Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Дарёлар сув ресурсларини муҳофаза қилиш
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
13.1.3. Дарёлар сув ресурсларини муҳофаза қилиш Дарёлар сув ресурсларини муҳофаза қилиш икки йўналишда олиб борилади. Биринчиси, сув ресурсларини миқдорий жиҳатдан камайишдан сақлаш бўлса, иккинчиси эса уларнинг ифлосланиши ва минераллашув даражаси ортиб кетишининг олдини олишдир. Ҳозирги кунда мамлакатимиз шароитида ҳар икки йўналиш ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Республикамизда сув ресурслари чекланган бўлишига қарамасдан, айрим ҳолатларда, масалан, дарёларда кўп сувли йилларда, улардан тежамли фойдаланишга етарли даражада эътибор берилмаяпти. Натижада, суғоришга ёки бошқа мақсадларда олинган сувнинг катта қисми бекорга исроф бўлмоқда. Деярли барча истеъмолчилар доимий равишда меъёрдан кўп сув олишга ҳаракат қиладилар. Бу эса экин майдонларида ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишига, ерларнинг қайта шўрланишига олиб келмоқда. Ўз навбатида шўрни ювиш учун яна катта миқдорда сув сарфланиб, унинг оқибатида суғориладиган ерларда ҳосил бўладиган қайтарма сувлар миқдори ҳам ортмоқда. Шундан кўриниб турибдики, суғоришда сувни те- жашнинг катта имкониятлари мавжуд. Бунга, аввало, каналлар ўзанини бетонлаш, новлардан фойдаланиш йўли билан суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш ҳамда, юқорида айтилганидек, суғоришнинг замонавий усулларини қўллаш йўли билан эришиш мумкин. Сув ресурсларини миқдорий камайишдан сақлашнинг резервларидан яна бири – суғоришда оқова ҳамда қайтарма сувлардан унумли фойдаланишдир. 235 Ресрубликамизда бундай сувлар асосан экин майдонларидан, саноат корхоналаридан ва йирик шаҳарлар ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларининг маишийкоммунал тармоқларидан қайтган сувлардан ташкил топган бўлади. Мазкур монографиянинг 5-бобида, Зарафшон воҳасидаги вилоятларда шаклланадиган коллектор-зовур сувлари ҳажмининг 2007–2011 йиллар давомида ўзгариши ҳақида келтирилган маълумотлар фикримизнинг ёрқин далилидир (5.14-жадвал). Унда қайд этилишича, воҳада ҳар йили, ўртача, 3,5- 4 км 3 ҳажмдаги қайтарма сувлар коллектор-зовурларда тўпланади. Афсуски, бу сувларнинг жуда катта қисми табиий ботиқларга оқизилади. Мазкур мисоллар Зарафшон ҳавзасида дарё сувларини миқдорий камайишдан Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling