Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси


ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Download 407.5 Kb.
bet44/50
Sana21.02.2023
Hajmi407.5 Kb.
#1219245
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   50
Bog'liq
Шартнома намуналари

4. ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4.1. Ижарага олувчи ушбу шартномага илова қилинаётган ҳисоб-китоб бўйича ўз вақтида ижара тўловларини амалга оширади. Ижара ҳақи миқдори бир ойга _____________________сўмни ташкил этади.
4.2. Ижара ҳақи миқдори тарафлардан бирининг талаби билан амалда шаклланган нархлар, шунингдек корхонанинг баҳолаш қийматига таъсир этадиган бошқа ҳолатлар ўзгарган тақдирда камайиш ёки кўпайиш томонга қайта кўриб чиқилиши мумкин. Ижара ҳақи миқдорини қайта кўриб чиқишнинг ташаббускори бўлган тараф бу ҳақда иккинчи тарафни камида __________________ ой олдин огоҳлантириши лозим.
4.3. Тўловлар ҳар ойда шартномада белгиланган суммани Ижарага олувчининг ҳисобварағидан Ижарага берувчининг ҳисобварағига тўлов топшириқномаси билан пул ўтказиш орқали ҳар ойнинг ______- санасидан кечиктирмай амалга оширилади.
5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, УНИ ҚАЙТА ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Ижара муддати 20____ йилнинг "_____"_____________дан 20_____ йилнинг "____"______________гача белгиланади.
5.2. Шартнома шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилишга тарафлар­нинг келишуви билан йўл қўйилади. Шартномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тарафлар томонидан бир ойлик муддат ичида кўриб чиқилади ва қўшимча битим билан расмийлаштирилади.
5.3. Шартнома қуйидаги ҳолларда Ижарага берувчининг талаби билан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:
а) Ижарага олувчи корхона ва унинг асосий биноларидан шартномага номувофиқ ҳолда фойдаланганда;
б) Ижарага олувчи қасддан ёки эҳтиётсизлиги натижасида ижарага олинган корхонанинг ҳолатини ёмонлаштирганда;
в) Ижарага олувчи 3 ойдан ошиқ вақт мобайнида ижара тўловларини тўламаган ҳолда;
г) Ижарага олувчи шартномада назарда тутилган таъмирлаш ишларини амалга оширмаганда.
5.4. Шартнома қуйидаги ҳолларда Ижарага олувчининг талаби билан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:
а) корхона Ижарага олувчи жавоб бермайдиган ҳолатларга кўра фойдаланишга яроқсиз ҳолда бўлса;
б) Ижарага берувчи ижарага олинган корхонадан шартномада белгиланган тартибда фойдаланишга тўсқинлик қилса.
5.5. Шартномани бир тарафлама бекор қилишга йўл қўйилмайди.
5.6. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш ҳақидаги шартнома бўйича олинган нарсани бир тарафдан ёки ҳар иккала тарафдан қайтариб олишни ёки асли ҳолида ундириб олишни назарда тутувчи қоидалари, агар бундай оқибатлар Ижарага берувчи ва Ижарага олувчининг кредиторларининг, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини жиддий бузмаса ва Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 116-моддасининг қоидаларига зид келмаса, ушбу шартномага нисбатан ҳам қўлланади.

Download 407.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling