Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Изоҳ: Q i – гидрологик постларда ҳисоб даври учун аниқланган ўртача кўп йиллик сув сарфлари; К i – сув сарфларининг нисбатлари. 224 Ушбу усул, Зарафшон дарёси мисолида, Ф.Я. Артикова ва унинг ҳаммуалифлари томонидан илк бор қўлланилган 27, 200 . Дарёлар оқими миқдорига антропоген омилларнинг таъсирини баҳолашда бу усул бошқаларига нисбатан объектив бўлиб, мазкур тадқиқотда унга янада аниқлик киритилди ва уни амалиётда қўллаш жараёни такомиллаштирилди. Жумладан, иккинчи усулни амалиётда қўллашда, дастлаб, ҳисоб гидрологик постлари маълумотлари асосида дарё оқимининг ҳосил бўлиши табиий шароитга яқин бўлган давр учун ўртача кўп йиллик сув сарфлари (Q i ) ва уларнинг нисбатлари (К i ) аниқланди. Кейинги босқичда Зарафшон дарёси узунлиги бўйича оқим миқдорларининг турли ҳисоб даврларидаги ўзгаришлари абсолют ва нисбий қийматларда баҳоланди. Шу мақсадда дарё узунлиги бўйича жойлашган гидрологик постларда турли ҳисоб даврларида кузатилган ўртача кўп йиллик сув сарфлари (Q к ) аниқланди (12.8-жадвал). 12.8-жадвал Зарафшон дарёси узунлиги бўйича оқим миқдорларининг турли ҳисоб даврларидаги ўзгаришлари Ҳисоб даврлари (йиллар) Гидрологик постлар Q к , м 3 /с Q т , м 3 /с Q м 3 /с % 1958-1978 Дупули+Сужина 162 162 0,0 0,0 Зиёвиддин 77,6 100,4 22,8 22,7 Ҳазора 67,0 87,5 20,5 23,4 1979-1996 Дупули+Сужина 160 160 0,0 0,0 Зиёвиддин 53,8 99,2 45,4 45,8 Ҳазора 29,8 86,4 56,6 65,5 1997-2009 Дупули+Сужина 175 175 0,0 0,0 Зиёвиддин 51,0 108,5 57,5 53,0 Ҳазора 11,5 94,5 83,0 87,8 Изоҳ: жадвалдаги барча белгилашлар матнда келтирилган. Шундан сўнг, ҳар бир гидрологик постда табиий шароит ўзгармаган деб қабул қилинган ҳолат учун сув сарфлари қуйидаги ифода ёрдамида тикланди: Q т = Q д K i , бу ерда: Q т – ҳар бир ҳисоб даври ва гидрологик постлар учун тикланган ўртача кўп йиллик сув сарфлари; Q д – Дупули гидрологик постида ҳисоб 225 даврида амалда кузатилган ўртача кўп йиллик сув сарфлари; K i – табиий шароитга яқин бўлган даврдаги, яъни биринчи ҳисоб давридаги ўртача кўп йиллик сув сарфларининг нисбатлари. Зарафшон дарёси узунлиги бўйича жойлашган гидрологик постларда оқим миқдорларининг турли ҳисоб даврларидаги ўзгаришлари қуйидаги ифода билан ҳисобланди: Q = Q т – Q к , бу ерда: Q – турли ҳисоб даврларида оқим миқдорининг ўзгариши, м 3 /с ёки фоизларда; Q к – гидрологик постларда амалда кузатилган ўртача кўп йиллик сув сарфлари (12.8-жадвал). Мазкур усулда ҳам Зарафшон дарёси оқимининг энг катта миқдордаги камайишлари унинг қуйи қисмида жойлашган Ҳазора гидрологик постида қайд этилди. Дарё оқимининг ушбу постдаги миқдорий камайишлари иккинчи ҳисоб даврида 20,5 м 3 /с ни ёки нисбий қийматларда 23,4% ни, учинчи ҳисоб даврида 56,6 м 3 /с ни ёки 65,5% ни ва тўртинчи ҳисоб даврида энг катта қийматларда, яъни 83 м 3 /с ёки 87,8% ни ташкил этди. Зарафшон дарёси узунлиги бўйича оқим миқдорларининг турли ҳисоб даврларидаги ўзгаришларини аниқлашда қўлланилган ҳар икки ҳисоблаш усулининг натижалари ўзаро солиштирилди (12.9-жадвал). 12.9-жадвал Зарафшон дарёси узунлиги бўйича оқим миқдорлари ўзгаришларини аниқлаш усуллари натижаларини солиштириш Ҳисоб йиллари Гидрологик постлар 1–усул 2–усул Q, м 3 /с Q, % Q, м 3 /с Q, % 1958-1978 Дупули+Сужина 3,0 1,9 0,0 0,0 Зиёвиддин 21,6 21,8 22,8 22,7 Ҳазора 19.1 22,2 20,5 23,4 1979-1996 Дупули+Сужина 1,6 1,0 0,0 0,0 Зиёвиддин 45,4 45,8 45,4 45,8 Ҳазора 56,3 65,4 56,6 65,5 1997-2009 Дупули+Сужина 15,0 9,4 0,0 0,0 Зиёвиддин 48,2 48,6 57,5 53,0 Ҳазора 74,6 86,6 83,0 87,8 226 Ҳисоблашларнинг 2-усулида Зарафшон дарёсининг Дупули ва Сужина гидрологик постларида ўлчанган йиғинди сув сарфларининг фарқлари барча ҳисоб даврларида “0” га тенг бўлди. Чунки, ушбу усулда дарёнинг юқори оқимида жойлашган Дупули ҳамда Сужина гидрологик постлари табиий ҳолатга яқин шароитда шаклланган оқимни ҳисобга олади, деб қабул қилинди. Аниқроқ қилиб айтганда, ҳисоблашларда ҳар бир давр учун аниқланган ўртача сув сарфларидан фойдаланилди. Натижаларни солиштиришдан маълум бўлдики, ҳар икки усулнинг фарқи сув сарфларининг нисбий қийматларидан кўра, уларнинг абсолют ўлчам бирликларида ифодаланган қийматларида яққол кўзга ташланади. Лекин, қайд этиш лозимки, Зарафшон дарёсида оқим миқдорларининг дарё узунлиги ва тегишли ҳисоб даврларидаги ўзгаришларининг иккинчи усулда ҳисобланган қийматлари биринчи усулдагига нисбатан аниқ бўлиб, улар ҳақиқий вазиятни акс эттиради. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling