Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   100
Bog'liq
pdf

Тошқин даври деганда, дарё ҳавзасига ёққан жала ёмғирлар ҳамда қор 
қопламининг жадал суратларда эриши натижасида дарёдаги сув сатҳи ва 
сарфининг жуда тез ортиши ва шу тарзда кескин камайиши тушунилади. 
Тошқин даври ўзининг қисқа муддатлилиги, оқим ҳажмининг нисбатан 
кичиклиги ҳамда айни бир дарёда эрта баҳор ва куз ойларида кетма-кет бир 
неча марта такрорланиши билан тўлинсув давридан фарқ қилади 

24, 120


Тошқин даври баъзи дарёларда, масалан, Рус текислиги, Ғарбий Сибир 
текислиги дарёларида кузда кузатилса, Қрим ва Италиянинг жанубий ва ўрта 
қисми дарёларида қиш ва баҳор ойларига тўғри келади. Тоғли ҳудудларда, 
жумладан, Ўрта Осиё дарёларида, шунингдек Зарафшон ҳавзасида ҳам, ҳаво 
ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида, қор ёки музликларнинг жадал 
эриши ҳисобига ҳам тошқинлар кузатилиши мумкин. Ҳавзанинг Ўзбекистон 
қисмида шаклланадиган кичик дарёлар ва сойлар учун эса кузги ҳамда эрта 
баҳорги тошқинлар хосдир. Тошқинлар баъзи дарёларда йил бўйи 
кузатилади. Уларга Карпат, Қора денгиз бўйи тоғларидан оқиб тушадиган 
дарёларни мисол қилиб келтириш мумкин 

24, 50, 63


Кам сувли давр, дарёлар сув режимининг тўлинсув ва тошқин 
даврларига нисбатан, кам сувлилиги билан фарқ қилади. Кам сувлиликнинг 
асосий сабаби сув тўплаш ҳавзасидан дарё ўзанига келиб тушадиган сув 
миқдорининг кескин камайишидир. Юқорида айтилганидек, тўйиниш 
манбаларига боғлиқ холда, дарёларда ёзги, ёзги-кузги, кузги, кузги-қишки ва 
қишки кам сувли даврлар кузатилади. Зарафшон дарёси учун кузги-қишки 
кам сувли давр хос бўлса, унинг мамлакатимиз ҳудудида шаклланадиган 
ирмоқларида узоқ вақт давом этадиган ёзги-қишки кам сувли давр 
кузатилади. Дарёлар кам сувли даврда, асосан, булоқлар кўринишида оқиб 
чиқадиган ер ости сувлари ҳисобига тўйинади. 


136 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling