шу туфайли уларда тўлинсув 
даври йилнинг илиқ мавсумларига тўғри келиши илк бор А.И.Воейков 
томонидан айтилган эди. Унинг фикрича, ҳар икки дарёда кузатиладиган 
тўлинсув давридаги оқим миқдори, биринчидан, куз-қиш давомида уларнинг 
ҳавзаларида тўпланган қор қоплами заҳираларига боғлиқ бўлса, иккинчидан, 
ана шу қор қоплами ва музликларнинг эришини таъминлайдиган ҳаво 
ҳарорати билан аниқланади [49]. 
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, музликлардан бошланадиган дарёларда 
ёз фаслида сув сатҳи ёки сув сарфининг ҳаво ҳароратига мос ҳолдаги нафақат 
ойлик, балки кунлик тебраниши ҳам кузатилади. Аниқроқ қилиб айтганда


120 
сув сарфлари ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда сутка давомида кундузи ортади 
ёки тунги соатларда камаяди. Музликлардан бошланадиган дарёларнинг 
бундай сув режими дастлаб Л.К. Давидов [71, 73] томонидан Зарафшон 
дарёси мисолида кўрсатиб берилган. Ушбу натижалар, кейинчалик, А.Н. 
Кренке ва В.Г. Ходаков [111], В.Г. Коновалов [100, 101] ва бошқаларнинг 
тадқиқотларида бошқа дарёлар мисолида ҳам ўз тасдиғини топди.
Юқорида баён этилган асосий масалага қайтадиган бўлсак, ҳисоблашлар 
бажарилган пунктлар орасида Шаҳристон довони ва Федченко музлиги 
метеорологик станциялари маълумотлари асосида аниқланган жуфт 
корреляция коэффициентларининг қийматлари бошқа метеостанциялар учун 
олинган натижаларга нисбатан катталиги билан ажралиб туради. Айниқса 
Шаҳристон довонида қайд этилган йилнинг иссиқ ярим йиллигидаги ўртача 
ойлик ҳаво ҳароратлари билан шу муддатларда Зарафшон дарёсида ўлчанган 
ўртача ойлик сув сарфлари орасидаги боғланишларни ифодаловчи жуфт 
корреляция коэффициентлари уларнинг Федченко музлиги метеостанцияси 
маълумотлари асосида ҳисобланган қийматларига нисбатан ҳам каттадир. 
Ушбу натижа кейинги ҳисоблашларда Шаҳристон довони метеорологик 
станциясини репер метеопункт сифатида қабул қилишга асос бўлади.
Юқорида келтирилган хулосадан келиб чиқиб, Зарафшон дарёсининг 
Дупули гидрологик постида ўлчанган ўртача ойлик сув сарфлари билан 
Шаҳристон довони метеостанциясида шу ойларда қайд этилган ўртача ойлик 
ҳаво ҳароратлари орасидаги боғланишлар статистик таҳлил қилинди. Ушбу 
боғланишлар зичлигини ифодаловчи жуфт корреляция коэффициентлари 
ҳисобланди. Мазкур статистик параметр қийматининг йил давомида ойлар 
бўйича ўзгариши қонуниятлари ўрганилди.
Жуфт корреляция коэффициентларининг қийматлари март-июнь ойлари 
оралиғида 0,25 дан 0,73 гача ортади. Ёзнинг ўртаси, яъни июль ойида унинг 
қиймати камайиб, 0,40 ни ташкил этади, август ойида эса яна 0,70 гача 
ортади. Шундан сўнг сентябрь-декабрь ойлари оралиғида жуфт корреляция 
коэффициентлари 0,46 дан 0,21 гача камайиб боради. Худди шундай ўзгариш 


121 
бошқа метеорологик станциялар маълумотлари асосида ҳисобланган жуфт 
корреляция коэффициентлари учун ҳам хосдир (7.5-расм). 
1 ­ расм. Зарафшон(Дупули) дарёси ўртача ойлик сув сарфлари билан Шаҳристон 
давонида кузатилган ҳаво ҳарорати орасидаги боғланишни ифодаловчи 
корреляция коэффициентларининг ойлар бўйича ўзгариши 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling