Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Зарафшон ҳавзаси юқори қисми дарёлари


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   100
Bog'liq
pdf

 
11.1. Зарафшон ҳавзаси юқори қисми дарёлари 
оқимининг йиллараро тебраниши 
Дарёлар оқимининг йиллараро тебранишларини ўрганиш муҳим илмий 
ва амалий аҳамиятга эга. Мазкур йўналишдаги тадқиқотларнинг илмий 
аҳамияти шундаки, улар дарёлар йиллик оқими тебранишларининг умумий 
қонуниятларини очиб беришга замин яратади. Бундай тадқиқотларнинг 
амалий аҳамияти эса дарёлар оқимини, улардан самарали фойдаланиш 
мақсадида, миқдорий баҳолаш билан боғлиқ бўлган гидрологик ҳисоблашлар 
усулларини янада такомиллаштиришга имкон беришида акс этади 

70

.


182 
Ушбу масалани Зарафшон ҳавзасининг юқори қисмидаги, аниқроғи 
доимий қорликлар ва музликлардан тўйинадиган дарёлар мисолида 
ўрганишдан бошлаймиз. Шу мақсадда Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқлари 
ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро тебранишлари базавий давр, 
яъни 1961-1990 йиллар оралиғи учун таҳлил қилинди (11.1-расм).
11.1-расм. Зарафшон ва унинг ирмоқлари ўртача йиллик
сув сарфларининг йиллараро тебраниши 
Зарафшон ҳавзасининг юқори қисмидаги дарёларда фаолият кўрсатган 
гидрологик постлар маълумотлари асосида чизилган графикдан кўриниб 
турибдики, уларда ўлчанган ўртача йиллик сув сарфларининг тебранишлари 
экстремал сувли йилларнинг деярли барчасида ўзаро мос келади. Бу ҳолат 
Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқларида кўп сувли ҳисобланган 1964, 1969, 
1973, 1988 йилларда ёки кам сувли бўлган 1962, 1967, 1971, 1982, 1986 
йилларда яққол кўзга ташланади.
11.2. Зарафшон ҳавзаси Ўзбекистон қисми дарёлари 
оқимининг йиллараро тебраниши 
 
Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон қисмида шаклланадиган дарёлар ва 
сойлар оқимининг йиллараро тебраниши масалалари шу ҳудуддаги 


183 
гидрометрик нуқтаи назардан нисбатан яхши ўрганилган дарёлар мисолида 
кўриб чиқилди. Шу мақсадда ҳар бир дарё ва сойлар учун 50 йиллик, яъни 
1961-2010 йиллар оралиғидаги кузатиш маълумотлари таҳлил қилинди. 
Ушбу таҳлиллар натижасида ҳудуддаги 8 та дарё ва сойлар танлаб олинди. 
Мазкур дарёларда ўлчанган сув сарфларидаги айрим узилишлар аналог, яъни 
ўхшаш дарёлар ёрдамида тикланди. Шу тарзда бир хил ҳисоб даврига 
келтирилган ўртача йиллик сув сафрларининг йиллараро тебранишлари 
ўрганилди ва таҳлил қилинди (11.2-расм).
Ургутсой – Ургут ш. 
Омонқўтонсой – Омонқўтон қ

11.2- расм. Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг
йиллараро тебраниши. 
Ўрганилаётган дарёлар ва сойлар ўртача йиллик сув сарфларининг тренд 
тенгламалари тузилди, тренд йўналишларининг аниқлиги баҳоланди. 
Масалан, графикда (11.2-расм), кўриниб турганидек, Ургутсойда (Ургут ш.) 
1961 йилдан 2010 йилгача бўлган оралиқда ўртача йиллик сув сарфларининг 
тебраниши жуда нотекс бўлган. Шу давр ичида энг катта ўратча йиллик сув 
сарфи 1969 йилда кузатилган бўлиб, унинг миқдори 1,34 м
3
/с га тенг бўлган. 


184 
Кейинги 1970 йилдан бошлаб, дарёда сув сарфи йилдан-йилга камайиб 
борган. Энг кичик ўртача йиллик сув сарфи 0,031 м
3
/с га тенг бўлиб, бу 
миқдор ўта кам сувли бўлган 1975 йилда кузатилган. Ҳисоб даврида 
Ургутсойда ўртача кўп йиллик сув сарфи 0,39 м
3
/с га тенг бўлиб, бу қиймат 
1988 йилга яқин келади. Тренд чизиғидан кўриниб турубдики, дарёда ўртача 
йиллик сув сарфлари миқдори аста секинлик билан камайиб борган.
Омонқўтонсойда эса, юқоридагининг аксича, тренд чизиғи кўтарилиб 
боради. Мазкур дарёда ўртача йиллик сув сарфининг энг катта қиймати, яъни 
1,97 м
3
/с миқдордаги сув сарфи 1993 йилда кузатилган бўлса, унинг энг 
кичик қиймати (0,18 м
3
/с) 1986 йилда қайд этилган. Дарёда ўртача кўп 
йиллик миқдорга яқин бўлган ўртача йиллик сув сарфи (0,94 м
3
/с) 1978 йилга 
мос келади (11.2-расм).
Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон ҳудудида шаклланадиган дарёлари ва 
сойлари ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро тебранишлари 
таҳлилидан кўринадики, дарёлар йиллик оқимининг ўзгаришлари вақт 
бўйича нотекс характерга эга. Барча дарёлар ва сойларда ўртача йиллик сув 
сарфларининг энг катта миқдорлари, асосан, 1969 йилга тўғри келади. 
Масалан, бу миқдор шу йилда Сазағонсойда 0,83 м
3
/с, Тўсинсойда 7,9 м
3
/с, 
Оқтепасойда 1,48 м
3
/с, Қорағачсойда 1,10 м
3
/с ва Бегларсойда 2,25 м
3
/с га 
тенг бўлган. Кўксаройсойда эса, бошқа сойлардан бирмунча фарқ қилиб, 
максимал ўртача йиллик сув сарфи 1982 йилда кузатилган ва унинг миқдори 
1,49 м
3
/с га тенг бўлган 

200, 220

.
Ўрганилган дарёлар ва сойларда ўртача йиллик сув сарфларининг энг 
кичик миқдорлари турли йилларда ва турли қийматларда қайд этилган. 
Масалан, энг кичик ўртача йиллик сув сарфлари Сазағансойда 0,33 м
3
/с (1989 
йил), Тўсинсойда 0,45 м
3
/с (2009 йил), Оқтепасой 0,31 м
3
/с (1980 йил), 
Қорағачсой 0,31 м
3
/с (1987 йил), Кўксаройсойда 0,60 м
3
/с (2005 йил) ва 
Бегларсойда 0,55 м
3
/с (1994 йил) га тенг бўлган. Демак, мазкур йилларда 
юқорида санаб ўтилган дарёларда кам сувли бўлган ва бу ҳолат дарёлар 
сувидан фойдаланувчилар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқарган. 


185 
Қайд этиш лозимки, Ургутсой, Сазағонсой ва Тўсинсойлар ўртача 
йиллик сув сарфларининг йиллараро тебранишлари характерини ўзида 
ифодалайдиган тренд чизиқлари йўналиши манфий бўлиб, йиллар давомида 
пасайиб боради. Шунингдек, Омонқўтонсой, Оқтепасой, Қорағачсой, 
Кўксаройсой ва Бегларсойларда, юқорида санаб ўтилган сойлардан фарқли 
равишда, тренд чизиқлари мусбат, яъни кўтарилиб бориш характерига эга. 
Демак, тренд чизиклари юқоридаги биринчи гуруҳ дарёларда ўртача йиллик 
сув сарфлари миқдори камайиб бораётганлигидан, иккинчи гуруҳ дарёларда 
эса, аксинча, ортиб бораётганлигидан дарак беради (11.3-расм). 
Оқтепасой – Оча қ. 
Бегларсой – Янги Оқчоб қ. 
11.3-расм. Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг
йиллараро тебраниши 
Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро ўзгариш 
қонуниятларини ўрганишда тренд чизиқлари тенгламаларини тузиш ва 
уларни статистик таҳлил қилиш муҳим амалий хулосалар чиқаришга имкон 
беради (11.1-жадвал). 
11.1-жадвал 
Дарёлар ўртача йиллик сув сарфларининг тренд


186 
тенгламалари ва уларнинг аниқлиги 
Т/р 
Дарё – кузатиш жойи 
Тренд тенгламалари
Аниқлиги 

Ургутсой – Ургут ш. 
У = -0,0027х + 0,431 
RІ = 0,0394 

Омонқўтонсой – Омонқўтон қ. У = 0,0166х + 0,5001 
RІ = 0,3138 

Сазағонсой – Сазағон қ. 
У = -0,0004х + 0,3569 RІ = 0,0012 

Тўсинсой – қуйилиши 
У = -0,0021х + 1,5327 RІ = 0,0005 

Оқтепасой – Оча қ. 
У = 0,0008х + 0,2855 
RІ = 0,0026 

Қарағачсой – Мавлон қ. 
У = 0,0058х + 0,131 
RІ = 0,0906 

Кўксаройсой – тоғдан чиқиши У = 0,0031х + 0,263 
RІ = 0,0203 

Бегларсой – Янги Оқчоб қ. 
У = 0,0073х + 0,3946 RІ = 0,0583 
Жадвалда келтирилганидек, ўрганилаётган дарёларнинг 5 тасида тренд 
тенгламалари мусбат бўлса, қолган учтасида манфий белгига эга. Демак, 
ўрганилган 5 та дарёда ўртача йиллик сув сарфлари олинган ҳисоб даврида, 
яъни 1961-2010 йиллар давомида аста-секин ортиб борган бўлса, уларнинг 
қолган 3 тасида, аксинча, йиллик оқим миқдорлари камайиб борган. Келгуси 
тадқиқотларда асосий эътибор ана шу ҳолатларнинг гидрометеорологик 
сабабларини очиб беришга қаратилиши лозим.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling