Шартнома №23-171 Урганч ш. «27» октябрь 2023 й


  Ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби


Download 57.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana28.10.2023
Hajmi57.2 Kb.
#1729198
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
23-171 “YASRIB 571” ХК

3. 
Ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби 
3.1. Шартноманинг умумий суммаси ҚҚС билан ҳисобга олган ҳолда
10 080 000 (ўн миллион саксон минг) сўмни 
ташкил этади. 
3.2. “Харидор” ушбу шартнома имзоланган пайтдан бошлаб 5 (беш) банк куни давомида 12-бўлимда кўрсатилган 
“UzXCMG” МЧЖ ҚК нинг ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли орқали шартнома қийматининг 100% миқдорида тўловни амалга 
оширади.
4. Кафолат муддати давомида маҳсулот сифати 
4.1. Товарларнинг сифати Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган стандартларга мос келиши ва “Ишлаб чиқарувчи” 
томонидан берилган сифат сертификати билан тасдиқланиши керак. 
4.2. “Харидор” томонидан Маҳсулотни ташиш, сақлаш ва ишлатиш шартларига риоя қилгани тақдирда, қоидаларга 
мувофиқ техник хизмат кўрсатилади ва кафолат сотилган кундан бошлаб 6 (олти) ой қилиб белгиланади.
4.3. Агар кафолат муддати давомида Маҳсулотнинг ишлашида нуқсонлар ёки носозликлар аниқланса, “Харидор” 
таъмирлаш, демонтаж қилиш ва ҳ.к. бўйича мустақил ҳаракатларни амалга оширмасдан, “Ишлаб чиқарувчи” нинг манзилига
5 (беш) календарь куни ичида ёзма хабарномасини юбориши шарт. “Ишлаб чиқарувчи” хабарномани олгандан сўнг, “Харидор” 
манзилига 10 (ўн) иш куни ичида нуқсонлар сабабларини аниқлаш ва муаммоларни бартараф этиш учун мутахассисларни 
юбориш мажбуриятини олади. 
5. Пакетлаш ва ёрлиқлаш 
5.1. Экскаватор учун бутловчи кисмлар сифати ва миқдорий хавфсизлигини таъминлайдиган ҳар қандай транспорт 
воситаси билан ташилиши мумкин. 
5.2. Пакетлаш ва ёрлиқлаш ишлари ушбу турдаги Экскаватор учун бутловчи кисмларни ташиш учун белгиланган 
талабларга жавоб бериши шарт. 
6. Томонларнинг жавобгарлиги 
6.1. Ушбу шартнома шартлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, томонлар қуйида 
келтирилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар 
бўладилар. 
6.2. Етказиб бериш муддати тугагунига қадар экскаваторнинг бутловчи кисмларни сотиб олишдан асоссиз равишда 
тўлиқ ёки қисман рад этиш учун “Харидор” "Ишлаб чиқарувчи” га бутловчи кисмларни ишлаб чиқариш давридаги қийматнинг 
10% (ўн) фоизи миқдорида жарима тўлайди. 
6.3. Етказиб беришни кечиктириш, жиҳозларнинг этишмаслиги, ишларни бажармаслик ёки хизматлар кўрсатмаслик 
ҳолатларида “Ишлаб чиқарувчи” “Харидор” га мажбуриятнинг бажарилмаган ҳар бир куни учун 0,2% (ноль бутун ўндан икки) 
миқдорида жарима тўлайди, аммо жариманинг умумий миқдори этказиб берилмаган экскаваторнинг бутловчи кисми нархининг 
5% (беш) фоизидан ошмаслиги керак. 
6.4. Харидор томонидан ушбу шартноманинг 3-бандида назарда тутилган тўлов шартлари бузилган тақдирда, харидор 
“Ишлаб чиқарувчи” га кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов миқдорининг 0,2% (ноль бутун ўндан икки) 
миқдорида жарима тўлайди, лекин бу кечиктирилган тўлов суммасининг 5% (беш) фоизидан ошмаслиги керак.

Download 57.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling