Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Дарёлар сув ресурсларининг сарфланиши
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
13.1.2. Дарёлар сув ресурсларининг сарфланиши
Дарёлар сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш учун дарёлар сувининг қайси йўллар билан сарфланишини билиш зарур. Маълумки, барча турдаги сув ресурслари, шу жумладан, дарёлар сув ресурслари ҳам икки хил кўринишда сарфланади. Уларнинг биринчиси табиий омиллар таъсирида, табиий шароитда кузатилса, иккинчиси эса инсон хўжалик фаолияти, яъни антропоген омиллар таъсирида рўй беради. Дарёлар сув ресурсларининг табиий сарфланиши қуйидаги кўринишларда намоён бўлади: дарёлар ўзани тубига шимилиш, уларнинг сув юзаларидан буғланиш, дарё ўзани ва унинг соҳилидаги ўсимликлар танасидан транспирация йўли билан буғланиш, дарёда тўлинсув ва тошқин даврларида маълум миқдордаги сувнинг қайирда қолиши ва ҳоказолар. Россиянинг Давлат Гидрология институти маълумотларига кўра, ўтган XX асрнинг 70йилларида дарё оқимининг табиий сарфланиши Сирдарё ва Амударё ҳавзаларида, мос равишда, йилига ўртача 1,7 ва 3,3 км 3 ни ташкил этган. Табиий сарфланиш миқдори дарёнинг сувлилигига боғлиқ, яъни дарёда сув қанча кўп бўлса, сарфланиш ҳам шунча катта бўлади. Дарёлар сув ресурсларининг инсоннинг хўжалик фаолияти, яъни антропоген омиллар таъсирида сарфланиши уларнинг ирригация, саноат тармоқлари, ичимлик сув таъминоти, маишийкоммунал ва рекреация мақсадларида ишлатилиши билан боғлиқ. Сув ресурсларининг антропоген омиллар таъсирида сарфланиши масалалари яхши ўрганилмаган. Афсуски, ушбу муаммо устида олиб борилаётган тадқиқотлар ҳозирги кунда ҳам талаб даражасида эмас. Мамлакатимиз шароитида дарёлар сув ресурсларининг 90 фоиздан ортиқроғи ирригация мақсадларида сарфланади. Бу сарфланиш экин 232 майдонлари, сув омборлари, суғориш каналлари, коллекторзовурлар юзасидан бўладиган буғланишдан, янги ўзлаштирилган ерларда, янги қурилган сув омборларида, коллекторзовурларда сувнинг аккумуляцияси – тўпланишидан, табиий ботиқларда қайтарма сувларнинг йиғилишидан ва ҳоказолардан иборат бўлади. Буғланиш ҳисобига бўладиган сарфланишнинг барча турлари доимий жараёндир. Ҳисоблашларнинг кўрсатишича буғланишнинг энг катта миқдори экин майдонларидан бўладиган ялпи буғланишга тўғри келади. Кузатиш маълумотларига кўра буғланишнинг бу тури умумий йўқотилган қийматга нисбатан Сирдарё ҳавзасида 4663 фоиз оралиғида, Амударё ҳавзасида эса 3036 фоиз атрофидадир 156 . Суғоришнинг илғор усуллари, жумладан, томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш, жўякларга маълум миқдорда сув бериш кабиларни қўллаш йўли билан бу йўналишда ижобий натижаларга эришиш мумкин. йирик суғориладиган массивларни ихоталаш ҳам экин майдонларидан бўладиган самарасиз буғланишни камайтиради. Мамлакатимизда сув омборлари юзасидан бўладиган буғланиш миқдори ҳам анча катта қийматларга эга. Бу миқдор сув омборининг сув юзаси майдонига, чуқурлигига ва жойлашиш ўрнига боғлиқдир. Масалан, Зарафшон ҳавзасидаги Каттақўрғон сув омбори юзасидан бўладиган йиллик буғланиш миқдори 41 10 6 м 3 ни, Туямўйин сув омборидан эса 1 10 9 м 3 ни ташкил этади 130 . Демак, Туямўйин сув омборидан Каттақўрғон сув омборига нисбатан 24,4 марта кўп миқдорда сув буғланади. Лекин, Туямўйин сув омборининг сув юзаси майдони (790 км 2 ) Каттақўрғон сув омборининг сув юзаси майдони (79,5 км 2 ) га нисбатан бор-йўғи 10 марта атрофида каттадир. Кўриниб турибдики, Туямўйин сув омборидан жадал суръатлардаги буғланиш унинг жойлашган ўрни билан боғлиқдир. Маълум миқдордаги сув ресурслари суғориш каналлари юзасидан буғланишга сарфланади. В.А. Духовний ва С.Л. Миркин маълумотларига кўра, каналлар юзасидан бўладиган буғланиш ирригация мақсадларида 233 олинадиган умумий сув миқдорига нисбатан 1 фоиздан ортмайди. Лекин, йирик каналларда унинг қиймати сезиларли даражада ортади. Масалан, П.М. Лурьенинг кузатишича, Қорақум каналида буғланишнинг бу тури умумий олинадиган сувга нисбатан 2,9 фоизни ташкил этади 149 . Суғоришга олинган дарёлар сув ресурсларининг жуда катта қисми яна дарёларнинг ўзига ёки коллекторзовурлар сувларига қўшилиб, табиий ботиқларга оқизилиши туфайли йўқотилмоқда. Масалан, Айдар-Арнасой кўллар тизими 1969 йилда Сирдарёда ҳосил бўлган тошқин сувларининг бир қисмини (20 км 3 га яқин) шу жойдаги табиий ботиқликка оқизилиши натижасида пайдо бўлди. Ҳозирги кунда Арнасойдаги сув ҳажми 40 км 3 дан ортиқ бўлиб, ҳар йили унга 2 км 3 дан кўпроқ ҳажмдаги коллекторзовурлар сувлари ҳамда шу миқдорга яқин Сирдарё суви келиб қўшилмоқда. Дарёлар сув ресурсларининг бир қисми сув омборларини тўлдиришга сарф бўлади. Таъкидлаш лозимки, сув омборларининг фойдали ҳажмини тўлдиришга бўладиган сарф вақтинчали бўлса, фойдасиз (ўлик) ҳажмини тўлдиришга кетган сувдан фойдаланишда эса бундай имконият мавжуд эмас. Масалан, 60йилларнинг иккинчи ярмида Сирдарё ҳавзасида янги қурилган сув омборларини тўлдириш учун йилига 1 км 3 сув сарфланган бўлса, 70йилларнинг охирида унинг қиймати 2,45 км 3 га етди ёки умумий йўқотилган сувга нисбатан 3,5 фоиздан 7,4 фоизга ортди. Бундай сарфланиш биринчи ҳолда Чордара сув омбори ҳисобига бўлса, иккинчисида эса Андижон, Тўхтағул сув омборлари туфайли бўлди. Норак, Тўдакўл, Толимаржон ва бошқа сув омборларини тўлдириш учун Амударё ҳавзасида сарфланган сув миқдори йилига 1,5 км 3 ни ёки умумий йўқотилган сувга нисбатан 2,9 фоизни ташкил этди. Кейинги йилларда йирик сув омборлари қурилиши натижасида, сарфланишнинг бу тури янада ортди 149, 156 . Дарёлар сув ресурсларининг юқорида келтирилган сарфланиш турларидан ташқари, уларни ҳисобга олиш имкони бўлмаган кўринишлари ҳам мавжуд. Уларга каналлар атрофида ер ости сувлари линзаларининг ҳосил бўлиши, каналлар трассаси бўйлаб ўзаннинг бузилиши ва фильтрация натижасидаги 234 сизот сувлардан тўйинадиган кўллар вужудга келиши каби жараёнлар киради. Е.Н. Минаеванинг аниқлашича, Қорақум каналида, уни 20 йил эксплуатация қилиш давомида, 21,7 км 3 ҳажмдаги сув ер ости сувлари линзаси ҳосил бўлишига сарф бўлган. Худди шу кўринишдаги сарфланиш АмуБухоро канали зонасида 2,4 км 3 ни ташкил этган. Дарёлар сув ресурсларининг сарфланиши ҳақида юқорида баён этилган фикрлар улардан самарали фойдаланишни ташкил этишнинг улкан резервлари мавжуд эканлигидан далолат беради. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling