Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
-боб бўйича асосий хулосалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
9-боб бўйича асосий хулосалар:
1. Зарафшон дарёси оқимининг йил давомида ойлар, фасллар ва турли мавсумлар бўйича тақсимланиши экстремал сувли йиллар учун баҳоланди. Кўп сувли (1973) ҳамда ўртача сувли (1981) йилларда дарё оқимининг энг катта миқдори июль ойига тўғри келди. Мазкур ойдаги оқим миқдори, йиллик оқимга нисбатан, кўп сувли йилда 26,1% ни, ўртача сувли йилда эса 29,1% ни ташкил этди. Кам сувли 1982 йилда ойлик оқим ҳажмининг энг катта нисбий қиймати (21,4%) август ойида кузатилди; 2. Турлича сувли йилларда Зарафшон дарёси йиллик оқимининг 55,7 67,0% оралиқдаги қисми ёз фаслида оқиб ўтади. Дарёда ёз фаслидаги оқим миқдорининг йиллик оқимга қўшган ҳиссалари кўп сувли 1973 йилдан ўртача сувли 1981 йил ва кам сувли 1982 йилга томон камайиб боради; 3. Дарёда вегетация давридаги оқим ҳажми кўп сувли 1973 йилда 88,4% ни ташкил этди. Ўртача сувли 1981 йилда бу даврдаги оқим миқдори ортиб, 90,2% га тенг бўлди. Кам сувли 1982 йилда вегетация даври оқими миқдори кўп ва ўртача сувли йилларга нисбатан камайиб, 78,9% ни ташкил этди. 156 10-боб. ЎРТА ЗАРАФШОН ҲАВЗАСИ ДАРЁЛАРИ ОҚИМИНИНГ ЙИЛ ДАВОМИДА ТАҚСИМЛАНИШИ Монографиянинг дастлабки бобларида Зарафшон дарёси ҳавзаси жойлашиш ўрнига боғлиқ ҳолда уч қисмга – Юқори, Ўрта ва Қуйи Зарафшонларга ажратилган эди. Маъмурий жиҳатдан мазкур қисмларнинг биринчиси Тожикистон Республикаси ҳудудида, иккинчиси, яъни Ўрта Зарафшон, мамлакатимизнинг Самарқанд вилоятида ва учинчиси эса Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳудудларида жойлашган. Қуйида Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари оқимининг йил давомида ойлар, йил фасллари ва мавсумлар бўйича тақсимланиши масалалари кўриб чиқилади. Бу жараёнда асосий эътибор ҳар бир турдаги тақсимланишнинг ўзига хос хусусиятларини, дарёларнинг тўйиниш манбаларига боғлиқ ҳолда, очиб беришга қаратилади. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling