Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Зарафшон дарёси оқимининг йил
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
9.3. Зарафшон дарёси оқимининг йил
фасллари бўйича тақсимланиши Дарёлар оқимининг йил фасллари бўйича тақсимланишини ўрганиш гидрологияда асосий амалий масалалардан бири ҳисобланади. Чунки, мазкур йўналишдаги изланишлар ва тадқиқотларнинг натижалари халқ хўжалиги турли тармоқларининг сув таъминотида муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. Шу ҳолатни хисобга олиб, қуйида Зарафшон дарёси оқимининг йил фасллари бўйича тақсимланишини кўриб чиқамиз. Барча дарёларда бўлганидек, Зарафшон дарёси оқимининг йил фасллари бўйича тақсимланиши ҳам метеорологик омиллар, жумладан, атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳароратининг таъсири натижасида рўй беради. Зарафшон дарёсининг асосан ёмғир ва қор сувлари ҳисобига тўйинадиган ирмоқларида йиллик оқим миқдорининг катта қисми баҳорда оқиб ўтади. Унинг баланд тоғлардан бошланадиган, доимий қор ва музлик сувлари ҳисобига тўйинадиган ирмоқларида эса ёзги ҳаво ҳароратининг меъёрга нисбатан юқори бўлиши ушбу дарёлар сувининг ёз фаслида кўпайишига сабаб бўлади. Ушбу масалани чуқурроқ ўрганиш мақсадда, Зарафшон дарёсида кузатилган экстремал сувли йиллардаги оқим миқдорларининг йил давомида баҳор (март - май), ёз (июнь - август), куз (сентябрь - ноябрь) ва қиш (декабрь - февраль) фасллари бўйича тақсимланиши ҳисобланди (9.2-жадвал). 9.2-жадвал Зарафшон дарёси оқимининг йил фасллари бўйича тақсимланиши Йиллар W III-V W VI-VIII W IX-XI W XII-II W й 1973, кўп сувли йил 818,7 4271 1023 275,3 6388 12,8 67,0 16,0 4,2 100 1981, ўртача сувли йил 821,7 2915 796,5 304,8 4838 16,9 60,4 16,4 6,3 100 1982, кам сувли йил 621,6 2051,7 666,6 342,1 3682 16,9 55,7 18,1 9,3 100 152 Изоҳ W III-V , W VI-VIII , W IX-XI , W XII-II ва W й – мос равишда баҳорги, ёзги, кузги, қишки ва йиллик оқим ҳажмлари касрнинг суратида оқим ҳажми, 10 6 м 3 да, маҳражида эса унинг қийматлари фоизларда ифодаланган. Ҳисоблашлар натижалари асосида Зарафшон дарёси оқимининг йил фасллари бўйича тақсимланиш диаграммаси тузилди. Ушбу диаграммада акс этганидек, дарё оқимининг 55,7 67,0% қисми ёз фаслида оқиб ўтади. Ёз фасли оқимининг йиллик оқимга қўшган ҳиссалари кўп сувли 1973 йилдан кам сувли 1982 йилга томон камайиб боради (9.2-расм). 9.2-расм. Зарафшон дарёси оқимининг йил фасллари бўйича тақсимланиши Жумладан, кўп сувли 1973 йилда ёзги оқим ҳажми 67% га тенг бўлган бўлса, ўртача сувли 1981 йилда эса унинг қиймати 60,4% ни ташкил этган. Кам сувли 1982 йилда ёз фаслидаги оқим ҳажми бошқа йилларга нисбатан анча камайган ва 55,7% га тенг бўлган. Бунинг сабабини шу йилда Зарафшон дарёсининг сув тўплаш майдонига ёққан атмосфера ёғинлари миқдорининг бошқа йилларга нисбатан камлиги билан изоҳлаш мумкин. Турли фасллардаги оқим ҳажмларининг Зарафшон дарёси йиллик оқимига қўшган ҳиссалари миқдорининг катталиги бўйича кейинги ўринларда куз ва баҳор фасллари туради. Дарё йиллик оқимига қишки оқим миқдорининг қўшган ҳиссалари турли даражадаги сувли йилларда 4,2 9,3% оралиқда ўзгаради (9.2-жадвал). Таъкидлаш лозимки, кўп сувли 1973 йилда қишки оқим миқдорининг Зарафшон дарёсининг йиллик оқимига қўшган 153 ҳиссаси энг кам бўлиб, 4,2% ни ташкил этган бўлса, кам сувли 1982 йилда эса, аксинча, энг катта (9,2%) қийматга тенг бўлган. Юқоридаги рақамларни қўшиб ҳисоблаганда, яъни кўп сувли 1973 йилда баҳор, куз ва қиш фаслларидаги йиғинди оқим ҳажми 33% га тенг бўлган. Ўртача сувли 1981 йилда эса ушбу йиғинди анча катталашиб, 39,6% ни ташкил этган. Қайд этиш лозимки, кам сувли 1982 йилда бу фасллардаги йиғинди оқим ҳажми 44,3% га тенг бўлиб, бошқа йилларга нисбатан янада ортган. Келгуси тадқиқотларда юқорида келтирилган барча рақамларнинг гидрологик таҳлилига алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. 6 Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling