Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Зарафшон дарёси оқимининг йил давомида
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
9.2. Зарафшон дарёси оқимининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиши Мамлакатимизда халқ хўжалиги турли тармоқларида фойдаланиладиган ҳамда экин майдонларини суғоришда ишлатиладиган сувнинг асосий қисми қўшни давлатлар, яъни Қирғизистон ва Тожикистон республикалари ҳудудидан бошланувчи трансчегаравий дарёлар ҳисобига тўғри келади [78]. Бу ҳолат нафақат Ўзбекисон Республикасида, балки региондаги асосий сув истеъмолчиларидан бўлган Туркманистон ва Қозоғистонда ҳам сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг мавжуд тизимини, ҳозирги кун талабларига мос равишда, қайта ташкил этишни тақозо этади. Ушбу йўналишдаги тадбирларни амалга оширишда трансчегаравий дарёлар қаторидаги Зарафшон дарёси оқимининг йил давомида тақсимланиши масалаларини ушбу дарё сувидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида ўрганиш ўта долзарбдир. Мақсадни амалга ошириш учун, дастлаб, Зарафшон дарёсининг йиллик оқим миқдорларини махсус таҳлиллар натижасида аниқланган экстремал сувли йиллардаги ўзгаришларини кўриб чиқамиз. Мазкур йилларда дарёнинг йиллик оқим миқдорлари бир-биридан жуда катта қийматларга фарқ қилади. Жумладан, кам сувли 1982 йилда дарёнинг оқим миқдори 3682 10 6 м 3 га, кўп сувли 1973 йилда эса ундан 1,73 марта катта бўлиб, 6388 10 6 м 3 га тенг бўлган. Шунингдек, ўртача сувли 1981 йилдаги оқим миқдори 4838 10 6 м 3 ни ташкил этган (9.1-жадвал). 148 Юқорида айтиб ўтилганидек, дарёлар оқимининг йил давомида тақсимланишини ўн кунлик (декада), ойлик, фаслий ва мавсумий вақт оралиқлари учун ўрганиш мумкин. Қуйида, дастлаб, оқимнинг йил давомида ойлар бўйича тақсимланишини Зарафшон дарёсида базавий ҳисоб даврида, яъни 1961-1990 йилларда кузатилган экстремал сувли йиллар мисолида кўриб чиқамиз (9.1-жадвал). 9.1-жадвал Зарафшон дарёси оқимининг экстремал сувли йилларда ойлар бўйича тақсимланиши Ой Экстремал сувли йиллар 1973 1981 1982 Q, м 3 /сек W, 10 6 м 3 W, % Q, м 3 /сек W, 10 6 м 3 W, % Q, м 3 /сек W, 10 6 м 3 W, % I 33,6 90,0 1,4 36,0 96,5 2,0 43,6 116,8 3,2 II 32,8 79,4 1,2 32,6 78,9 1,6 38,0 92 2,5 III 34,8 93,3 1,5 34,5 92,5 1,9 34,0 91,1 2,5 IV 65,9 170,7 2,6 56,0 145 3,0 51,7 133,9 3,6 V 207 554,8 8,7 218 584,2 12,0 148 396,6 10,8 VI 544 1409 22,1 278 720 14,9 223 577,6 15,7 VII 621 1664 26,1 524 1404 29,1 256 686,1 18,6 VIII 447 1198 18,8 295 790,6 16,4 294 787,9 21,4 IX 248 642,3 10,1 162 419,6 8,6 125 323,7 8,8 X 88,4 236,9 3,7 81,5 218,4 4,5 71,4 191,4 5,2 XI 55,5 143,7 2,2 61,2 158,5 3,3 58,5 151,5 4,1 XII 39,5 105,9 1,6 48,3 129,4 2,7 49,7 133,2 3,6 Йил 202,5 6388 100 153,4 4838 100 116,7 3682 100 Изоҳ: T – ойдаги секундлар сони, Q – сув сарфи, W – оқим миқдорлари, ҳажм бирлигида ва фоизларда. Мақсадни амалга ошириш учун ҳисоблашлар, биринчи навбатда, кўп сувли 1973 йил учун бажарилди. Шу йилдаги ойлик оқим ҳажмлари қуйидаги ифода билан ҳисобланди: W i = Q i ·T i , 149 бу ерда: W i – ойлик оқим ҳажмлари, 10 6 м 3 ; Q i - ўртача ойлик сув сарфлари, м 3 /с; T i – ойдаги секундлар сони; i – ойларнинг тартиб рақамлари, яъни 1ч12 оралиқдаги қийматларни қабул қилади. Шундан сўнг ҳар бир ойдаги оқим ҳажмининг йиллик оқим ҳажмига нисбатан фоизларда ифодаланган қийматлари қуйидагича аниқланди: % 100 W W й i ,% i W , бу ерда: W i,% - ойлик оқим ҳажмлари, фоизда; W i - ойлик оқим ҳажмлари, 10 6 м 3 ; W й - йиллик оқим ҳажми, 10 6 м 3 . Юқоридаги ифодалар ёрдамида, йиллик оқим миқдорининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланишини аниқлашга оид ҳисоблашлар, ўртача сувли 1981 йил ҳамда кам сувли 1982 йиллар учун ҳам бажарилди. Ушбу ҳисоблашлар натижалари асосида Зарафшон дарёси оқимининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиши таҳлил қилинди (9.1-расм). 0 5 10 15 20 25 30 35 I II III IV V VI VII VIII IX X XI XII Кўп сувли 1973 йил Ўртача сувли 1981 йил Кам сувли 1982 йил W, % Ойлар 9.1-расм. Зарафшон дарёси оқимининг экстремал сувли йилларда ойлар бўйича тақсимланиши Ушбу графикни таҳлил қилишни кўп сувли 1973 йилдан бошлаймиз. Графикда кўрсатилганидек, кўп сувли 1973 йилда ойлик оқим ҳажмининг энг катта қиймати (26,1%) июль ойига тўғри келди. Ойлик оқим ҳажмининг энг кичик қиймати эса 1,2% га тенг бўлиб, февраль ойида қайд этилди. 150 Умуман олганда, кўп сувли 1973 йилда июнь-август ойлари оқим ҳажмининг катталиги билан ажралиб туради. Ушбу ойларда Зарафшон дарёсида йиллик оқим ҳажмининг 67,0 фоизи оқиб ўтган. Шунингдек, 1973 йилда май ва сентябрь ойларида ҳам ойлик оқим ҳажмлари нисбатан катта бўлиб, мос равишда, 8,7% ва 10,1% ни ташкил этди. Бир сўз билан айтганда, ушбу кўп сувли йилда ойлик оқим миқдорларининг қийматлари июль ойигача бир маромда ортиб борган бўлса, ундан кейинги ойларда худди шу тарзда камайиб борган (9.1-расм). Юқоридагига ўхшаш натижалар, яъни Зарафшон дарёси оқимининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланишининг миқдорий кўрсаткичлари ўртача сувли 1981 йил учун ҳам ҳисобланди. Ушбу йилда ҳам Зарафшон дарёси оқимининг энг катта миқдори (29,1%) июль ойида қайд этилди. Ойлик оқим ҳажмларининг йиллик оқим миқдорига нисбатан фоизларда аниқланган энг кичик қийматлари қиш ва эрта баҳорга тўғри келди (9.1-расм). Зарафшон дарёси оқимининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланиши кам сувли 1982 йил учун ҳам таҳлил қилинди. Ушбу йилнинг олдинги кўп сувли 1973 ҳамда ўртача сувли 1981 йиллардан фарқи қуйидаги ҳолатларда акс этади: 1) кам сувли 1982 йилда ойлик оқим ҳажмининг энг катта қиймати (21,4%) август ойида кузатилган; 2) шунингдек, ушбу йилда қиш ва эрта баҳордаги оқим ҳажмлари бир-бирларига яқин бўлиб, 2,5-3,6 фоиз атрофида ўзгарган; 3) шу йили сентябрь ойидаги оқим миқдорининг мутлақ қиймати бошқа йиллардагига нисбатан кескин камайган. Ушбу камайиш кўп сувли йилга нисбатан 1,98 мартани, ўртача сувли йилга нисбатан эса 1,30 мартани ташкил этган (9.1-расм). Демак, Зарафшон дарёсида кам сувли йилда ойлик оқим миқдорларининг энг катта қиймати август ойига тўғри келди. Иккинчи томондан, сентябрь ойида оқим миқдорининг бундай кескин камайиши шу ойда сув таъминотида жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Ушбу ҳолатнинг сабабини дарё ҳавзасидаги доимий қорликлар ва музликларнинг август ойида жадал суръатларда эриши, натижада қор заҳираларининг камайиши ва, айни пайтда, 151 сентябрь ойига келиб, тоғларда ҳаво ҳароратининг бир мунча пасайиши билан изоҳлаш мумкин. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling