Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
; M – оқим модули, л/с км 2 ; h – оқим қатлами
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
3
; M – оқим модули, л/с км 2 ; h – оқим қатлами, мм. Зарафшон дарёсида 1973 йилнинг барча ойларида, май ойини ҳисобга олмаганда, ойлик оқим миқдорлари ўртача сувли 1981 йилга нисбатан катта бўлган. Ҳар икки йилнинг тўлинсув даврида кузатилган оқим миқдорларининг энг катта қийматлари июль ойига тўғри келса, энг кичик қийматлари эса апрель ойига тўғри келади. Зарафшон дарёсида 1982 йил кам сувли бўлган. Шу йили, кўп ва ўртача сувли йиллардан фарқли равишда, ойлик оқим миқдорларининг энг катта қийматлари июль ойида эмас, балки бир ойга кечикиб, август ойида кузатилган. Ўз-ўзидан равшанки, бунда дарё ҳавзасидаги музликларнинг август ойи оқимига қўшган ҳиссаси бошқа йилларга нисбатан анча катта бўлган (8.1-жадвал). 138 Зарафшон воҳаси ва умуман Зарафшон дарёси суви билан суғориладиган Қашқадарё ҳамда Жиззах вилоятлари ерларининг сув таъминоти масалалари дарёнинг тўлинсув даври оқими миқдори билан боғлиқдир. Жадвалда кўриниб турганидек, Зарафшон дарёсида кўп сувли йилларда оқим ҳажми 5,0 5,6 км 3 оралиқда ўзгаради. Бу ҳажмдаги сув миқдори деярли барча истеъмолчиларнинг сувга бўлган талабларини тўла қаноатлантиради. Лекин, халқ хўжалиги турли тармоқларининг сув таъминотидаги жиддий муаммолар 1982 йил каби кам сувли йилларда яққол намоён бўлади. Чунки, шу каби кам сувли йилларда Зарафшон дарёси оқими ҳажми ўртача сувли йилга нисбатан 1,40 марта, кўп сувли йилга нисбатан 1,94 марта камайган (8.1-жадвал). Дарёда сув миқдорининг бундай камайиши суғориладиган ерлар сув таъминотида ўта тиғиз вазиятларни юзага келтиради. Шунинг учун келажакда Зарафшон дарёси тўлинсув даври оқимининг ҳосил бўлиш хусусиятларини алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганиш лозим. Ушбу фикрларнинг янада муҳим бўлган иккинчи сабаби ҳам бор. У ҳам бўлса, Зарафшон дарёсида тўлинсув даврида йиллик оқимнинг 80 90% қисмининг оқиб ўтишидир. Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларда тўлинсув даври оқимининг йиллик оқимга қўшган ҳиссаларини аниқлаш бўйича бажарилган оддий ҳисоблашларнинг натижалари фикримизнинг ёрқин далилидир (8.2-жадвал). 8.2-жадвал Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларда тўлинсув даври оқимининг йиллик оқимга нисбатан улуши Йиллар Сув сарфлари, м 3 /с Оқим ҳажмлари, 10 6 м 3 Тўлинсув даври оқими, йилликка нисбатан, % Q т Q й W т W й 1973, кўп сувли 356 201 5639 6388 88,3 1981, ўрт. сувли 256 152 4064 4838 84,0 1982, кам сувли 183 116 2908 3682 78,9 Изоҳ: Q т , Q й – тўлинсув даври ва йиллик ўртача сув сарфлари; W т , W й - тўлинсув даври ва йиллик оқим ҳажмлари. Жадвалда келтирилганидек, тўлинсув давридаги оқим миқдорининг 139 йиллик оқим ҳажмига қўшган ҳиссаси турли йилларда турлича қийматларда бўлади. Бу ҳисса, йилнинг сувлилик даражасига боғлиқ ҳолда, қуйидагича ўзгаради: тўлинсув даврининг йиллик оқимга қўшган ҳиссасининг энг катта улуши (88,3 %) кўп сувли 1973 йилга, энг кам улуши (78,9 %) эса кам сувли 1982 йилга тўғри келди. Ўртача миқдордаги улуш (84,0 %) ўртача сувли 1981 йилда қайд этилди. Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларда тўлинсув даврларидаги оқим миқдорларининг ойлар бўйича ўзгаришлари таҳлил қилинди (8.1-расм). Т, ойлар 0 200 400 600 800 1000 1200 1400 1600 1800 IV V VI VII VIII IX W, млн.м 3 1973 кўп сувли йил 1981 ўртача сувли йил 1982 кам сувли йил 8.1-расм. Зарафшон дарёсида тўлинсув даври оқими миқдорининг ойлар бўйича ўзгариши Дарёда кўп сувли 1973 йилнинг тўлинсув давридаги август ойида оқим ҳажми 1198 млн. м 3 га тенг бўлиб, бу қиймат ўртача сувли йилнинг шу ойидаги оқим миқдорига нисбатан 1,51 баравар катта бўлган. Кам сувли 1982 йилнинг август ойида эса оқим ҳажми 788 млн.м 3 га тенг бўлган. Бу миқдор ўртача сувли йилга нисбатан атиги 0,38 % га кам бўлса, кўп сувли йилга нисбатан эса 34,2 фоизга камдир (8.1-расм). Хулоса қилиб айтганда, Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларнинг тўлинсув давридаги ойлик оқим миқдорлари турлича қийматларда кузатилган. Ўртача (1981) ва кўп сувли (1973) йилларда ойлик оқим миқдорининг энг катта қийматлари июль ойига тўғри келса, кам сувли 1982 йилда эса августда қайд этилган. Келажакда ушбу йўналишдаги тадқиқотларни нафақат Зарафшон дарёси, балки унинг Ўзбекистон ҳудудида шаклланадиган ирмоқлари мисолида, янги гидрологик маълумотлар асосида 140 давом эттириш, ҳавзадаги мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларини янада орттиради. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling