Шартнома №23-171 Урганч ш. «27» октябрь 2023 й


Низоларни ҳал қилиш тартиби


Download 57.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana28.10.2023
Hajmi57.2 Kb.
#1729198
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
23-171 “YASRIB 571” ХК

9. Низоларни ҳал қилиш тартиби 
9.1. Ижро пайтида ёки ушбу битим билан боғлиқ ҳолда томонлар ўртасида юзага келган барча тортишувлар ва 
келишмовчиликлар музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал этилади. Бундай ҳолда, томонларнинг ҳар қандай ёзма даъволарини 
улар келиб тушган кундан бошлаб кўриб чиқиш учун 15 кунлик муддат белгиланади. 
9.2. Агар томонлар юзага келган низоларни ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қила олмасалар, 
мазкур шартномадан келиб чиқадиган ёки унга боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган барча низолар ёки келишмовчиликлар 
Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда Урганч шаҳар туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилади. 
10. Шартномани бекор қилиш шартлари 
10.1. Мазкур шартнома тарафларнинг ўзаро келишувига биноан, шартнома бекор қилинишига қадар белгиланган 
мажбуриятларини бажариш шарти билан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. 
10.2. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бир томонлама бекор қилиниши мумкин: 
10.2.1 “Ишлаб чиқарувчи” томонидан – “Харидор” белгиланган тўлов муддати тугагунга қадар Экскаватор учун чўмич 
(ковша) нинг нархини тўламаган тақдирда. 
10.2.2. “Харидор” томонидан – чўмич (ковш) етказиб берилмаганда, етказиб бериш муддатининг такрорий бузилишида 
ёки харидор учун мақбул бўлган вақт ичида бартараф этиб бўлмайдиган нуқсонлар билан мос бўлмаган чўмич (ковш) етказиб 
берилганда. 
10.3. Битимни бир томонлама бекор қилиш, бошқа томонни режалаштирилган бекор қилиш кунидан камида 10 иш куни 
олдин хабар бериш орқали сабаблари кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. 
11. Бошқа шартлар 
11.1. “Харидор” нинг юридик манзили, банк ҳисоб рақами ва бошқа реквизитлари ўзгарган ҳолларда, шунингдек уни 
тугатиш, қайта ташкил этиш ёки исмини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, “Харидор” 10 кун ичида тегишли 
маълумотларни “ишлаб чиқарувчи” га юбориши шарт. Юқоридаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик сабабли “ишлаб 
чиқарувчи” ушбу шартноманинг бажарилмаслиги ёки нотўғри бажарилиши учун жавобгар эмас. 
11.2. Ушбу шартномага киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар алоҳида қўшимча шартномаларда 
расмийлаштирилади ва томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан кейингина амал қилади. 
11.3. Ҳеч бир томон ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа томоннинг ёзма розилигисиз учинчи шахсларга ўтказишга 
ҳақли эмас. 
11.4. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган ҳолларда, томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига 
мувофиқ иш тутадилар. 
11.5. Ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва 2023 йил 31 декабргача амал қилади. 
11.6. Ушбу шартнома икки нусхада ўзбек тилида тузилган, тенг ҳуқуқий кучга эга бўлган икки нусхада тузилган бўлиб, 
бир нусхаси “Ишлаб чиқарувчи” да иккинчи нусхаси “Харидор” да сақланади. 

Download 57.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling