Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Дарёлар оқими йиллараро тебранишларининг


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   100
Bog'liq
pdf

11.3. Дарёлар оқими йиллараро тебранишларининг
мослиги ҳақида 
 
 
 
Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида шаклланадиган дарёлар ва 
сойлар оқимининг йиллараро тебранишлари ўзига хос хусусиятларга эга. 
Ушбу ўзига хосликнинг айрим қирралари ўрганилаётган дарёлар ўртача 
йиллик сув сарфлари йиллараро тебранишларининг ўзаро мослигида акс 
этади. Бунинг асосий сабабини мазкур кичик дарёлар ҳавзаларининг бир хил 
табиий географик ҳудудда жойлашганлиги билан тушунтириш мумкин. 
Лекин, ҳамма ҳолатларда ҳам ана шундай мосликнинг гувоҳи бўлмаймиз. 
Қуйида ана шу масалаларга қисқача изоҳ бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Ушбу муаммони, яъни Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмидаги 
дарёлар ва сойлар ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро 
тебранишларидаги ўзаро мосликларни ўрганишни сувлилик даражаси бўйича 
ҳудуддаги бошқа дарёлар ва сойларга нисбатан катта бўлган Оқдарё ҳамда 


187 
Омонқўтонсойдан бошлаймиз. Шу мақсадда ҳар икки дарё ўртача йиллик сув 
сарфларининг 
йилллараро 
тебранишларининг 
биргаликда 
чизилган 
графикларини таҳлил қиламиз (11.4-расм). 
11.4-расм. Оқдарё ва Омонқўтансой дарёлари ўртача йиллик
сув сарфларининг йиллараро тебраниши 
Юқоридаги графикда акс эттирилганидек, ўрганилаётган ҳар икки 
дарёда кузатилган кам сувли (1986, 1988, 1996, 1997, 2008) ва кўп сувли 
(1981, 1987, 1993, 1999, 2005, 2009) йиллар ўзаро мос келади. Лекин, 2000 
йиллардан бошлаб, ушбу мосликда жиддий четлашишлар кўзга ташланади. 
Ушбу четлашишларнинг сабабларини ҳар икки дарё ҳавзасида охирги ўн – ўн 
беш йил давомида амалга оширилган ерларни ўзлаштириш ва сув хўжалиги 
тадбирлари билан изоҳлаш мумкин 

27, 37, 198


Зарафшон ҳавзаси ўрта қисмидаги дарёлар ва сойлар ўртача йиллик сув 
сарфлари тебранишларининг ўзига хос хусусиятларини кенгроқ ўрганиш 
мақсадида яна бир жуфтликни танладик. Уларнинг бири Нурота тизмасининг 
жанубий ёнбағирларидан оқиб тушадиган Бегларсой (Янги Оқчоб қ.) бўлса, 
иккинчиси эса Оқтов тизмасининг жанубий ёнбағирларида шаклланадиган 
Қорағачсой (Мавлон қ.) дир (11.5-расм).


188 
11.5-расм. Бегларсой ва Қарағачсой дарёлари ўртача йиллик сув
сарфларининг йиллараро тебраниши 
Мазкур дарёларда ҳам кўп сувли ва камсувли йиллар аксарият ҳолларда 
мос келади. Бундай ўзаро мослик, айниқса, кўп сувли ҳисобланган 1987, 
1992, 1998 ва 2003 йилларда яққол сезилади. Шунингдек, бу каби мосликлар 
кам сувли 1986, 1999 – 2001 ва 2006 йилларда ҳам ўз аксини топган. Қайд 
этиш лозимки, 2009 йилда Қорағачсой дарёсида энг катта (1,81 м
3
/с) ўртача 
йиллик сув сарфи кузатилган. Бунинг сабабини аниқлаш гидрометеорологик 
кузатиш маълумотларини махсус таҳлил қилишни талаб этади. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling