Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
-боб бўйича асосий хулосалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
10-боб бўйича асосий хулосалар:
1. Ўрта Зарафшон ҳавзаси дарёлари ва сойларидаги гидрологик постлар маълумотларида мавжуд бўлган узилишлар ва қисқа қаторлар аниқланди, уларни узайтириш учун аналог дарёлар танланди. Қисқа қаторли ва аналог дарёларнинг ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги боғланишлар статистик баҳоланди. Регрессия тенгламалари 1-вариантда 0,572±0,187 0,983±0,013 ва 2-вариантда 0,540±0,158 0,931 0,017 оралиқларда ўзгарадиган корреляция коэффициентларига эга бўлиб, аниқлик мезонларига тўла жавоб беради; 2. Регрессия тенгламалари ёрдамида қисқа қаторли гидрологик кузатиш маълумотлари бир хил, яъни 1981–2010 йилларни қамраб олган 30 йиллик 180 бир жинсли қаторга келтирилди. Дарёлар оқимининг йил давомида тақсимланиши экстремал сувли йиллар учун баҳоланди ва улар йиллик оқимининг 48,3-65,6% қисми баҳорда оқиб ўтиши аниқланди; 3. Дарёлар оқимининг йил давомида мавсумлар бўйича тақсимланиши билан уларнинг тўйиниш манбалари орасидаги ўзаро боғлиқлик статистик баҳоланди. Ушбу боғланиш тенгламасининг аниқлиги R = 0,919 0,021 корреляцион нисбатга тенг бўлиб, ундан гидрологик ҳисоблашлар амалиётида фойдаланиш тавсия этилади. 181 11-боб. ДАРЁЛАР ОҚИМИНИНГ ЙИЛЛАРАРО ТЕБРАНИШИ ВА ЎЗГАРУВЧАНЛИГИ Маълумки, дарёларнинг оқим миқдори йиллараро тебраниб, яъни ўзгариб туради. Масалан, дарёда бир йили сув кўп бўлса, иккинчи йили эса унга нисбатан камроқ бўлиши мумкин. Бунинг сабаби, аввало, иқлимий омилларга, қолаверса, бошқа қатор омилларга боғлиқ. Шу туфайли дарёлар оқимининг бундай ўзгаришлари аниқ бир қонуниятга бўйсунмайди. Лекин, дарёнинг ихтиёрий йил учун олинган оқими миқдори унинг маълум бир ҳисоб даври, масалан, 25-30 йиллик гидрологик қатор учун аниқланган ўртача миқдори атрофида тебраниб туради. Дарёлар оқимининг бир неча йиллар, масалан, 25–30 йил давомида узлуксиз кузатишлар натижасида ҳосил бўлган қаторини тасодифий гидрологик миқдорлар қатори деб қараш мумкин. Тасодифий миқдорлардан ҳосил бўлган қатор эса ўзгарувчан – вариацион қатор дейилади. Монографиянинг ушбу бобида дарёлар оқимининг йиллараро тебраниши ва ўзгарувчанлиги масалалари ёритилди. Шу мақсадда, дастлаб, дарёлар оқимининг ўртача кўп йиллик кўрсаткичлари ва уларнинг метеорологик омиллар таъсирида йиллараро тебраниши муаммолари кўриб чиқилди. Сўнг дарёлар ўртача йиллик ва ойлик сув сарфларининг ўзгарувчанликлари статистик баҳоланиб, уларнинг дарё ҳавзасининг баландлигига боғлиқ ҳолда ўзгариш қонуниятлари таҳлил қилинди. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling