Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Дарёлар оқимининг ўзгарувчанлиги ва


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   100
Bog'liq
pdf

11.6. Дарёлар оқимининг ўзгарувчанлиги ва
уни статистик баҳолаш 
 
Ишнинг ушбу кичик бўлимида асосий эътибор Зарафшон ҳавзаси 
дарёлари оқимининг ўзгарувчанлигини ўрганиш ва уни статистик баҳолаш 
масалаларига қаратилади. Шу мақсадда қуйида, дастлаб, ҳавзадаги дарёлар 
ўртача йиллик сув сарфларини, кейинги босқичда эса ўртача ойлик сув 
сарфларининг ўзгарувчанлигини кўриб чиқамиз. 
11.6.1. Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг ўзгарувчанлиги 
 
Дарё оқими миқдорининг йиллараро ўзгариши метеорологик омиллар 


199 
(атмосфера ёғинлари, ҳаво ҳарорати, намлик) таъсири натижасида рўй 
беради. Ёмғир ва қор сувлари ҳисобига тўйинадигин дарёлар йиллик ёғин 
миқдорининг меъёр, яъни нормага нисбатан кўп бўлиши дарё оқимининг ҳам 
ортишига олиб келади. Доимий қор ва музлик сувлари ҳисобига тўйинадиган 
дарёларда эса ёзги ҳаво ҳароратининг меъёрга нисбатан юқори бўлиши ҳам 
дарё оқимининг кўпайишига сабаб бўлади. Ҳар икки ҳолда ҳам дарё оқимига 
таъсир этувчи бошқа омиллар иккинчи даражали бўлиб қолади 

77, 122


Дарёлар оқимининг йиллараро ўзгаришини ўрганиш учун гидрологияга 
оид ҳисоблашларда тақсимланиш ва таъминланиш эгри чизиқларидан 
фойдаланилади. Таъминланиш эгри чизиғи берилган оқим миқдорини неча 
фоиз ишончли эканини ёки, бошқача айтганда, неча йилда бир марта 
қайтарилишини аниқлашга ёрдам беради 

158, 163


Гидрологик миқдорларнинг таъминланиш эгри чизиғи кузатиш 
маълумотлари асосида чизилади. Дарё оқимининг таъминланиши қуйидаги 
ифода ёрдамида ҳисобланади ва фоизларда ифодаланади: 
%
100
4
,
0
3
,
0




n
m
P
,
бу ерда: m – дарёда маълум йилда кузатилган оқим миқдорининг камаювчи 
қатор бўйича аниқланган тартиб рақами; n – кузатиш йиллари сони.
Юқоридаги ифода ёрдамида ҳисобланган натижалар асосида чизилган 
таъминланиш эгри чизиқларида нуқталар бирмунча сочилиб тушади. Бу эса 
гидрологик ҳисоблашларда маълум ноаниқликлар билан боғлиқ бўлган 
қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шундан қутилиш, яъни таъминланиш 
эгри чизиғини силлиқлаш мақсадида бир қанча назарий тенгламалардан 
фойдаланилади. Амалий ҳисоблашларда кўпроқ III типдаги Пирсон 
тақсимоти эгри чизиғидан фойдаланиш таклиф этилади 

99, 157 158


Назарий тақсимотларга асосланиб чизилган таъминланиш эгри 
чизиқларининг қуйидаги учта параметри мавжуд:
- гидрологик қаторнинг ўртача арифметик миқдори, яъни меьёри - У
0
;
- дарё йиллик оқимининг ўзгарувчанлик (вариация) коэффициенти - С
v



200 
- йиллик оқимнинг асимметрия коэффициенти - С
s

Мазкур параметрларнинг барчаси дарёларда олиб борилган узлуксиз 
кузатиш маълумотлари асосида аниқланади.
Гидрологик қаторнинг ўртача арифметик миқдорини қандай аниқлаш 
юқорида бир неча марта айтиб ўтилди ва бу масаланинг ечими ҳаммага 
маълум. Дарё оқимининг ўзгарувчанлик, яъни вариация коэффициенти 
йиллик оқим миқдорининг унинг меъёри (У
0
)
га нисбатан ўзгариши 
даражасини характерлайди. У қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади: 
0
y
C
y
v



бу ерда: 
у
- қаторнинг ўртача квадратли фарқи бўлиб, қуйидагича 
аниқланади: 
1
)
(
1
2
o





n
У
У
n
i

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling