Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Дарё оқимининг атмосфера ёғинлари


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100
Bog'liq
pdf

7.2. Дарё оқимининг атмосфера ёғинлари
билан боғлиқлиги 
 
Ишнинг мазкур кичик бўлимида асосий эътибор Зарафшон дарёси 
оқимига атмосфера ёғинларининг таъсирини ўрганишга қаратилди. Шу 
мақсадда Зарафшон дарёси ҳавзасида жойлашган Дехауз, Анзоб довони ва 
Шаҳристон метеостанцияларида қайд этилган атмосфера ёғинлари ҳақидаги 
маълумотлардан фойдаландик. Маълумки, ҳар қандай дарё оқимининг ҳосил 
бўлишига қишки (асосан қор кўринишида ёғадиган) ва ёзги (асосан ёмғир 
кўринишида ёғадиган) ёғинларнинг таъсири турлича бўлади. Шуни назарда 
тутиб, ҳисоблашларда йиллик ёғинлар йиғиндиси (

Х
й
)
иккига, яъни қишки 
(

Х
X-III
) ва ёзги (

Х
IV-IX
)
ёғинларга ажратилди.
Зарафшон дарёсининг Дупули гидрологик постида ўлчанган ўртача 
йиллик сув сарфлари билан унинг ҳавзасига ёққан қишки (

Х
X-III
) ҳамда ёзги 
(

Х
IV-IX
)
ёғинлар ўртасидаги кўп ҳадли боғланиш статистик баҳоланди. Шу 
мақсадда бажарилган ҳисоблашлар Г.А. Алексеев томонидан таклиф этилган 
объектив тенглаштириш ва нормаллаштириш усулини қўллаш асосида 
амалга оширилди [21].
Гидрометеорологик ўзгарувчилар сони ҳам,
метеостанциялар (Дехауз, Шаҳристон, Анзоб довони) сони ҳам учта 
эканлигини эътиборга олиб, қуйидаги турдаги ҳисоблашлар бажарилди: 
Q
Дуп
= f (

Х
X-III
, (

Х
IV-IX
)
Дех 

Q
Дуп
= f (

Х
X-III
, (

Х
IV-IX
)
Анз 

Q
Дуп
= f (

Х
X-III
, (

Х
IV-IX
)
Шаҳ



113 
бу ерда: Q
Дуп 
- Зарафшон дарёсининг Дупули гидропостида 1961-1990 
йилларда ўлчанган ўртача йиллик сув сарфлари; 

X
X-III
ва 

X
IV-IX 
Дехауз, 
Анзоб довони ва Шаҳристон метеостанцияларида юқорида кўрсатилган 
йилларда қайд этилган қишки ва ёзги ёғинлар йиғиндиси.
Ишнинг кейинги босқичида Дехауз, Анзоб довони ва Шаҳристон 
метеорологик станцияларида айнан шу ҳисоб даври, яъни 1961-1990 
йилларга тегишли бўлган ёғинларнинг ўртача қийматлари аниқланди.
Улардан алоҳида ўзгарувчилар сифатида фойдаланиб, юқоридагиларга 
қўшимча равишда, қуйидаги кўринишдаги боғланиш ҳам ҳисобланди: 
Q
Дуп
= f (

X-III
, (

IV-IX
); 
бу ерда: Q
Дуп 
– юқоридаги каби Зарафшон дарёсининг ўртача йиллик сув 
сарфлари; 

X-III
ва 

IV-IX
- мос равишда Дехауз, Анзоб довони ва 
Шаҳристон метеостанциялари маълумотлари асосида ҳисобланган қишки ва 
ёзги ёғинлар йиғиндиларининг ўртача қийматлари. Барча турдаги 
ҳисоблашлар, юқорида қайд этилганидек, Г.А. Алексеев таклиф этган усул 
ёрдамида бажарилди (7.3-жадвал). 
7.3-жадвал 
Зарафшон дарёси йиллик оқими билан иқлимий омиллар орасидаги
боғланишларни ифодаловчи статистик кўрсаткичлар 
Т/р 
Боғланиш тури 
Тўлиқ 
корреляция 
коэффициенти, 
R
0

R
0
Жуфт корреляция 
коэффициентлари 
R
01

R
01
R
02

R
02

Q
Дуп
= f (

Х
X-III
, (

Х
IV-IX
)
Дех
0,65

0,107 
0,62

0,114 
0,21

0,178 

Q
Дуп
= f (

Х
X-III
, (

Х
IV-IX
)
Анз
0,46

0,146 
0,33

0,165 
0,21

0,178 

Q
Дуп
= f (

Х
X-III
, (

Х
IV-IX
)
Шаҳ
0,68

0,103 
0,56

0,156 
0,03

0,186 

Q
Дуп
= f (

X-III
, (

IV-IX

0,63

0,111 
0,65

0,107 
0,15

0,182 
 
Изоҳ: 

R
0


R
01
ва 

R
02
- мос равишда, тўлиқ ва жуфт корреляция 
коэффициентларининг хатоликлари. 
Ҳисоблашлар натижаларининг таҳлилига кўра, Зарафшон дарёси ўртача 
йиллик сув сарфлари билан шу йилларга мос келадиган ёғин миқдорлари 


114 
орасидаги боғланишлар зичлигини ифодалайдиган тўлиқ корреляция 
коэффициентлари (R
0
) нинг қийматлари 0,46

0,68 оралиғида ўзгаради. Қайд 
этиш лозимки, 1, 3 ва 4-турдаги кўп ҳадли боғланишларда тўлиқ корреляция 
коэффициентларининг қийматлари деярли бир хил бўлиб, 0,63

0,68 оралиқда 
ўзгаради. Бироқ, 2-турдаги боғланишда тўлиқ корреляция коэффициентининг 
қиймати камайиб, R
0
= 0,46 га тенг бўлди. Бунинг сабабини Зарафшон дарёси 
ўртача йиллик сув сарфлари билан ёғин миқдорлари орасидаги 
боғланишларни ўрганишда Анзоб довони метеорологик станцияси 
маълумотларининг репрезентатив эмаслиги билан изоҳлаш мумкин. 
Жуфт корреляция коэффициентлари, яъни R
01
ва R
02 
, Зарафшон дарёси 
ўртача йиллик сув сарфлари (Q) билан, мос равишда, қишки (Х
X-III
) ҳамда 
ёзги (Х
IV-IX
) атмосфера ёғинлари орасидаги боғланишларни ифодалайди. 
Жадвалда келтирилганидек, R
01 
нинг қийматлари 0,33

0,65 оралиқда 
ўзгаради. Бу ерда ҳам 1, 3 ва 4-тур боғланишларда ижобий натижалар 
олинган бўлиб (R
01

0,60), улар Зарафшон дарёси оқимининг ҳосил бўлишида 
қишки ёғинларнинг ҳиссаси сезиларли аҳамиятга эга эканлигидан дарак 
беради. Кичик, яъни R
01
= 0,33 қиймат Анзоб давонига тегишли бўлиб, ушбу 
натижа, юқорида айтиб ўтилганидек, Зарафшон дарёси оқимининг ҳосил 
бўлишида Анзоб довони метеостанциясида ўлчанган ёғин миқдорларининг 
аҳамияти нисбатан камлигини кўрсатади. Дарё оқими билан ёзги ёғинлар 
орасидаги боғланишни ифодалайдиган R
02
нинг қийматларига келадиган 
бўлсак, улар жуда кичик қийматлар, аниқроғи 0,03

0,21 оралиқларда 
ўзгаради. Бинобарин, бундай натижа, Зарафшон дарёси оқимининг ҳосил 
бўлишида ёзги, яъни апрель-сентябрь ойларидаги ёғинларнинг ҳиссаси анча 
кичик эканлигини кўрсатади. 
Юқорида баён этилганларга хулоса қилиб айтганда, Зарафшон дарёси 
йиллик оқимининг ҳосил бўлишида қишки, яъни октябрь-март ойларидаги 
атмосфера ёғинларининг ҳиссаси ёзги (апрель-сентябрь) ёғинларга нисбатан 
анча сезиларлидир. Демак, қишки ёғинлар миқдорининг йиллараро ўзгариши 
Зарафшон дарёси оқимининг йиллараро тебранишларига таъсир этади.


115 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling