Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Зарафшон дарёсининг тўлинсув даври
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
8.2. Зарафшон дарёсининг тўлинсув даври
оқими кўрсаткичлари Дарёлар тўлинсув даври оқими кўрсаткичларини миқдорий баҳолаш Ўзбекистон шароитида жуда муҳимдир. Бу масалани Зарафшон дарёси мисолида ўрганиш ўзига хос долзарб аҳамият касб этади. Шу ҳолатни ҳисобга олиб, қуйида Зарафшон дарёсида экстремал сувли йиллардаги тўлинсув даври оқими кўрсаткичларини миқдорий баҳолаш ва уларни ўзаро солиштириб кўриш мақсад қилиб қўйилди. Дарёлар тўлинсув даври оқимининг шаклланиш хусусиятларини ўрганишга қаратилган изланишлар дастлаб Б.Д.Зайков, М.И.Львович, Л.К.Давидов каби олимлар томонидан амалга оширилган. Ўрта Осиё дарёлари мисолида мазкур масала В.Л.Шульц, О.П.Шеглова, Ю.Д.Денисов ва бошқаларнинг тадқиқотларида ёритилган. Ушбу тадқиқотларни методологик асос қилиб олган ҳолда, ишнинг мазкур кичик бўлимида қуйидаги вазифалар белгиланди ва ўз ечимини топди: Зарафшон дарёсининг Дупули гидрологик постида ўлчанган сув сарфлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш; тўпланган гидрологик маълумотларни таҳлил қилиб, Зарафшон дарёсида кузатилган экстремал сувли йилларни аниқлаш; экстремал сувли йилларда дарёда тўлинсув даврига мос келадиган оқим кўрсаткичларини миқдорий баҳолаш ҳамда бу борада олинган натижаларни ўзаро солиштириш ва бошқалар. Зарафшон дарёсининг Дупули гидрологик постида базавий ҳисоб даври, яъни 1961-1990 йиллар давомида кузатилган ўртача йиллик сув сарфлари таҳлил қилинди. Натижада ҳисоб давридаги экстремал, яъни энг кўп, энг кам ва ўртача сувли йиллар аниқланди. Ҳисоб даврида дарёда ўртача йиллик сув сарфларининг энг катта қиймати, яъни 201 м 3 /с 1973 йилга, энг кичик қиймати, яъни 116 м 3 /с 1982 йилга тўғри келади. Ҳисоб даври учун аниқланган ўртача кўп йиллик сув сарфи эса 153,6 м 3 /с га тенг бўлди. Ҳисоб даврини қамраб олган йиллар орасида ўртача йиллик сув сарфининг ушбу миқдорига энг яқин бўлган қиймат 152 м 3 /с бўлиб, бу миқдор 1981 йилда 137 қайд этилган. Шу туфайли, кейинги ҳисоблашларда, 1981 йил шартли равишда ўртача сувли йил сифатида қабул қилинди. Ушбу экстремал сувли йиллар учун Зарафшон дарёси тўлинсув даври оқимининг асосий миқдорий кўрсаткичлари ҳисобланди (8.1-жадвал). 8.1-жадвал Зарафшон дарёсида экстремал сувли йиллардаги тўлинсув даври (апрель-сентябрь) оқимининг миқдорий кўрсаткичлари Йиллар Оқим кўрсат- кичлари Ойлик ва тўлинсув даври оқимининг миқдорий қийматлари IV V VI VII VIII IX IV- IX Кўп сувли 1973 й. Q 65,9 207 544 621 447 248 356 W 171 555 1409 1664 1198 642 5639 M 6,5 20,3 53,3 60,9 43,8 24,3 34,9 h 16,8 54,4 138,1 163,1 117,5 62,9 552,8 Ўрт. сувли 1981 й. Q 56,0 218 278 524 295 162 256 W 145 584 720 1404 791 420 4064 M 5,5 21,4 27,3 51,4 28,9 15,9 25,1 h 14,2 57,3 70,6 137,6 77,5 41,2 398,4 Кам сувли 1982 й. Q 52,0 148 223 256 294 125 183 W 135 397 578 686 788 324 2908 M 5,1 14,5 21,9 25,1 28,8 12,3 17,9 h 13,2 38,9 56,6 67,3 77,3 31,8 285,1 Изоҳ: Q – сув сарфи, м 3 /с; W – оқим ҳажми, 10 6 м Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling