Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
13.2. Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида
шаклланадиган сув ресурслари Мазкур тадқиқотнинг дастлабки бобларида қайд этилганидек, Зарафшон дарёси, баланд тоғлардан бошланадиган юқори оқимида, Фандарёнинг қўшилиш жойига қадар, Мастчоҳдарё деб аталади. Мастчоҳдарёга чап тамондан Фандарё келиб қўшилгач, у Зарафшон номини олади [201, 202]. 238 Мастчоҳдарё билан Фандарёнинг қўшилиш жойидан 56 км қуйида Зарафшон дарёсига чап тамондан анча йирик ҳисобланган ирмоқ – Киштутдарё, 94 км қуйида эса яна чап тамондан йирик ирмоқ – Мағиёндарё келиб қуйилади. Мастчоҳдарё ва Фандарёларнинг қўшилиш жойидан Мағиёндарёнинг қуйилиш жойига қадар бўлган оралиқда Зарафшон дарёсига бир қанча ирмоқлар қўшилади. Улар қаторида ўнгдан қўшиладиган Хушикат, Искандарсой, Вишкентсой, Лангарсой, Киштутдак, Вишитсой, Жеҳинсой, Қизхонасой, Каттасой, Остонасой, Учқўлсой, Ойбодомсой ва чапдан қўшиладиган Зирофатсой, Мадимсой, Вашансой, Равотсой ва Совурсойларни санаб ўтиш мумкин. Лекин, уларнинг айримлари мавсумий ёғинлардан тўйинадиган ёки булоқлардан бошланадиган кичик сойлардир. Шу сабабдан бу сойларнинг кўпчилиги Зарафшонга етиб келмайди. Зарафшон дарёсининг тоғли қисмидаги йирик ирмоқлари ва уларнинг асосий гидрографик ҳамда оқим кўрсаткичлари монографиянинг 4-бобидаги 4.2-жадвалда келтирилган. Ушбу жадвалдаги маълумотлар асосида унда келтирилган ҳар бир дарёнинг сув ресурсларини тўла баҳолаш имкониятлари мавжуд. Шу билан бирга, Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида, яъни унинг юқори оқимида шаклланадиган барча дарёлар ва сойларнинг йиғинди оқими, ҳар қандай шароитда ҳам, Дупули гидрологик постидан ўтади. Бу оқим миқдори мазкур постда 1997 йилгача узлуксиз ҳисобга олиб борилган. Зарафшон дарёсининг Дупули гидрологик постида ўлчанган ўртача йиллик сув сарфларининг энг кичик қиймати 112 м 3 /с га тенг бўлиб, 1957 йилда, уларнинг энг катта қиймати (201 м 3 /с) эса 1973 йилда қайд этилган. Дарёда энг катта, яъни максимал сув сарфи, таниқли олимлар В.Л. Шульц ва Р. Машраповларнинг маълумотига кўра, 1942 йил 17 июлда кузатилган бўлиб, у 930 м 3 /сек га тенг бўлган. Шу рақамга асосланадиган бўлсак, дарёнинг максимал оқим модули 90,7 л/сек км 2 га тенг бўлади. Юқоридагиларга қўшимча сифатида таъкидлаш лозимки, Зарафшон дарёсининг Дупули гидропостида энг катта сув сарфи 1964 йил 31 майда ўлчанган. Лекин, унинг ҳосил бўлиши табиий жараёнлар, жумладан, 239 сурилма, тоғ кўчкиси ва уларга сабаб бўлган гидрометеорологик шароит ҳамда зилзила билан боғлиқдир. Шу йили 24 апрель куни эрталаб, Айний қишлоғидан 1 км юқорида, тоғ ёнбағри сурилиб, жуда катта ҳажмдаги тоғ жинслари дарё ўзанига қулаб тушади. Дарё йўлини тўсиб қўйган тўғоннинг узунлиги 750 метр, эни 1000 метр ва баландлиги 130-150 метр бўлган. Манбаларда қайд этилишича, ушбу қулама тўғоннинг ҳосил бўлиши сабаблари қуйидагича: биринчидан, кўчкининг белгилари 1961 йилдаёқ сезала бошлаган, яъни шу йили баҳор вақтида Зарафшон ўзанидан 700-750 м баландликдаги тоғ ёнбағрида ёриқ пайдо бўлган ва у йилдан-йилга кенгая борган; иккинчидан, 1964 йил 1-24 апрель кунлари шу ҳудудга ёққан ёғин миқдори 171 мм га тенг бўлиб, ойлик меъёр (50 мм) га нисбатан 3,4 марта кўп бўлган; учинчидан, 24 апрель куни, қулаш юз бермасдан 15 минут олдин, Самарқанд сейсмик станцияси 4 баллик зилзилани қайд этган 202 . Зарафшон дарёсида минимал оқим миқдорлари ҳам кузатилиш муддатлари, такрорланишига кўра, ўзига хос хусусиятларга эга. Дарёда ўлчанган ўртача ойлик минимал сув сарфи 26,9 м 3 /сек га (март, 1945 й.), энг кичик, яъни ўртача кунлик минимал сув сарфи эса (1928 йил, 31/1 да) 24,0 м 3 /сек га тенг бўлган. Шунингдек, гидрологик маълумотномаларда келтирилишича, Зарафшон дарёсида худди шу миқдордаги сув сарфлари 1945 йил 6-9 март кунлари ҳам қайд этилган 133 . Юқорида бир неча марта эслатиб ўтилганидек, Дупули сув ўлчаш постидан қуйида Зарафшонга, чап томондан Мағиёндарё келиб қўшилади. Ушбу дарё оқими унинг Зарафшонга қуйилишидан 1,0 км юқорида, Сужина қишлоғи яқинидаги гидрологик постда ҳисобга олинади 56 . Мазкур гидропостдан қуйида Мағиёндарёга, мавсумий оқадиган жуда кичик сойларни эътиборга олмаганда, ҳисобга олишга арзигулик ирмоқлар қуйилмайди. Шу туфайли, Зарафшон дарёси ҳавзасининг тоғли қисмида шаклланадиган сув ресурсларини баҳолашда Дупули ва Сужина гидрологик постлари маълумотларидан фойдаланишнинг ўзи етарли деб ҳисоблаймиз. Халқ хўжалигининг сувдан фойдаланадиган ёки уни истеъмол қиладиган 240 барча тармоқларининг барқарор фаолиятини йўлга қўйишда ёки сув иншоотларини лойиҳалаш ҳамда уларни эксплуатация қилишда, дарёларнинг турли таъминланишдаги оқим миқдорларига катта эҳтиёж сезилади. Шу ҳолатни назарда тутиб, Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида жойлашган дарёларнинг турли таъминланишдаги ўртача йиллик сув сарфлари ҳисобланди (13.1-жадвал). 13.1-жадвал Зарафшон ҳавзаси тоғли қисми дарёларининг турли таъминланишдаги ўртача йиллик сув сарфлари, м 3 /сек Дарё – кузатиш жойи Турли таъминланишдаги сув сарфлари, % 5 10 25 50 75 90 95 Зарафшон – Дупули к. 191 182 170 154 142 131 124 Мағиёндарё – Сужина қ. 12,2 11,2 9,60 7,72 6,13 4,64 3,98 Сув ресурсларини баҳолаш борасида юқорида баён этилган фикрларни ҳисобга олиб, Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида ҳосил бўладиган оқим миқдорларининг ўртача кўп йиллик кўрсаткичлари (Q, W, M, h) ҳисобланди. Ушбу ҳисоблашлар Зарафшон ва Мағиёндарёга тегишли бўлган гидрологик постлар маълумотлари асосида бажарилди (13.2-жадвал). 13.2-жадвал Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида ҳосил бўладиган ўртача кўп йиллик оқим миқдорлари Дарё – кузатиш жойи Кузатиш йиллари F, км 2 H, м Q, м 3 /с W, 10 9 м 3 M, л/с км 2 h, мм Зарафшон– Дупули к. 1914-2000 10200 3100 155 4,889 15,2 479 Мағиёндарё– Сужина қ. 1914-1920, 1923-2000 1110 2660 7,95 0,251 7,2 226 Йиғинди оқим кўрсаткичлари 163 5,14 14,4 454 Изоҳ: Q – ўртача кўп йиллик сув сарфи; W – оқим ҳажми; M – оқим модули; h – оқим қатлами. Ҳисоблашлар натижаларига кўра, Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида ҳосил бўладиган ўртача кўп йиллик сув сарфларининг йиғинди миқдори 163 241 м 3 /с га, ўртача кўп йиллик оқим ҳажми эса 5,140 10 9 м 3 га тенгдир. Оқим миқдорлари ушбу кўрсаткичларининг 95,1 фоизи Зарафшон (Дупули) дарёси ҳиссасига тўғри келса, қолган 4,9 фоизи Мағиёндарёга тегишлидир. Мағиёндарёнинг Сужина қишлоғи яқинидаги гидрологик пост маълумотлари асосида ҳисобланган ўртача кўп йиллик оқим модули ва оқим қатламининг миқдорий қийматлари Зарафшон дарёси учун аниқланган қийматлардан 2,1 марта кичикдир. Демак, Зарафшон дарёси абсолют қийматларда ифодаланган сувлилик даражаси бўйича Мағиёндарёдан қарийб 20 марта катта бўлса, нисбий қийматлардаги сувлилиги бўйича эса атиги 2,1 марта каттадир. Трансчегаравий ҳисобланган Зарафшон дарёси сув ресурсларининг давлатлараро ҳамда республикамиз миқёсида эса вилоятлараро тақсимотини ташкил этишда дарё ҳавзасининг тоғли қисмида шаклланадиган оқимининг юқорида аниқланган миқдорий кўрсаткичларини ҳисобга олиш лозим. Бу ҳолат Зарафшон ҳавзаси сув ресурсларидан янада самарали фойдаланишни ташкил этишда катта имкониятлар яратади. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling