Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси


Download 407.5 Kb.
bet43/50
Sana21.02.2023
Hajmi407.5 Kb.
#1219245
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50
Bog'liq
Шартнома намуналари

2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Ижарага берувчининг мажбуриятлари:
а) корхонани топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ҳамда уни топшириш билан боғлиқ бўлган харажатларни ўз ҳисобидан амалга ошириш;
б) корхонани Ижарага олувчига топшириш далолатномаси бўйича топшириш;
в) Ижарага олувчининг айби бўлмаган ҳолда авария ҳолати юз берганда зудлик билан унинг оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриш;
г) корхона бошқа шахсга бериладиган тақдирда Ижарага олув­чини камида ____________ ой олдин ёзма равишда хабардор қилиш.
2.2. Ижарага олувчининг мажбуриятлари:
а) корхонани шартнома амал қилиб турган бутун вақт мобайнида тегишли техник ҳолатда сақлаб туриш, шу жумладан уни жорий ва капитал таъмирлаш.
б) ижарага олинган корхона мол-мулкини ижара муддатига суғурта қилиш;
в) корхонани ишлатиш билан боғлиқ харажатлар,шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш;
г) корхонани яроқли ва намунавий санитария ҳолатида сақлаш, ёнғин хавфсизлиги ва электр симларининг хавфсиз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
д) корхона атрофидаги ҳудуд ва қўшиб берилган ер участкасини тегишли санитария ҳолатида сақлаш;
е) корхонанинг сантехникавий, электротехник ва бошқа ускуналарининг авария ҳолатига келиб колганлигини аниқлаган тақдирда бу ҳақда зудлик билан Ижарага берувчини хабардор қилиш;
ж) Ижарага берувчининг розилигисиз хоналарни қайта жиҳозлаш, рекон­струкция қилиш ва бошқа капитал таъмирлаш ишларини бажармаслик;
з) корхона ўзининг шартнома шартларига номувофиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида аврия ҳолатига келиб қолган тақдирда, ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан таъмирлаш ёки қонунда белгиланган тартибда Ижарага берувчи­га етказилган зарарни тўлаш;
и) корхонанинг ҳолати ва қай тартибда фойдаланилаётганлигини текши­риш мақсадида келган Ижарага берувчининг вакилларини тўсиқсиз корхона ҳудудига ўтказиш.
3. КОРХОНАНИ ИЖАРАГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ
3.1. Корхонани ижарага топшириш-қабул қилиш тарафларнинг вакиллари­дан ташкил топган икки тарафлама комиссия томонидан амалга оширилади. Тарафлар мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб _______ кун ичида икки тарафлама комиссияга ўз вакилларини тайинлашлари, корхонани қабул қилишни бошлашлари ва ______ кун ичида топшириш-қабул қилишни тугатиб, далолатнома билан расмийлаштиришлари шарт.
3.2. Мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб _________ кун ичида Ижарага берувчи корхонадан кўчиб чиқиши ва уни Ижарага олувчига топшириш учун тайёрлаши лозим.
3.3. Топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб корхона ижарага топширилган деб ҳисобланади.

Download 407.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling