Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси


Download 407.5 Kb.
bet47/50
Sana21.02.2023
Hajmi407.5 Kb.
#1219245
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Шартнома намуналари

2. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

2.1. Мазкур шартнома Лизинг олувчи лизинг объектидан фойдалана бошлаган санадан бошлаб кучга киради.


2.2. Ушбу шартнома бўйича Лизинг объектидан фойдаланиш муддати _______________ йилни ташкил этади.

3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Лизинг берувчининг мажбуриятлари:


а) лизинг объекти Лизинг олувчига лизингга беришга мўлжалланганлигини Сотувчига билдириш;
б) лизинг объектини Лизинг олувчига шартнома шартларига жавоб берадиган ҳолатда ва унда келишилган муддатда топшириш;
в) Лизинг олувчи ускуналардан фойдалана бошлагандан кейин лизинг объектини қабул қилиш далолатномасини имзолаш;
в) мазкур шартноманинг амал қилиш муддатига лизинг объектини суғурталаш шартномасини тузиш.
3.2. Лизинг олувчининг мажбуриятлари:
а) етказиб берилган лизинг объектини қабул қилиб олиш;
б) ўз ҳисобидан лизинг объектини монтаж қилиш (йиғиш) ва фойдаланишга топшириш;
в) қабул қилиш далолатномасида етказиб берилган лизинг объекти бутлан­ганлигини, хизматга яроқлилигини ва белгиланган натижаларга эришилган­лигини тасдиқлаш;
г) лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаш;
д) ўз ҳисобидан лизинг объектини жорий таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
е) лизинг объектидан фойдаланиш, ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича _______________________________ (лизинг объектини етказиб берувчининг номи)нинг барчайўриқномаларига амал қилиш;
ж) Лизинг берувчини тўсиқсиз бухгалтерия ҳисоботлари ва йиллик ҳисоботлар билан таништириш, унга шартноманинг амал қилиш муддати даво­мида ўзининг молиявий-иқтисодий аҳволи тўғрисида маълумотларни тақдим этиб бориш.
3.3. Лизинг берувчи:
а) Лизинг олувчидан унинг молиявий-иқтисодий аҳволи тўғрисида маълумотларни тақдим этиб талаб қилиш;
б) Лизинг олувчи томонидан лизинг объектидан фойдаланиш, ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномаларига риоя қилиши устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга.
3.4. Лизинг олувчи:
а) лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, муддати кечиктириб етказиб берилган ёки унинг сифати тегишли даражада бўлмаган тақдирда:
лизинг тўловларини тўхтатиб туриш;
етказиб берилаётган лизинг объектини рад этиш ва шартномани бекор қилишни талаб қилишга;
б) шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда илгари бўнак сифатида тўлаган пулларини, лизинг объектидан фойдаланишдан олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.


Download 407.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling