Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Зарафшон дарёси оқимининг йиллараро тебранишига


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   100
Bog'liq
pdf

 
11.5. Зарафшон дарёси оқимининг йиллараро тебранишига
ҳаво ҳароратининг таъсири 
 
Зарафшон ҳавзаси дарёлари оқимининг йиллараро тебраниши ва унга 
иқлимий омилларнинг таъсирини ўрганиш ушбу ишда қўйилган асосий 
вазифалардан бири эди. Шу вазифани ҳал этиш мақсадида ҳавзанинг юқори 
қисмидаги дарёларда кузатилган ўртача ойлик ва йиллик сув сарфлари ҳамда 
Анзоб метеорологик станциясида шу муддатларда қайд этилган ҳаво 
ҳароратларининг йиллараро тебранишлари биргаликда таҳлил қилинди. 
Шу мақсадда, юқорида қайд этилган мазмундаги графиклар, яъни ўртача 
ойлик сув сарфлари ва ҳаво ҳароратлари орасидаги боғланишлар вегетация 
давридаги ҳар бир ой учун чизилди ҳамда таҳлил этилди. Қуйида ишни 
Зарафшон дарёсининг апрель ойидаги ўртача ойлик сув сарфлари ва Анзоб 
метеостанциясида шу ойда қайд этилган ўртача ойлик ҳаво ҳароратларининг 


193 
йиллараро тебранишини таҳлил қилишдан бошлаймиз (11.7–расм).
Апрель
Май
11.7-расм. Ўртача ойлик сув сарфлари ва ҳаво ҳароратларининг
йиллараро тебраниши (апрель, май) 
Ушбу графикда тасвирланганидек, апрель ойида Зарафшон дарёсида 
кузатилган ўртача ойлик сув сарфлари ва ҳаво ҳароратларининг 
тебранишлари 1964, 1965, 1969, 1974, 1977, 1980 каби йилларда бир-бирига 
мос келмаган. Бунинг асосий сабабини дарё ҳавзасига ёққан баҳорги 


194 
атмосфера ёғинларининг кўп бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Юқоридаги ҳолатга янада аниқроқ изоҳ берадиган бўлсак, шу 
йилларнинг апрель ойларида Зарафшон дарёсининг тўйинишида баҳорги 
атмосфера ёғинларининг ҳиссаси катта бўлган. Бундан ташқари, дарё 
ҳавзасига ёғин қор кўринишида ёққан бўлса, ундан шаклланган қор қоплами, 
ҳаво ҳарорати паст келиши туфайли, шу ойдаги оқимнинг ҳосил бўлишида 
иштирок этмаган бўлиши мумкин. Шу каби ҳолатлар ҳам ўртача ойлик сув 
сарфлари ва ҳаво ҳароратларининг тебранишларидаги ўзаро мосликни 
бузади. Лекин, май ойида ўртача ойлик сув сарфлари ва ҳаво 
ҳароратларининг тебранишларидаги ўзаро мослик апрелга нисбатан анча 
ортади. Чунки, дарё ҳавзасида май ойида ёғинлар миқдори камайиб, унинг 
тўйинишида, ҳаво ҳароратига боғлиқ равишда, мавсумий қор қопламининг 
ҳиссаси ортиб боради (11.7-расм).
Зарафшон дарёсида 1961-1990 йилларнинг июнь-июль ойларида 
ўлчанган ўртача ойлик сув сарфлари билан Анзоб метеорологик станциясида 
шу ойларда кузатилган ҳаво ҳароратлари тебранишларининг бир-бирига 
мослиги янада яққол кўзга ташланади. Бунга сабаб, шу ойларда ҳаво 
ҳароратининг кўтарилиши натижасида, дарёнинг асосий тўйиниш 
манбаларидан бири бўлган баланд тоғлардаги доимий қорликлар ва 
музликларнинг жадал суратларда эришидир. Демак, мазкур ойларда 
Зарафшон дарёсида сув миқдорининг ортиши асосан ҳаво ҳароратининг 
кўтарилиши билан боғлиқдир (11.8-расм). 
Юқорида қайд этилган гидрометеорологик шароит туфайли Зарафшон 
дарёсида кузатилган ўртача ойлик сув сарфларининг максимал қийматлари 
ҳам айнан шу ойларга тўғри келади. Масалан, кўп сувли 1973 йилнинг июнь 
ойида максимал сув сарфи 544 м
3
/с ни ташкил қилган бўлса, июль ойига 
келиб, бу миқдор 621 м
3
/с га ортган. Қайд этиш лозимки, 1973 йил июль 
ойида қайд этилган бу миқдор базавий давр сифатида қабул қилинган 1961-
1990 йиллар давомидаги энг катта ўртача ойлик сув сарфидир.
Июнь 


195 
Июль
11.8-расм. Ўртача ойлик сув сарфлари ва ҳаво ҳароратларининг
йиллараро тебраниши (июнь, июль) 
Август-сентябрь ойларига келиб, Зарафшон дарёси ўртача ойлик сув 
сарфлари ва метеостанцияда қайд этилган ҳаво ҳароратларининг йиллараро 
тебранишларидаги ўзаро мослик янада аниқроқ сезилади. Айнан шу 
ойлардан бошлаб, Зарафшон дарёсида, кам сувли йилларни ҳисобга 
олмаганда, ўртача ойлик сув сарфлари камайиб боради. Масалан, августдаги 
ўртача ойлик сув сарфи 1970 йилда 447 м
3
/с га тенг бўлган бўлса, сентябрда 
унинг қиймати анча камайиб, 275 м
3
/с ни ташкил этган (11.9-расм). 


196 
Август 
Сентябрь
11.9-расм. Ўртача ойлик сув сарфлари ва ҳаво ҳароратларининг
йиллараро тебраниши (август, сентябрь) 
Лекин, қайд этиш лозимки, август ойида Анзоб метеорологик 
станциясида кузатилган ҳаво ҳароратларининг ойлик қийматлари июль 
ойидаги ҳаво ҳароратларига яқин бўлган. Август ойи ҳаво ҳароратининг 
июль ойидагига яқин бўлишига қарамасдан, бу ойдаги сув сарфларининг 
кескин камайиши дарё ҳавзасида мавсумий қор қоплами заҳираларининг 
тугаб бориши билан боғлиқдир. Ўз-ўзидан равшанки, сентябрда ўртача ойлик 


197 
ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди. Шунга мос равишда, сентябрь 
ойидаги ўртача ойлик сув сарфлари ҳам вегетация давридаги бошқа ойларга 
нисбатан 1,5

2,0 марта кам бўлади.
Ишнинг навбатдаги босқичида Зарафшон дарёсининг Дупули 
гидрологик постида 1961-1990 йиллар давомида кузатилган ўртача ойлик сув 
сарфлари билан худди шу йиллар давомида Анзоб метеостанциясида 
ўлчанган ўртача ойлик ҳаво ҳарорати орасидаги боғланиш таҳлил қилинди. 
Ушбу боғланишдаги нуқталарни, жойлашиш ўринларига боғлиқ ҳолда, икки 
гуруҳга ажратиш мумкин (11.10-расм).
11.10-расм. Зарафшон (Дупули) дарёси август ойи ўртача 
сув сарфларининг ҳаво ҳароратига (Анзоб МС) боғлиқлиги 
Вегетация давридаги барча ойлар учун Зарафшон дарёсида ўлчанган сув 
сарфлари билан Анзоб метеостанциясида қайд этилган ҳаво ҳароратлари 
тебранишларининг мослиги статистик нуқтаи назардан таҳлил қилинди. Шу 
мақсадда ҳар икки ўзгарувчилар, яъни ўртача ойлик сув сарфлари билан ҳаво 
ҳароратлари орасидаги боғлиқликни ифодаловчи регрессия тенгламалари 
тузилди ва уларнинг аниқлиги баҳоланди (11.4-жадвал). 
11.4-жадвал 
Зарафшон (Дупули) дарёси ўртача ойлик сув сарфлари ва


198 
ҳаво ҳароратлари (Анзоб МС) орасидаги боғланишларнинг
регрессия тенгламалари ва уларнинг аниқлиги 
Т/р 
Ойлар
Регрессия
тенгламалари
Корреляция 
коэффициенти ва
унинг хатолиги 

Апрель 
48
,
67
241
,
7
728
,
0
2





IV
IV
IV
t
t
Q
0,320 ± 0,110 

Май 
5
,
117
77
,
17
468
,
0
2





V
V
V
t
t
Q
0,619 ± 0,075 

Июнь 
9
,
375
23
,
47
957
,
6
2





VI
VI
VI
t
t
Q
0,669 ± 0,068 

Июль 
0
,
685
99
,
74
179
,
5
2





VII
VII
VII
t
t
Q
0,417 ± 0,102 

Август 
81
,
32
20
,
42
924
,
0
2






VIII
VIII
VIII
t
t
Q
0,694 ± 0,064 

Сентябрь 
25
,
82
14
,
27
435
,
1
2






IX
IX
IX
t
t
Q
0,482 ± 0,094 
Ҳисоблашлар натижасида олинган регрессия тенгламаларининг 
аниқлигини таҳлил қиламиз. Ушбу аниқликни баҳолашга имкон берадиган 
жуфт корреляция коэффициентларининг қийматларидан кўриниб турибдики, 
вегетация давридаги учта ойда натижалар ижобийдир. Уларга май, июнь ва 
август ойлари киради. Чунки бу ойлар учун ҳисобланган жуфт корреляция 
коэффициентларининг қийматлари R

0,50 шартини бажаради, яъни улар 
ишончлилик мезони талабларига жавоб беради. Шунинг учун ҳам май, июнь 
ва август ойлари учун олинган регрессия тенгламаларидан гидрологик 
ҳисоблашлар амалиётида фойдаланиш тавсия этилади. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling