Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   100
Bog'liq
pdf

 
 
СУВ РЕСУРСЛАРИ 
 
Жойлашишига 
боғлиқ ҳолда 
Маъмурий 
ҳудудий ўрнига 
кўра 
Халқаро 
битимларга 
асосан 
Ми
лл
ий
Т
ран
счега
рав
ий
Уму
м
ин
со
ни
й 


230 
тўйинтиришида акс этади.
Маъмурий ва табиий ҳудудий жойлашиш ўрнига боғлиқ ҳолда сув 
манбалари маҳаллий, регионал ва глобал сув ресурсларига бўлинади. 
Масалан, Орол денгизи ҳавзасидаги дарёлар, кўллар, музликлар, ер ости 
сувлари регионал сув ресурслари деб қаралса, ундаги алоҳида дарёлар 
ҳавзаларидаги сув объектлари маҳаллий сув ресурсларига тегишли бўлади. 
Дунё океани, денгизлар, кўллар, материклардаги доимий қор қоплами, ер 
сиртидаги қоплама ва тоғ музликлари, ер ости сувлари биргаликда глобал сув 
ресурсларини ташкил этади.
Халқаро битимлар ва улар доирасидаги давлатлараро келишувларга 
асосан миллий, трансчегаравий, яъни давлатлараро, умуминсоний сув ре-
сурслари бир­биридан фарқланади. 
Сув қайта тикланадиган табиий ресурслар қаторига киради. Лекин, 
бунинг учун, биринчидан, табиий сувлар, жумладан, дарёлар, музликлар, ер 
ости сувлари заҳираси асрлар давомида ўзгармас бўлиши ва, иккинчидан, 
инсон хўжалик фаолияти таъсирида табиий сувларнинг ифлосланиши 
даражаси уларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан ўз­ўзини қайта тиклаш 
имкониятидан катта бўлмаслиги керак. 
Сув ресурсларининг асосий манбалари дарёлар, сойлар, булоқлар, сув 
омборлари, кўллардаги табиий тоза сувлардан ҳамда ер остида жойлашган 
чучук ва ўртача минераллашган сувлардан иборат. Буларга қўшимча равишда 
муз ости ва муз кўллари сувларини, термал (иссиқ) ер ости сувларини
тозаланган (иккиламчи) сувларни, оқова сувларнинг бир қисмини, атмосфера 
ёғинларини ва тупроқдаги намликни киритиш мумкин. 
Юқорида қайд этилганидек, жойлашиш ўрни, миқдори, сифати ва 
гидрологик режимига кўра юза сув ресурслари билан ер ости сув ресурслари 
бир­биридан фарқ қилади. Лекин, улар, барча дарёлар ҳавзаларида бўлгани 
каби, Зарафшон дарёси ҳавзасида ҳам ўзаро узвий боғланган. Қуйида, 
дастлаб, дарёлар сув ресурсларининг сарфланиши ва уларни муҳофаза 
қилишнинг умумий масалалари устида тўхталиб, сўнг асосий эътибор 


231 
Зарафшон ҳавзасининг юза, аниқроғи дарёлари сув ресурсларини миқдорий 
баҳолаш муаммоларига қаратилади. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling