Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


-боб бўйича асосий хулосалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
pdf

13-боб бўйича асосий хулосалар: 
 
1. Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида жойлашган дарёларнинг турли 
таъминланишдаги ўртача йиллик сув сарфлари ҳисобланди. Зарафшон 
(Дупули) дарёсининг 95 % таъминланишдаги сув сарфи 124 м
3
/с га, 5 % ли 
таъминланишдагиси эса 191 м
3
/с га тенг; 
2. Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида ҳосил бўладиган оқим 
миқдорларининг ўртача кўп йиллик кўрсаткичлари Зарафшон ва Мағиёндарё 
учун аниқланди. Ҳар икки дарё йиғинди сув сарфлари миқдори 163 м
3
/с га, 
ўртача кўп йиллик оқим ҳажми эса 5,140

10

м
3
га тенгдир. Ушбу 
миқдорларнинг 95,1 фоизи Зарафшон ҳиссасига тўғри келса, қолган 4,9 
фоизи Мағиёндарёга тегишлидир;
3. Зарафшон ҳавзасининг ўрта оқими, яъни Ўзбекистон қисмида 
шаклланадиган дарёлар ва сойларнинг ўртача кўп йиллик оқим ҳажми 254 
млн. м
3
миқдорда баҳоланди. Келажакда ана шу сув ресурсларидан янада 
самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш лозим; 
4. 
Зарафшон ҳавзаси дарёларининг сув ресурслари улардан сув 
хўжалигида фойдаланиш мақсадида баҳоланди.
Ҳавзадаги барча дарёлар, сув 
хўжалиги йилининг бошланиши, тугаши ва ундаги даврларни ҳисобга олган 
ҳолда, икки турга ажратилди;
5. Биринчи тур дарёлар Зарафшон ҳавзасининг юқори қисмида 
жойлашган бўлиб, уларда сув хўжалиги йили жорий йилнинг май ойидан 
бошланиб, келгуси йилнинг апрелида тугайди. Уларнинг барчаси учун ёзги 
тўлинсув даври (V-IX) ҳамда кузги-қишки-баҳорги (X-IV) оқим чекланган 
давр хосдир. Ушбу оқим чекланган давр кузги-қишки оқим чекланмаган (X-
II) ҳамда баҳорги оқим чекланган (III-IV) мавсумларга бўлинади; 


253 
6. Иккинчи турга Зарафшон ҳавзасининг ўрта қисмида жойлашган, 
мавсумий қор қоплами ҳамда ёмғир сувларидан тўйинадиган дарёлар киради. 
Уларда сув хўжалиги йили жорий йилнинг март ойидан бошланиб, келгуси 
йилнинг февралида тугайди. Бу дарёлар учун баҳорги (III-VI) тўлинсув даври 
ҳамда ёзги-кузги-қишки (VII-II) оқим чекланган давр хосдир. Ўз навбатида 
мазкур дарёларда оқим чекланган давр ёзги (VII-IX) оқим чекланган ва кузги-
қишки (XI-XII) оқим чекланмаган мавсумларга бўлинади; 
7. Баҳорги тўлинсув даврининг кузатилиш муддатлари иккинчи турга 
кирувчи турли дарёларда турлича бўлади. Гидрометеорологик шароитга 
боғлиқ ҳолда, уларнинг айримларида тўлинсув даври февралда бошланиб, 
июнда эмас, балки май, ҳатто, айрим ҳолларда, апрелда ҳам тугаши мумкин. 
Кўриниб турибдики, ушбу дарёларда тўлинсув даври оқими беҳуда, 
самарасиз оқиб кетади. Келажакда асосий эътибор шу масалани ижобий ҳал 
этишга қаратилмоғи лозим. 
 


254 
УМУМИЙ ХУЛОСА
Зарафшон дарёси ҳавзасининг гидрометеорологик режими ва сув 
ресурсларини ўрганиш борасида бажарилган мазкур тадқиқот иши 
натижаларига таянган ҳолда чиқарилган асосий хулосалар сифатида
қуйидагиларни қайд этиш мумкин: 
1. Зарафшон дарёси ҳавзаси табиий шароитининг ўзига хос хусусиятлари 
билан Ўрта Осиёдаги бошқа дарёлар ҳавзаларидан ажралиб туради. Ушбу 
ўзига хослик, аввало, унинг географик жойлашишида, қолаверса, дарё 
ҳавзаси эгаллаган ҳудуднинг геологик тузилиши, рельефи, орографияси, 
иқлим шароити, тупроқ ва ўсимлик қоплами, гидрографик тармоқларида акс 
этади. Ҳавзадаги дарёлар гидрологик режимининг шаклланиш қонуниятлари 
улар сув тўплаш майдонлари табиий шароитининг ўзига хослигини 
белгиловчи релъеф ва иқлимий омиллар билан чамбарчас боғлиқдир; 
2. Зарафшон дарёси ҳавзасида илк метеорологик кузатишлар XIX 
асрнинг охирида Самарқанд (1880 йил) ва Панжикент (1882) станцияларида
бошланган. Гидрологик кузатишлар эса 1914 йилдан Зарафшон дарёсидаги 
Дупули, Қорадарёдаги Қўштегирмон, Оқдарёдаги Пайшанба гидрологик 
постларида йўлга қўйилган. Ўтган йилларда Зарафшон ҳавзасида 78 та 
гидрологик ва 71 та метеорологик кузатиш пунктлари фаолият кўрсатган. 
Улардан 42 та гидрологик, 44 та метеорологик станция ва постлар ҳавзанинг 
Ўзбекистон қисмига, қолган 36 та гидрологик ва 27 та метеорологик кузатиш 
пунктлари эса қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган; 
3. Зарафшон ҳавзасида музликлар сонининг кўплиги бўйича Ҳисор (172 
та) ҳамда Зарафшон (123 та) тизмаларининг шимолий ёнбағирлари ажралиб 
туради. Музликларнинг умумий майдони бўйича эса Туркистон тизмасининг 
жанубий ёнбағирлари энг катта қийматга эга (271,1 км
2
). Ҳавзадаги тоғ
тизмаларида 3400 метрдан бошлаб, 4400 метргача бўлган баландликларда 
музликлар майдони ортиб боради. Музликларнинг энг кўп сони (587 та) ва 
улар эгаллаган майдонларнинг энг катта қиймати (479,21 км
2
) Мастчоҳдарё 
ҳавзасига тегишлидир. Ундан кейинги ўринни Фандарё ҳавзаси эгаллайди; 


255 
4. Зарафшон ҳавзасида музланиш коэффициентининг энг катта қиймати 

м 
= 10,3) Мастчоҳдарёга тегишлидир. Унинг ҳавзасидаги музликларнинг 
умумий ҳажми 27,82 км
3
ни, улардаги сув заҳиралари миқдори эса 25,04 км
3
ни ташкил этади. Дарёда йилнинг иссиқ даври (V-IX) да ҳосил бўладиган 
ўртача кўп йиллик оқим ҳажми 2,23 км

га, унга музликларнинг қўшган 
ҳиссаси эса 40,8% га тенг. Бу кўрсаткич Яғнобдарёда 15,4%, Фандарёда 
19,2%, Зарафшон (Дупули) да эса 33,6% ни ташкил этади. Глобал миқёсдаги 
иқлим илиши Зарафшон ҳавзаси музликларига ҳам ўз таъсирини 
кўрсатмоқда. Шу туфайли, келажакда, юқорида келтирилган рақамларга 
аниқлик киритилиши лозим; 
5. Зарафшон ҳавзасининг табиий гидрографик тармоқлари тоғли ва 
текислик қисмларга ажратилган ҳолда ўрганилди. Ҳавзанинг тоғли қисми 
қўшни Тожикистон Республикасида жойлашган бўлса, текислик қисми 
мустақил Республикамиз – Ўзбекистон сарҳадларига тегишлидир. Ҳавза 
тоғли қисмининг табиий гидрографик тармоқлари музликлардан, нисбатан 
зич жойлашган дарёлар, сойлардан ҳамда морена ёки қулама келиб чиқишли 
кўллардан иборат. Ушбу ҳудудда умумий майдони 8,78 км
2
га тенг бўлган 66 
та кўл ҳисобга олинган; 
6. Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмидаги дарёлар сони 2064 та 
бўлиб, шундан 1941 тасининг узунлиги 10 км дан кичик. Ушбу ҳудудда 
узунлиги 10-15 км оралиқдаги сойлар сони 60 та, 16-30 км оралиқда - 40 та, 
31-50 км оралиқда - 19 та, 51-75 км оралиқда эса 1 та ва узунлиги 75 км дан 
катта бўлган сойлар эса учтадир. Бу ерда сув тўплаш майдони 25 км

дан 
кичик бўлган сойлар 3 та, 26-50 км
2
оралиғида - 7 та, 51-100 км
2
оралиғида - 3 
та, 101-250 км
2
оралиғида - 5 та, 251-500 км
2
оралиғида - 4 та, 501-1000 км
2
оралиғида - 1 та ва 1000 км
2
дан катта бўлганлар сони эса 2 тага тенг; 
7. Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқлари оқимининг шаклланишига 
иқлимий омилларнинг, жумладан, ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинларининг 
алоҳида-алоҳида ва биргаликдаги таъсирлари статистик баҳоланди. Шу 
мақсадда дарё ҳавзасида атмосфера ёғинлари миқдорининг баландлик бўйича 


256 
ўзгариш қонуниятлари тадқиқ этилди. Ҳавзанинг Қуйи ва Ўрта Зарафшон 
қисмларида ёғин миқдори жойнинг баландлигига мос равишда 100

1000 мм 
қийматлар оралиғида ортиб боради. Дарё водийсига кириб бориш билан, 
дастлаб ёғин миқдори 1500 м баландликларгача ортади, сўнг, водий 
ичкарисида, 1500

2000 м оралиқларда, баландлик ортса-да, ёғин миқдори 
камаяди, 2000 м баланликлардан бошлаб, ёғин миқдори яна орта боради; 
8. Зарафшон водийсининг ичкари қисмида ёғин миқдори турли 
баландликлар оралиқларида турлича қийматларда ортади: 2000

3000 м 
баландликлар оралиғида ёғин градиенти 30-40 мм га тенг бўлса, 3000

3500 м 
оралиқдаги баландликларда эса унинг қиймати 50-60 мм гача катталашади; 
9. Зарафшон дарёси оқимининг ҳосил бўлишига ҳаво ҳароратининг 
таъсири ўрганилди. Ҳисоблашлар ва уларнинг таҳлили натижасида 
Шаҳристон метеостанцияси репер метеопункт сифатида қабул қилинди. 
Зарафшон дарёсида вегетация даврининг алоҳида ойларидаги ўртача сув 
сарфлари билан шу ойларда кузатилган ҳаво ҳароратлари орасидаги 
боғланишлар таҳлил қилинди: уларнинг кўп (1973 й.) ҳамда ўртача (1981 й.) 
сувли йиллар учун ҳалқасимон кўринишда, кам сувли 1982 йилда эса “8” 
симон шаклда ҳам бўлиши мумкинлиги кўрсатиб берилди; 
10. Зарафшон дарёсининг ўртача ойлик сув сарфлари билан шу ойларда 
қайд этилган ўртача ойлик ҳаво ҳароратлари орасидаги боғланишлар 
статистик баҳоланди. Жуфт корреляция коэффициентларининг энг катта 
қийматлари (r 

0,70) май, июнь ва август ойларига тўғри келади; 
11. Зарафшон дарёсининг йиллик ҳамда турли мавсумлардаги ўртача сув 
сарфлари билан шу муддатлардаги ҳаво ҳароратлари орасидаги боғланишлар 
статистик баҳоланди. Жуфт корреляция коэффициентларининг энг катта 
қиймати (R = 0,61) май-октябрь ойларидаги ўртача сув сарфлари билан 
ўртача йиллик ҳаво ҳароратларига тегишлидир. Ҳисобланган 36 та жуфт 
корреляция коэффициентининг 21 таси (58,3%) 0,50

0,60 оралиқда ўзгаради; 
12. Зарафшон дарёсининг апрель-октябрь ойларидаги сув сарфлари 
билан Шаҳристон давонида айнан шу ойларда кузатилган ҳаво ҳароратлари 


257 
орасидаги боғланиш базавий давр (1961-1990) учун ўрганилди. Ушбу 
боғланишнинг регрессия тенгламасидан (R = 0,91) гидрологик ҳисоблашлар 
амалиётида фойдаланиш тавсия этилади; 
13. Зарафшон дарёсининг йиллик оқимига турли мавсумлардаги ёғинлар 
ва ҳаво ҳароратининг биргаликдаги таъсирини ифодаловчи кўп ҳадли 
боғланишлар статистик баҳоланди. Ҳисоблашларда 3-аргумент, яъни ҳаво 
ҳароратнинг эътиборга олиниши, тўлиқ корреляция коэффициентининг 
ортишини таъминлади. Ушбу боғланишларнинг регрессия тенгламалари 
тузилди. Олинган тенгламалар 1, 3 ва 4-турларининг аниқлиги 0,68ч0,70 
оралиқдаги тўлиқ корреляция коэффициентлари билан баҳоланади. Улардан 
тегишли гидрологик ҳисоблашларда фойдаланиш имкониятлари мавжу;
14. Зарафшон дарёсида сув режими фазаларининг асосан иккита даври, 
яъни баҳорги-ёзги тўлинсув ҳамда кузги-қишки кам сувли даврлари 
кузатилади. Дарёда тўлинсув даври вегетация даврига мос келади ва бу 
ҳолатни воҳада суғорма деҳқончилик учун улуғ неъмат деб билмоқ керак. 
Тўлинсув даврида дарё йиллик оқимининг 80

90% қисми оқиб ўтади. Унинг 
энг катта улуши (88,9%) кўп сувли йилга, энг кичик улуши (79,5%) эса кам 
сувли йилга тўғри келди;
15. Зарафшон дарёсида экстремал сувли йилларнинг тўлинсув даврида 
энг кўп оқим миқдорлари кузатилган ойлар ҳам бир-биридан фарқ қилади: 
ўртача (1981) ва кўп (1973) сувли йилларда энг катта ойлик оқим миқдорлари 
июль ойига тўғри келса, кам сувли 1982 йилда эса августда қайд этилган. 
Дарёда 1936-1978 йиллар давомида тўлинсув даврининг ўртача бошланиш 
муддати деярли ўзгармаган, лекин, унинг тугаш муддатлари кузга томон 
силжиб, унинг умумий давом этиш муддатлари ҳам ортиб бормоқда; 
16. Турлича сувли йилларда Зарафшон дарёси оқимининг 55,7

67,0 фоиз 
қисми ёзда оқиб ўтади. Дарёда ёз фаслидаги оқим миқдорининг йиллик 
оқимга қўшган ҳиссалари кўп сувли (1973) йилдан ўртача сувли (1981) ва кам 
сувли (1982) йилларга томон камайиб боради. Дарёда вегетация давридаги 
оқим ҳажми йиллик оқим миқдорига нисбатан кўп сувли йилда 88,4%, ўртача 


258 
сувли йилда 90,2% ва кам сувли йилда эса камайиб, 78,9% ни ташкил этди; 
17. Ўрта Зарафшон ҳавзасидаги қисқа қаторли ва аналог дарёларнинг 
ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги боғланишлар икки вариантда 
баҳоланди. Ҳисоблашларнинг 1-вариантида ргрессия тенгламаларининг 
аниқлиги 0,572

0,983 ва 2-вариантида эса 0,540

0,931 оралиқдаги 
корреляция коэффициентлари билан баҳоланди. Улар асосида қисқа қаторли 
кузатишлар 30 йиллик (1981-2010 йиллар) бир жинсли гидрологик қаторга 
келтирилди. Дарёлар оқимининг йил давомида тақсимланиши баҳоланди ва 
уларда йиллик оқимнинг 48,3-65,6% қисми баҳорда оқиб ўтиши аниқланди. 
Дарёлар оқимининг йил давомида тақсимланиш кўрсаткичи (

) ва уларнинг 
тўйиниш манбалари орасидаги боғланиш аниқланди (R=0,919). Ушбу 
боғланишдан гидрологик ҳисоблашларда фойдаланиш мумкин;
18. Зарафшон ҳавзаси дарёлари ўртача йиллик ва ойлик оқимларининг 
йиллараро тебраниш қонуниятлари ўрганилди ва уларнинг ўзгарувчанлиги 
статистик баҳоланди. Ҳавзанинг Ўзбекистон қисмида шаклланадиган дарёлар 
ўртача йиллик оқимининг 5 тасида тренд йўналиши мусбат, 3 тасида эса 
манфий эканлиги кўрсатиб берилди; 
19. Зарафшон ҳавзаси дарёлари йиллик сув сарфлари тебранишларининг 
мослигини ифодаловчи жуфт корреляция коэффициентлари ҳисобланди, 
корреляцион матрица тузилиб, таҳлил қилинди. Зарафшон ҳавзасининг 
юқори, яъни тоғли қисмидаги дарёлар ўртача йиллик сув сарфлари орасидаги 
боғланишлар зичлигининг катталиги билан ажралиб туради. Шунга ўхшаш 
ҳолат Зарафшон ҳавзасининг ўрта қисмидаги дарёларга ҳам тегишлидир; 
20. Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг ўзгарувчанлик – вариация 
коэффициентлари 0,15

0,98 оралиқда ўзгаради. Бу қийматлар турли 
муаллифлар томонидан аниқланган натижалар билан солиштирилди ва 
уларнинг фарқи катта эмаслиги кўрсатиб берилди. Ўртача ойлик сув 
сарфлари учун ҳисобланган вариация коэффициентларининг энг кичик 
қийматлари куз-қиш ойларига тўғри келади: октябрь-декабрь ойларида C


0,10

0,12, январь-март ойларида эса 0,13

0,15 оралиқда ўзгаради. Дарё 


259 
ҳавзасининг ўртача баландлиги ортиши билан вариация коэффициентининг 
қиймати камаяди (R = 0,936);
21. Зарафшон ҳавзаси дарёлари гидрологик режимига инсон хўжалик 
фаолиятининг қадимдан бошланган ва ўтган ХХ асрнинг ўрталаридан янада 
кучая бошлаган таъсири ўрганилди.
Дарёнинг вегетация, новегетация 
даврларидаги ҳамда йиллик оқими миқдорларининг антропоген омиллар 
таъсирида макон (дарё узунлиги бўйича) ва замон (турли ҳисоб даврлари) 
даги ўзгаришлари баҳоланди. Дарё оқими миқдорининг қуйи гидрологик 
постлар томон кескин камайиб борганлиги аниқланди. Охирги ҳисоб даврида 
Дупулига нисбатан ушбу камайиш Ҳазора гидропостида вегетация даврида 
84%, новегетация даврида эса 94,4% га тенг бўлди;
22. Зарафшон дарёси узунлиги бўйича оқим миқдорининг йиллар 
давомидаги ўзгаришлари икки усулда баҳоланди. Айни пайтда иккинчи усул 
такомиллаштирилди ва уни гидрологик ҳисоблашлар амалиётда қўллаш 
жараёнига аниқлик киритилди. Ҳар икки ҳисоблаш усулининг натижалари 
ўзаро солиштирилди. Оқим миқдорлари ўзгаришларининг 2-усулда 
аниқланган қийматлари 1-усулдагига нисбатан катта бўлиб, улар ҳақиқий 
вазиятни акс эттириши кўрсатиб берилди; 
23. Зарафшон ва Мағиёндарёнинг турли таъминланишдаги ўртача 
йиллик сув сарфлари ҳисобланди. Зарафшон (Дупули) дарёсининг 95% 
таъминланишдаги сув сарфи 124 м
3
/с га, 5% ли таъминланишдагиси эса 191 
м
3
/с га тенг бўлди. Ҳар икки дарёнинг ўртача кўп йиллик оқим ҳажми 
5,140

10

м
3
га тенгдир. Унинг 95,1 фоизи Зарафшон ҳиссасига, 4,9 фоизи эса 
Мағиёндарёга тегишлидир. Ҳавзанинг Ўзбекистон қисмидаги дарёларнинг 
ўртача кўп йиллик оқими ҳажми 254 млн. м
3
миқдорда баҳоланди. Келажакда 
ушбу сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш лозимдир; 
24. 
Ҳавзадаги дарёларнинг сув ресурслари улардан сув хўжалиги 
мақсадларида фойдаланиш нуқтаи назаридан баҳоланди.
Зарафшон ҳавзаси 
дарёлари, сув хўжалиги йилининг бошланиши, тугаши ва ундаги даврларни 
ҳисобга олган ҳолда, икки турга ажратилди: биринчи тур дарёларда сув 


260 
хўжалиги йили майда бошланиб, келгуси йилнинг апрель ойида тугайди. 
Улар учун ёзги тўлинсув даври (V-IX) ҳамда кузги-қишки-баҳорги (X-IV) 
оқим чекланган давр хосдир. Ўз навбатида оқим чекланган давр, оқим 
чекланмаган (X-II) ва оқим чекланган (III-IV) мавсумларга бўлинади. Демак, 
бу турдаги дарёларнинг сув ресурслари улардан суғорма деҳқончиликда 
фойдаланиш учун жуда қулайдир;
25. Зарафшон ҳавзасининг иккинчи тур дарёларида сув хўжалиги йили 
жорий йилнинг март ойида бошланиб, келгуси йилнинг февралигача давом 
этади. Бу дарёлар учун баҳорги (III-VI) тўлинсув даври ҳамда узоқ давом 
этадиган ёзги-кузги-қишки (VII-II) оқим чекланган давр хосдир. Кўриниб 
турибдики, ушбу турга кирувчи дарёларнинг барчасида тўлинсув даври 
оқими, аксарият ҳолларда, беҳуда оқиб кетади. Келажакда шу масалани 
ижобий ҳал этиш муҳим амалий аҳамиятга эгадир.


261 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling