Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси


ИЖАРАГА ОЛИНГАН ОБЪЕКТНИ ҚАЙТАРИБ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


Download 407.5 Kb.
bet41/50
Sana21.02.2023
Hajmi407.5 Kb.
#1219245
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   50
Bog'liq
Шартнома намуналари

6. ИЖАРАГА ОЛИНГАН ОБЪЕКТНИ ҚАЙТАРИБ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ
6.1. Ижарага олинган объектни қайтариб топшириш тарафларнинг вакил­ларидан ташкил топадиган икки тарафлама комиссия томонидан бажарилади.
6.2. Топшириш ижара муддати тугагандан сўнг _____________ кун ичида амалга оширилади. Шу муддат ичида Ижарачи объектдан кўчиб чиқиши ва уни Ижара­га берувчига топширишга тайёрлаши лозим.
6.3. Комиссия иш бошлаган пайтдан бошлаб _____________ кун ичида Ижарачи томонидан топширилиши ва Ижарага берувчи томонидан қабул қилиб олиниши шарт. Топшириш бу ҳақда тузилган далолатнома билан расмийлаштирилади.
6.4. Топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб объект топширилган деб ҳисобланади.
7. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
7.1. Ижара ҳақини белгиланган муддатда тўламаган Ижарачи тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун Ижарага берувчига ижара ҳақининг____________ фоизи миқдорида пеня тўлайди.
7.2. Шартнома муддати тугамасдан туриб Ижарачи объектни ташлаб кетганда ёки шартнома муддати тугаганда, Ижарачи ўзининг объект­ни таъмирлаш бўйича мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширма­ган таъмирлаш харажатларини Ижарага берувчига тўлаши шарт.
7.3. Ижарага берувчининг розилигисиз Ижарачи томонидан объектдан ажратиб бўлмайдиган ўзгартиришларнинг қиймати қопланмайди.
7.4. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган­ликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжат­лари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
7.5. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, низо белгиланган тартибда судда ҳал этилади.
8. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
8.1. Шартнома 2 нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга.
8.2. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
8.4. Шартномага иловалар:
1-илова – Объектни ижарага топшириш-қабул қилиш далолатномаси.
2-илова – Базавий ҳисобварақ.

Download 407.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling