Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Дарёлар оқимининг йиллараро тебранишлари


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   100
Bog'liq
pdf

11.4. Дарёлар оқимининг йиллараро тебранишлари
мослигини статистик баҳолаш
Зарафшон ҳавзасидаги дарёлар ва сойлар ўртача йиллик сув сарфлари 
тебранишлари мослигини статистик баҳолаш масаласи ишда дастлаб 
ҳавзанинг юқори қисмида шаклланадиган дарёлар, жумладан, Зарафшон 
(Дупули), Фандарё (Пёте) ва Яғнобдарё (Такфон) мисолида кўриб чиқилди. 
Шу мақсадда ушбу дарёлар ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги 
боғланишлар ўрганилди ва таҳлил қилинди (11.6-расм).
а) 


189 
б) 
в) 
11.6-расм. Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг боғлиқлиги. 
Q
д
 – Зарафшон (Дупули), Q
ф
 – Фандарё (Пёте); Q
я
 – Яғнобдарё (Такфон). 
Зарафшон дарёси ва унга қуйиладиган ирмоқларнинг ўртача йиллик сув 
сарфлари орасидаги боғланишларни ифодалайдиган регрессия тенгламалари 


190 
тузилди. Айни пайтда ушбу боғланишлар зичлигини ифодалайдиган 
статистик кўрсаткич, яъни жуфт корреляция коэффициентлари ҳамда 
уларнинг хатоликлари ҳисобланди (11.2-жадвал).
11.2-жадвал 
Дарёлар ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги боғланишларнинг
регрессия тенгламалари ва уларнинг аниқлиги 
Дарёлар жуфтлиги 
Кузатиш 
йиллари 
сони 
Регрессия 
тенгламаси 
Корреляция 
коэффициенти ва 
унинг хатолиги 
Зарафшон (Дупули) - 
Фандарё (Пёте) 
25 
Q
ф
= 0,299Q
д
+6,982 
0,871

0,033 
Зарафшон (Дупули) - 
Яғнобдарё (Такфон) 
27 
Q
я
= 0,193Q
д
+4,259 
0,770

0,053 
Фандарё (Пёте) -
Яғнобдарё (Такфон)
22 
Q
я
= 0,528Q
ф
+5,811 
0,764

0,060 
Жадвалда келтирилган регрессия тенгламаларидан дарёлар ўртача 
йиллик сув сарфларидан иборат бўлган қисқа гидрологик кузатиш 
қаторларини узайтиришда ёки кузатишлардаги узилишларни тиклашда кенг 
фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Чунки, ушбу боғланишлар зичлигини 
ифодалайдиган жуфт корреляция коэффициентлари ва улар хатоликларининг 
қийматлари 0,764

0,060

0,871

0,033 оралиқда ўзгаради. Аниқроқ қилиб 
айтганда, жуфт корреляция коэффициентларининг ушбу қийматлари 
эмпирик гидрологик боғланишларнинг ишончлилик мезонидан каттадир.
Юқоридаги каби статистик ҳисоблашлар Зарафшон ҳавзасининг юқори 
ва ўрта қисмларидаги дарёларнинг ўртача йиллик сув сарфлари ҳақидаги
маълумотлар асосида биргаликда амалга оширилди. Жуфт корреляция 
коэффициентларини ҳисоблаш ишлари паралел кузатиш йиллари 10 йил ва 
ундан катта бўлган гидрологик қаторлар учун бажарилди. Ушбу 
ҳисоблашларни амалга оширишда олинган натижалар асосида Зарафшон 
ҳавзаси дарёлари ўртача йиллик сув сарфларининг ўзаро боғлиқлигини 
ифодалайдиган корреляцион матрица тузилди (11.3-жадвал).


191 
11.3-жадвал 
Зарафшон ҳавзаси дарёлари ўртача йиллик сув сарфларининг корреляцион матрицаси 
Т/р 








10 
11 
12 
13 
14 
15 
16 

0,84/23 0,74/22 0,62/20 
-/4 
0,53/10 0,75/23 
-/5 
0,73/22 0,76/20 0,61/23 0,62/14 0,59/23 0,57/13 0,32/11 0,38/16 

1,00/47 0,80/23 0,78/27 0,92/11 0,76/10 0,89/33 0,81/14 0,86/31 0,90/27 0,73/28 0,68/14 0,74/41 0,48/13 0,56/11 0,48/23 

1,00/23 0,88/21 
-/5 
0,66/10 0,79/23 
-/5 
0,78/22 0,84/21 0,74/23 0,80/14 0,66/23 0,78/13 0,65/11 0,69/17 

1,00/27 0,50/11 0,76/10 0,76/27 0,58/10 0,77/25 0,73/27 0,63/25 0,78/14 0,74/25 0,67/13 0,78/11 0,58/23 

1,00/11 
-/0 
0,88/11 
-/7 
0,81/10 0,86/11 
-/9 
-/3 
-/9 
-/2 
-/1 
0,31/10 

1,00/10 0,78/10 
-/0 
0,72/10 0,77/10 0,87/10 0,95/10 0,91/10 0,38/10 
-/9 
0,68/10 

1,00/33 0,82/14 0,97/31 0,92/27 0,87/28 0,76/14 0,74/30 0,66/13 0,55/11 0,56/23 

1,00/14 0,63/13 0,91/10 0,95/10 
-/0 
0,72/12 
-/0 
-/0 
-/9 

1,00/31 0,87/25 0,83/26 0,72/14 0,68/28 0,59/13 0,49/11 0,66/22 
10 
1,00/27 0,90/25 0,78/14 0,76/25 0,63/13 0,54/11 0,56/23 
11 
1,00/28 0,85/14 0,79/28 0,70/13 0,44/11 0,56/21 
12 
1,00/14 0,87/14 0,68/13 0,68/11 0,77/13 
13 
1,00/41 0,72/13 0,68/11 0,59/21 
14 
1,00/13 0,66/11 0,65/13 
15 
1,00/11 0,68/22 
16 
1,00/23 
 
Изоҳ: 1 - Зарафшон (Фандарёнинг қуйилиши), 2 - Зарафшон (Дупули), 3 - Фандарё (қуйилиши), 4 - Яғнобдарё (Такфон қ.), 
5 – Дижикруд (қуйилиши), 6 - Пшанза (қуйилиши), 7 - Искандардарё (бошланиши), 8 - Хазормеч (Летовка қ.), 9 - Саритоғ 
(қуйилиши), 10 - Пасруддарё (Пинион қ.), 11 - Киштутдарё (Зерифшор қ.), 12 – Дарёуреч (Кўлёли қ.), 13 - Мағиёндарё 
(Сужина қ.), 14 - Ургутсой (Ургут ш.), 15 – Сазағонсой (Сазағон қ.), 16 - Тўсинсой (Эгарчи қ.). 


192 
Ушбу корреляцион матрицада қуйидаги икки хил вазият яққол кўзга 
ташланади. Уларнинг биринчисида Зарафшон ҳавзаси юқори оқимидаги 
дарёлар (жадвалда 1-13 рақамларда ифодаланган) ўртача йиллик сув 
сарфлари орасидаги боғланишлар зичлигини ифодалайдиган корреляция 
коэффициентларининг катталиги билан ажралиб туради. Иккинчи вазиятда 
эса худди шунга ўхшаш ҳолат 14-16 рақамли, яъни Зарафшон ҳавзасининг 
ўрта қисмидаги дарёларда ҳам кузатилади. Мантиқан қаралганда, аслида ҳам 
шундай бўлиши керак. Чунки, ҳавзанинг юқори қисмидаги дарёларнинг 
тўйинишида кўпроқ эриган муз ва қор сувлари иштирок этса, унинг қуйи 
қисмидаги дарёлар эса асосан мавсумий қор ва ёмғир сувларидан тўйинади.
Лекин, айрим ҳолатларда, тўйиниш манбалари турлича бўлишига 
қарамасдан, ҳавзанинг ҳар икки қисмидаги дарёларнинг ўртача йиллик сув 
сарфлари орасидаги боғланишлар зичлиги ҳам анча юқоридир. Масалан, 
ҳавзанинг юқори қисмидаги Фандарё (қуйилиши) билан унинг қуйи 
қисмидаги барча дарёлар ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги 
боғлиқликни 
ифодаловчи 
жуфт 
корреляция 
коэффициентларининг 
қийматлари ҳам ишончлилик мезонига тўлиқ жавоб беради.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling