Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Оқим миқдорининг дарё узунлиги бўйича ўзгариши


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   100
Bog'liq
pdf

 
12.2. Оқим миқдорининг дарё узунлиги бўйича ўзгариши 
 
Зарафшон дарёси оқимидан фойдаланиш, юқорида қайд этилганидек, 
жуда қадим замонларга бориб тақалади. Лекин, дарё сув ресурсларидан 
жадал суръатларда ва кенг миқёсда фойдаланиш XX асрнинг 2-ярмидан 
сезиларли даражада кучая бошлади. Бунинг сабаби шу даврда дарёнинг ўрта 
ва қуйи оқимларида ҳамда унинг сувидан фойдаланадиган қўшни Қашқадарё 
ва Сангзор дарёлари ҳавзаларида суғориладиган ерлар майдонининг кескин 
кенгайтирилиши, Самарқанд, Навоий каби йирик шаҳарларда саноат 
корхоналари сонининг ортиб бориши ва, умуман, дарё ҳавзаси эгаллаган 
ҳудудда аҳоли сонининг ўсиб бориши билан боғлиқдир. Ушбу омиллар 
таъсири натижасида Зарафшон воҳасида дарё суви унинг қуйи оқими томон 
ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан ўта салбий томонга ўзгара борди. Бу жараён 
ҳозирги кунда янада жадаллашмоқда 

47, 128, 156, 178, 179

.
Ушбу кичик бўлимда, юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, 
Зарафшон дарёси оқимининг унинг узунлиги ва турли ҳисоб даврлари 
давомида ўзгаришларини миқдорий баҳолаш асосий вазифа қилиб қўйилди. 
Ушбу вазифани бажаришда энг муҳим манба сифатида Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати 
маркази – Ўзгидромет томонидан Зарафшон дарёсида жойлашган сув ўлчаш 


211 
постларида амалга оширилган стандарт гидрометеорологик кузатиш 
маълумотларидан фойдаландик.
Дастлабки ҳисоблашлар Зарафшон дарёси оқимининг икки беш йиллик 
ҳисоб даврлари, яъни 1971-1975 йиллар ҳамда 1998-2002 йиллар оралиғидаги 
ўзгаришларини баҳолаш мақсадида бажарилди. Уларни, яъни ҳисоб 
даврларини танлашда шу йиллар давомида Зарафшон дарёсида оқим 
миқдорининг йиллараро ўзгариши, дарё оқимига инсон омили таъсирининг 
кучайиши каби ҳолатлар асос қилиб олинди. 
Биринчи ҳисоб даври, яъни 1971-1975 йиллар давомида Зарафшон 
дарёси оқимининг дарё узунлиги бўйича ва йиллараро ўзгариши олдинги 
тадқиқотларимизда батафсил ёритилган 

200

. Шу туфайли, қуйида асосий 
эътибор иккинчи ҳисоб даври, яъни 1998-2002 йиллар бўйича олинган 
натижалар таҳлилига қаратилади. Шу мақсадда иккинчи ҳисоб даври учун 
Зарафшон дарёси узунлиги бўйича жойлашган гидрологик постлар 
маълумотлари асосида йиллик оқим ҳажмлари ҳисобланди (12.1-жадвал). 
12.1-жадвал 
Зарафшон дарёси йиллик оқим ҳажмларининг унинг узунлиги
бўйича ва йиллараро ўзгариши (10
9

м
3
/фоиз) 
Йиллар 
Гидрологик кузатиш постлари
Равотхўжа
Зиёвиддин 
Навоий 
Ҳазора 
1998 
2,65/100 
2,84/107,2 
2,57/97,0 
1,39/52,5 
1999 
1,57/100 
1,32/84,1 
1,11/70,7 
0,60/38,2 
2000 
1,56/100 
0,85/54,5 
0,51/32,7 
0,55/35,3 
2001 
1,58/100 
0,90/57,0 
0,36/22,8 
0,60/38,0 
2002 
2,41/100 
1,55/64,3 
1,32/54,8 
0,66/27,4 
Зарафшон дарёсида, жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 1998 
йил кўп сувли, 2000 йил эса кам сувли бўлган. Бу ҳолат дарё узунлиги бўйича 
жойлашган барча гидрологик постларда ўз аксини топган. Шу билан бирга, 
1998 йилни ҳисобга олмаганда, қолган барча йилларда оқим ҳажми дарё 
узунлиги бўйича сезиларли даражада камая борган. Ушбу камайиш миқдори 
кўп сувли 1998 йилда катта қийматларда акс этмайди, лекин, кам сувли 


212 
ҳисобланган 1999-2001 йилларда анча сезиларлидир. Масалан, 2000 йилда 
Равотхўжа тўғонида қайд этилган оқим ҳажмининг атиги 33-35% атрофидаги 
миқдори Навоий ва Ҳазора гидрологик постларигача етиб келган (12.1-расм).
12.1-расм. Зарафшон дарёси оқим ҳажмларининг дарё узунлиги 
бўйича ўзгариши (10
9
м
3

Диаграммадан кўриниб турибдики, Зарафшон дарёси узунлиги бўйича 
жойлашган гидрологик постларда ўлчанган оқим ҳажмларининг миқдор
жиҳатдан ўзгаришлари кўп сувли 1998 йилда кам сувли ҳисобланган 2000 
йилга нисбатан анча кичик қийматларда кузатилган. Дарёнинг турли ҳисоб 
йиллари учун аниқланган оқим миқдорларининг нисбий қийматлардаги 
ўзгаришлари, юқоридаги жадвалда келтирилганидек, Ҳазора гидрологик 
постида 27,4

52,5 фоиз оралиқларда рўй беради.
Ишнинг кейинги босқичида ҳар икки ҳисоб даври учун олинган 
қийматлар ўзаро солиштириб кўрилди. Иккинчи ҳисоб даврида Зарафшон 
дарёси оқими миқдори дарё узунлиги бўйича жойлашган барча гидрологик 
постларда сезиларли даражада камайган. Бу камайиш миқдори, айниқса, 
Равотхўжа тўғонида анча катта қийматларда қайд этилган. Шунингдек, 
Зиёвуддин гидрологик постида оқим ҳажмлари фарқи 0,48 млрд. м
3
ни 
ташкил этса, Ҳазора қишлоғи яқинида эса бу фарқ 53,9% ни ёки 0,89 млрд. м
3


213 
ни ташкил этади (12.2-жадвал). 
12.2-жадвал 
Зарафшон оқими миқдорининг турли ҳисоб
даврларидаги ўзгаришлари (10
9
м
3
/фоиз) 
Ҳисоб даври 
(йиллар) 
Гидрологик кузатиш постлари 
Равотхўжа 
Зиёвиддин 
Навоий 
Ҳазора 
1971-1975 
4,75/100 
1,97/100 
1,51/100 
1,65/100 
1998-2002 
1,95/41,05 
1,49/75,6 
1,17/77,5 
0,76/46,1 
Фарқи 
2,80/58,94 
0,48/23,4 
0,34/22,5 
0,89/53,9 
Юкоридаги жадвал маълумотларига асосланган ҳолда, Зарафшон дарёси 
оқими ҳажмининг турли ҳисоб даврларида дарё узунлиги бўйича ўзгариши 
масалалари ҳам кўриб чиқилди. Дарё оқими ҳажмининг унинг узунлиги 
бўйича биринчи ҳисоб давридаги кескин камайиши Равотхўжа ва Зиёвиддин 
гидрологик постлари оралиғига тўғри келади. Масалан, ушбу ҳисоб даврида 
Равотхўжа гидропостида ўлчанган оқим ҳажмининг атиги 41,5 фоизи 
Зиёвиддингача етиб келган (12.3-жадвал). 
12.3-жадвал. 
Зарафшон оқими ҳажмининг турли ҳисоб даврларида
дарё узунлиги бўйича ўзгариши (10
9
м
3
/фоиз) 
Ҳисоб даври 
(йиллар)
Гидрологик кузатиш постлари 
Равотхўжа 
Зиёвиддин 
Навоий 
Ҳазора 
1971-1975 
4,75/100 
1,97/41,5 
1,51/31,8 
1,65/34,7 
1998-2002 
1,95/100 
1,49/76,4 
1,17/60,0 
0,76/38,9 
 
Ҳозирги кунда Зарафшон воҳасида, айниқса, дарёнинг қуйи оқимида 
юзага келган экологик вазиятнинг асосий сабаблари юқорида келтирилган 
рақамлар билан чамбарчас боғлиқдир. Воҳада вужудга келган ушбу салбий 
вазиятни бартараф этиш учун мамлакатимиз ҳукумати томонидан бир қатор 
сув хўжалиги тадбирлари амалга оширилди. Жумладан, воҳанинг Бухоро ва 
Навоий вилоятларига Амударёдан жуда катта миқдорда сув келтирилди. 
Лекин, шунга қарамасдан, вазият йилдан-йилга тиғизлашиб бормоқда. Шу 
туфайли, келгуси тадқиқотларда асосий эътибор ана шу муаммоларининг туб 
сабабларини ўрганишга ва ечимини топишга қаратилмоғи лозим.


214 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling