Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


-боб бўйича асосий хулосалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   100
Bog'liq
pdf

11-боб бўйича асосий хулосалар:
 
1. Зарафшон ҳавзасининг юқори, яъни тоғли ҳамда ўрта, яъни 
Ўзбекистон қисмларида шаклланадиган дарёлар ва сойлар ўртача йиллик ва 
ойлик оқимларининг йиллараро тебранишлари қонуниятлари ўрганилди, 
уларнинг ўзгарувчанлиги статистик баҳоланди; 
2. Дарёлар ва сойлар ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро 
тебранишлари таҳлил қилиниб, уларнинг тренд тенгламалари йўналишлари 
аниқланди: Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида шаклланадиган 
дарёлар ўртача йиллик оқимининг 5 тасида тренд йўналиши мусбат, 3 тасида 
эса манфий эканлиги кўрсатиб берилди; 
3. Зарафшон ҳавзасининг юқори ва ўрта қисмларидаги дарёлар йиллик 


207 
сув сарфлари тебранишларининг мослигини ифодаловчи жуфт корреляция 
коэффициентлари ҳисобланди. Ҳисоблашлар паралел кузатиш йиллари 10 
йил ва ундан катта бўлган гидрологик қаторлар учун бажарилди ва олинган 
натижалар асосида корреляцион матрица тузилди; 
4. Корреляцион матрицада қуйидаги икки хил вазият кўзга ташланади: 
уларнинг биринчисида Зарафшон ҳавзасининг юқори қисмидаги дарёлар 
ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги боғланишлар зичлигининг катталиги 
билан ажралиб туради; иккинчи ҳолатда эса худди шунга ўхшаш вазият 
Зарафшон ҳавзасининг ўрта қисмидаги дарёларда кузатилади
5. Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг охирги 30 йиллик давр, яъни 
1981-2010 йиллар учун ҳисобланган вариация коэффициентлари 0,15

0,98 
оралиқда ўзгаради. Вариация коэффициентларининг бу қийматлари турли 
муаллифлар томонидан турлича ҳисоб йиллари оралиқлари учун аниқланган 
натижалар билан солиштирилди. Айрим ҳолатларни ҳисобга олмаганда, 
уларнинг фарқи унча катта эмаслиги кўрсатиб берилди; 
6. Ўртача ойлик сув сарфлари учун ҳисобланган вариация 
коэффициентларининг энг катта қиймати май ойига (С
v
= 0,31), энг кичик 
қийматлари эса куз-қиш ойларига тўғри келади. Жумладан, октябрь-декабрь 
ойларида C

= 0,10

0,12 оралиқда ўзгарса, январь-март ойларида эса бироз 
катталашиб, 0,13

0,15 оралиқда ўзгаради; 
7. Зарафшон ҳавзасидаги дарёлар сув тўплаш майдонларининг ўртача 
баландликлари ортиши билан вариация коэффициентларининг қийматлари 
камайиб боради. Ушбу боғланишдан (R = 0,936

0,018) махсус гидрологик 
ҳисоблашлар амалиётида фойдаланиш тавсия этилади.


208 
12-боб. ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ГИДРОЛОГИК РЕЖИМИНИНГ 
АНТРОПОГЕН ОМИЛЛАР ТАЪСИРИДА ЎЗГАРИШИ 
 
Ушбу боб Зарафшон дарёси гидрологик режимининг антропоген 
омиллар таъсирида ўзгариши масалаларини тадқиқ этишга бағишланган. Шу 
мақсадда, қуйида дастлаб, дарёлар сув режимига антропоген омилларнинг 
таъсири ва уни баҳолаш муаммолари ёритилди. Сўнг, Зарафшон дарёси 
оқимининг унинг узунлиги бўйича ҳамда турли ҳисоб даврлари давомида 
ўзгаришлари миқдорий баҳоланди. Айни пайтда, дарё оқимининг вегетация 
ва новегетация даврларидаги миқдорий ўзгаришлари ҳам кўриб чиқилди. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling